Адипин кислотасини этиленгликол билан поликонденсатланиши Ишнинг мақсади
Download 45.83 Kb.
|
1 2
Bog'liq10) Адипин кислотасини етиленгликол билан поликонденсатланиши (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Реактивлар
- Ишнинг бажарилиши
- 11-расм. Поликонденсатланиш реактори
Адипин кислотасини этиленгликол билан поликонденсатланиши Ишнинг мақсади: Поликонденсатланиш реакциясига ҳароратнинг таъсирини ўрганиш. Реактивлар: Адипин кислотаси, этиленгликол, н - толуолсулфокислота, хлороформ, этанол, КОH (0,1 н спиртли эритмаси), фенолфталеин, инерт газ (ёки азот) Идиш ва асбоблар: 100 мл ли 4 бўғизли колба, механик аралаштиргич, термометр (200°C), совутгич, шиша таёқча, стакан ёки колба, резина нок (капиллярлик), соат ойнаси, электр иситиш асбоби. Ишнинг бажарилиши: Реакция олиб борилаётган колбага (11 - расм) 9,5 мл (0,1 мол) адипин кислотаси ва 0,152 г (0,8 мол) этиленгликол ҳамда оз миқдорда н-толуолсулфокислота солинади. Дастлаб қиздирилган Вуд қотишмали ҳаммомга колба ўрнатилади. Найчадан инерт газ ўтказиб қуйилади ва поликонденсатланишни 150°C да олиб борилади. Термометр ўрнатилган жойдан реакция давомида намуна олиб турилади. Биринчи намуна 45 минутда, кейингилари эса ҳар 15 минутда олиб турилади. Тажрибани 160°C, 170°C ва 180°C ларда ҳам такрорлаш мумкин. Колбадан намуна олаётганда аралаштиргич тўхтатиб турилади ва капиллярли резина нок билан 1 мл намуна олинади. Олинган намуна жуда тезлик билан тортилган стаканга пуфлаб туширилади. 11-расм. Поликонденсатланиш реактори Сўнг стаканга 10 мл хлороформ қуйилади ва устига 10 мл этил спирти қўйилиб, полимер эритмаси ҳосил қилинади. Эритма 0,1 н КОH нинг спиртли эритмаси билан титрланади. Реакция учун баланс тенгламаси ёзилса қуйидаги формула ҳосил бўлади: W = СНо + (1 - П) 18Но + 190 р Но W - реаксион аралашмадан олинган намунанинг оғирлиги, г; Но- намунадаги бўғинларнинг моллар сони, р- реакциянинг тугалланиш даражаси, г - катализаторни моллар сонини бўғинининг моллар сонига нисбати. 190 - н-толуолсулфокислотанинг молекуляр массаси. г=0,004 га тенг, С эса бир эфир боғига тўғри келган полимер бўғинининг молекуляр оғирлиги: Ма - адипин кислотанинг, МД - эса этиленгликолнинг молекуляр массаси. Олинган намунани титрлаш учун сарф бўлган ишқор миқдори Б қуйидаги формула билан топиланади: Б нинг маълум қийматларида полимернинг молекуляр массаси ҳисобланади. Бу ерда ; текширилаётган система учун юқоридаги формула Б қуйидагича ёзилади: Олинган натижалар асосида ни вақт билан ўзгариш графиги чизилади. Ҳосил бўлган тўғри чизиқнинг тгα сидан реакциянинг тезлик константаси топилади. Шу график юқорида қайд этилган 4 хил ҳароратга чизилиб, ҳар бири учун тезлик константаси топилади. Download 45.83 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling