Мавзу: Аммофос ишлаб чиқаришидаги бгс аппаратининг тўла иссиқлик техник ҳисоби


Аммоний фосфатлар ва аммофос ишлаб чиқаришнинг физик-кимёвий хусусиятлари


Download 161.19 Kb.
bet3/5
Sana18.12.2022
Hajmi161.19 Kb.
#1029250
1   2   3   4   5
Bog'liq
Ammofos BDQ apparati

Аммоний фосфатлар ва аммофос ишлаб чиқаришнинг физик-кимёвий хусусиятлари
Аммоний фосфатлари ишлаб чиқариш учун аммиак ва ортофосфор кислота (экстракция ёки термик) хом ашё ҳисобланади. Фосфор кислотани аммиак билан нейтраллаш кўп микдордаги иссиқлик ажралиши билан содир бўлади:
Н3Р04(с) + NН3(г) = NН4Н2Р04(к) + 147 кж Н3Р04(с) + 2NН3(г) = (NН4)2НР04(к) + 215 кж
Таркибида 40% Н3Р04 (-29% Р2О5) бўлган экстракцион фосфор кислотани нейтраллашда хаттоки 25°С хароратда хам кристалларнинг унуми унчалик кўп бўлмайди (С нуқтадаги система). Концентрланган фосфат кислотани (75% Н3Р04 ёки 54% Р2О5) нейтралланишидаги системанинг таркиби О нуқтага мувофиқ келади ва хосил бўладиган қаттиқ фазанинг микдори 75°С дан юқори хароратда хам энг кўп бўлади. Бунга реакциянинг иссиқлиги ҳисобига бир қисм сувнинг буғланиши хам ёрдам беради.
Аммофос ишлаб чиқаришда қўшимчалар билан ифлосланган экстракцион фосфор кислота ишлатилганлиги учун, уни аммиак билан рН-З гача нейтраллаш жараёнида RР04*2Н2О туридаги темир ва алюминийнинг урта фосфатлари ва темиралюминийаммонийфосфатлари — NH4 (Fе,Al)(HPO4)2 0,5Н2О, дикальцийфосфат СаНР04*2Н20, гипс, фторидли ва фторсиликатли тузлар, магнийаммонийфосфат NН4МgР042О ажралиб чиқади, суюқ фазада эса аммоний сульфат пайдо бўлади.
Фосфор кислотани аммонийлаштиришда, таркибида аммоний фосфатлари, эркин фосфор кислота, сув ва чўкадиган қўшимчалар бўлган кислотали суспензия хосил бўлади. Аммиакнинг ютилиш меъёри бўйича суспензия микдори ва компонентларининг таркиби хамда хароратининг ортиши билан унинг хоссаси — рН қиймати, қаттиқ фазалар эрувчанлиги, қовушқоқлиги (оқувчанлиги) ва бошқалар мунтазам ўзгариб туради.
Э кстракцион фосфор кислота
1 — расм. Ортофосфат аммоний ишлаб чиқариш учун ускуналар схемаси
Диаммонийфосфат олиш учун буғлатилган моноаммонийфосфат эритмаси иккинчи босқичда рН 8 гача қўшимча аммиак билан туйинтирилади. Аммиак йўқотилишининг олдини олиш учун тўйинтириш 80°С дан паст хароратда утказилади. Сўнгра диаммонийфосфат эритмаси кристаллантиришга юборилади, центрифугаланади ва ажратилган диаммонийфосфат кўритилади. Диаммонийфосфатдан аммиакни йўқотилишини ва моноаммонийфосфатга айланишини олдини олиш учун уни 60°С да кўритилади. Моноаммонийфосфатнинг кўритилиши эса 100-110° С гача ўтказилиши мумкин. Схемаси 1 — расмда тасвирланган қурилмада термик фосфат кислотадан хам, экстракцион фосфор кислотадан хам моно- ёки диаммоний фосфор ишлаб чиқарилиши мумкин.


Аммофос ишлаб чиқариш
Ўғит сифатида ишлатиладиган аммофос ишлаб чиқаришда куйидаги турли кўринишдаги технологик схемалар кулланилади:
1. Буғлатилмаган (20-30% P2O5) экстракцион фосфор кислотани нейтраллаш ва (чанглатгичли, барабанли ёки кайновчи қатламли) кўритгичда сувсизлантиришга асосланган схемалар;
2. Буғлатилмаган (20-30% P2O5) фосфор кислотани нейтраллаш, сўнгра аммофос суспензиясини буғлатиш хамда донадорлаш ва кўритишни барабанли донадорлаш кўритгичлари (БДК) да амалга оширишга асосланган схемалар;
Биринчи ЭФК холда аммиак билан (рН=5) нейтралланади. Бунда харакатчан суспензия ҳосил бўлади. 100-105°С хароратли бу суспензияни бир қисми (70-80% миқдори) охирги реактордан чанглатгичли кўритгич 5 га тушади, у ерга шунингдек газсимон ёки суюқ ёқилғини ёндирилишидан олинган ўтхона газлари берилади. Қўритгичдан чиқувчи мўрили газ харорати 100-115°С бўлади ва чангдан тозаланиши учун циклон 6 дан ўтади.
Қўритилган (1% намликкача) кукунсимон аммофос узлуксиз равишда икки валли шнекли аралаштиргич 13 га келиб тушади, у ерга шу билан бир вақтда тайёр махсулотнинг майда фракцияси ва суспензиянинг қолган (20-30%) қисми берилади. Нам (10-12% Н2О) аммофос доначалари аралаштиргичдан доначаларни думалокловчи барабан 14 га ва сўнгра кўритиш барабани 15 га юборилади. Кўритилиш мўрили газлар билан (350° С да) амалга оширилади.
Кўритилган доначалар ажратилади. 3,2 мм дан йирик доначалар фракцияси майдаланади ва яна ажратишга берилади ёки фосфор кислотада эритилади ва жараёнга (аммонийлаштиришга) қайтарилади. 1 мм дан майда фракциялар донадорлашга юборилади; 1-3,2 мм ли доначали фракция эса тайёр маҳсулот сифатида чиқарилади. Апатит ва Қоратоғ фосфорити асосидаги маҳсулот таркибида, мувофиқ равишда: 52 ва 47% P2O5умум, 51 ва 46% P2O5узл, 50 ва 41% P2O5сув.э, 12 ва 11% N, 1% Н2О, 0 ва 4% Мg0, 3,5 ва 3% F бўлади.
2-расм. Чанглатгичли қўритгичли аммофос ишлаб чиқариш схемаси.


1 — реактор сатуратор; 2 — суспензияни йиғгич: 3 — марказдан қочма насос; 4 —суспензияни меъёрлаштиргич; 5 — чанглатгичли қўритгич; 6 — циклон, 7 — вентилятор; 8 — абсорберлар; 9 — шнек; 10 — майдалагич; 11 — элеватор; 12 — бункер; 13- икки валли аралаштиргич; 14 — думаланувчи барабан; 15 — барабанли қўғитгич; 16 — икки хил тешикли элак; 17 — қўритгич; 18 — транспортер.

Аммофос суспензиясини қўритишнинг анча такомиллашган усули — уни қўритишни БДК ёки БДКС — барабанли донадорлаш қўритгичли совутгич жихозларида амалга ошириш ҳисобланади. Аммофос суспензиясини оралиқ буғлатиш схемаси кенг тарқалгандир. Бошланғич фосфор кислотани олдиндан натрий ёки калий сульфат, ёки сода билан қайта ишлаш ундан анчагина микдордаги фторнинг фторсиликатлар тарзида йўқотилиши таъминлайди ва шу билан бир вақтда ундаги кальцийдан тозаланади ва бошқа қўшимчалар (Ғе, А1) микдори камайтирилади. Бу аммофосдаги ўзлашувчан ва сувда эрувчан P2O5 нинг концентрациясини оширади, чиқинди газларидан фторнинг ажратиб олинишини осонлаштиради, бунинг учун фторсизланган фосфор кислота ишлатилиши мумкин.


Фосфор кислота (22-29% P2O5) газ холатдаги аммиак билан рН = 5-5,5 гача ТАБ тезкор аммонийлаштирувчи буғлатгич жихозида нейтралланади. Бу вертикал реакция кувури Ф= 0,6 м, 6 м остидаги Вентури соплоси (ичида газ ёки суюқлик тезлиги ошадиган ўзгарувчан кесимли канал ёки қисқа қувур) дан аммиак ва кислота киритилади. Реакция иссиқлиги ҳисобига масса қайнайди ва юқорига харакатланади, 1-2 минут ичида сепараторга етиб боради, суспензия у ердан айлантирувчи кувур орқали реакцион қувурга қайтарилади. Унинг бир қисми сепаратордан концентрлашга юборилади. Сепаратордан чиқадиган бўғ иссиқлик алмаштиргичда бошлангич кислотани иситиш орқали конденсатланади. Аммофос суспензияси (NНз3Р04 =1,1) кўп қобиқли буғлатиш қурилмасида концентрланади, у ерда ундаги сув миқдори 55-56% дан 18-25% гача камайтирилади; 1-қобиқ вакуум остида, 2-қобиқ - атмосфера босимида, 3-қобиқ - юқори босимда ишлайди; янги хосил килинган буғ (0,3 мПа) 3- ва 4-қобиққа берилади, 1- ва 2-кобикларда эса жараёнда хосил бўладиган буғ ишлатилади. Сўнгра 112-115°С хароратли суспензия БДК жихозида кўритилади ва шу билан бир вақтда донадорланади. Совутилган ва элакда ажратилган махсулотнинг заррача ўлчами 1 мм дан кичиқ бўлган фракцияси БДК жихозига ташқи ретур сифатида қайтарилади. Йирик фракция майдалашга юборилади, махсулот фракцияси эса 45°С гача (контейнерларга юклашда ёки қоғоз қопларга жойлаштиришда) ёки 55°С гача (полиэтилен қопларига жойлаштиришда) совутилади.

3 — расм. Аммофос суспензиясини буғлатиш ва БДК жихозида донадорлаштирувчи аммофос ишлаб чиқариш схемаси.
1— ТАБ жихози; 2 — буғлатувчи жихозлар; 3 — айлантирувчи насослар; 4 — буғлатилган суспензия йиғивчи; 5 — БДК жихози; 6 — элеватор; 7 — элак; 8 — валкали майдалагич; 9- совутгич; 10 — сурувчи насадкали абсорбер; 11 — ювиш минораси; 12 — суюқ аммиакни буғлатгич; 13 — оралиқ бак; 14 — иссиқлик алмаштиргич.

Чиқинди газлари



4 – Тезкор аммонизатор буғлатгич.
Апатитдан (51% P2O5, 12% N) ва Қоратоғ фосфоритидан (47% P2O5, 11% N) 1т аммофос махсулоти ишлаб чиқариш учун сарф коэффициентлари мувофиқ равишда, тахминан қуйидагича бўлади: экстракцион фосфат кислота (100% P2O5) — 0,54 ва 0,5 т; NН3 — 0,15 ва 0,14 т; табиий газ (34,8 Мж/м3) — 28 м3; электроэнергия 111 кВт*с; сув — 22 м3; қисилган хаво - 60 м3. P2O5 дан фойдаланиш даражаси 96% ни, NН3 дан эса — 97% ни ташкил этади.
Аммонийлаштирувчи донадорлагич (АД) ишлатилган холдаги схема бўйича аммофос олишда (5 — расм) 50-54% P2O5 гача буғлатилган экстракцион фосфор кислотага чиқинди газларини абсорбциялашдан олинадиган оқавалар қўшилиб ундаги P2O5 микдори 47-48% гача камайтирилади, аралаштиргичли реакторларда аммиак гази билан NH33Р04 = 0,6-0,7 моляр нисбатигача нейтралланади. 120-125°С харорат ва 17-18% намликдаги (аммонийлаштириш иссиқлиги ҳисобига реакторларда 20-25% буғланган) кислотали (рН 3) суспензия АД жихозига берилади (12.10 — расм). АД жихозида 85-95°С хароратда масса NН33Р04 = 1-1,05 моляр нисбатигача қўшимча нейтралланади ва махсулот донадорланади; унда жараёнга берилган 50% сув буғланади. АД жихозидан чиқадиган нам (2,5-3,5% Н2О) доначалар тўғри оқимли барабанли қўритгичда (250-350°С хароратдаги) ўтхона газлари билан доначалар харорати 75-90° С бўлган холда қўритилади. Сўнгра у эланади ва махсулот фракцияси совутгичда 75-90°С дан 45-55°С хароратгача совутилади.




Нейтрализация


Н2О


Атмосфера Атмосфера


5 — расм. АД жихози билан донадорланган аммофос олиш схемаси:


1 — нейтраллагич; 2 — аммонийлаштирувчи; 3 - қўритгич; 4 — циклонлар; 5 — элаклар; 6 — совутгич; 7,8 — абсорбер.
Қўритиш барабанидан (105-1150С да) чиқадиган хамда нейтраллагич ва аммонийлаштирувчи донадорлагичдан суриб олинадиган газлар чанг, аммиак ва фтордан тозаланади; хосил бўладиган оқавалар реактор-нейтраллагичларга юборилади.
Маҳсулот таркибида фтор микдорининг кам (1% дан ошмаслиги) келтириб утилган жараённинг афзалликларидан бири ҳисобланади; кучсиз кислота ишлатилганда эса у 3,5-4% ни ташкил килади.

Download 161.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling