Лимон кислотасини этиленгликол билан поликонденсатланиши
Ишнинг мақсади: чизиқсимон полиефирни синтез қилиш ва реакциянинг тугалланиш даражасини, ҳамда ўртача рақамий молекуляр массасини, реакциянинг тезлик доимийсини аниқлаш.
Реактивлар: 1,0 мол лимон кислотаси, 1,3 мол этиленгликол, 0,1 н ли КОH спиртли эритмаси, спирт-бензолли аралашма (1:1), фенолфталеиннинг 1% ли эритмаси.
Идиш ва асбоблар: полимер синтез қилиш асбоби, 50 мл конуссимон колба, 25 мл ли ўлчов цилиндр, чинни косача, бюретка, пипетка, мой ҳаммоми, тарози, филтр қоғози.
Ишнинг бажарилиши: уч бўғизли колбага (11-расм) эквивалент миқдорда лимон кислотаси ва этиленгликолдан солиб, секин - аста 150 – 155oC гача 35-40 минут давомида аралаштириб турган ҳолда мой ҳаммомида қиздирилади. Шу ҳароратда маҳсулот ҳосил бўлгунча поликонденсатланиш жараёни давом эттирилади. Поликонденсатланиш жараён тезлигини аниқлаш учун ҳар 10; 20; 30; 60; 90 минитларда олдиндан ўлчанган стаканга намуна 0,3 - 0,4г олиб кислота сони аниқланади.
12-расм. Полимер синтез қилиш асбоби
Реаксион аралашманинг кислота сони 30-40 га етганда поликонденсатланиш тўхтатилади. Ҳосил бўлган қайноқ маҳсулот колбадан чинни косачага қуйилади, совитилади ва таҳлил қилинади. Натижаларни 19 - жадвалга ёзинг
19 - жадвал
Реакцияга киришган моддалар миқдори
|
Реак сия
нинг даво- мийлиги
|
Смола унуми
|
|
Жараён кинетикаси
|
етиленгликол
|
лимон кислотаси
|
Умумий масса, г
|
г
|
%
|
Бош
ланиши, мин
|
Смола массаси, г
|
0,1н КОH миқ. мл
|
мол
|
г
|
мол
|
г
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |