Бола тушиш хавфи бўлса (хомила) момолар ўша аёлнинг куйлаги этагига туя жунидан ип қилиб тикиб қўйилади, косадаги сувга 1 кеча тиллоларни солиб қўйиб ўша сувни ичирилади. Аёллар олдинлари уйда фарзандли бўлишган
Download 18.04 Kb.
|
Иримлар
Иримлар. Бола тушиш хавфи бўлса (хомила) момолар ўша аёлнинг куйлаги этагига туя жунидан ип қилиб тикиб қўйилади, косадаги сувга 1 кеча тиллоларни солиб қўйиб ўша сувни ичирилади. Аёллар олдинлари уйда фарзандли бўлишган.Хозир ҳам кўпчилик уйда туғади Доя момолар ўзларида бор.Чақалок киндиги олмос билан кесилади.Уйда фарзандли бўлишгани учун болалар учун гувоҳномани олиш орқага сурилиб кетишига сабаб бўлади. Чақалоқлар беланчакда ётади.Уйга мих қоқиб арқон тортилади.Ўртасига кўрпа тўшалади, бола унда ётади.Чақалоққа азон айтилади.1 Тиламчилик- ”Эрим ишлади, шунинг учун мен қилмадим”.Сизларда эрга теккунча уни боқаман деб қасам ичиладими деган саволга бекор гап, аёллар бекор касалга айланган кўчага юрай деб ўзи чиқарган деб жавоб олдим. Имконияти йўқлар чиқади тиламчиликка.Уйимизда ҳамма шароит бор ерга сабзи, шолғом, картошка, турп, помидор, бодринг экамиз деди. Қуда –андачилик Жарқурғон, Денов, Сариосиё, Қашқадарё билан экан. Одат деб кўп қизлар қочиб эрга тегади.Олдинлари ёшнинг қочиши кам эди. Айғам бобо (Шеробод, Жарқурғоннинг оқсақоли бўлган)қочган қизни йигит билан элнинг олдида этиги билан урар эди.Буни кўриб ёшлар қурқиб қолар эди.Хозир ёшлар ҳеч кимдан қўрқмайди2. Янги ой чиққанда дуо қилинади.Ер қимирлаганда ота-боболардан қолган одат бор.Ерга ётиб ер тишланади.100 га кирганда тишлар мустаҳкам бўлади. Биринчи маъноси тезроқ тўҳтасин.Иккинчи маъноси тишлар мустаҳкам бўлади. 70 дан ошган экан Тишларим холи ҳам мустахкам деб кўрсатди. Баҳор бошланишида аҳоли пул йиғиб дарвешона ўтказади.Барча иштирок этади. Садақа қилиб ўзига тўқ оилалар қўй чиқаради. Сафар ойида узоққа чиқилмайди.Келин кўрарга борилмайди.Рамазон ойида 1 ой Шурчи, Қумқурғон, Жарқурғонга бориб уйма-уй рамазон айтиб юрилади3. Баҳор бошланишида аҳоли пул йиғиб ўтказади.Барча иштирок этади Садақа қилиб ўзига тўқ оилалар қўй чиқаради. Аҳоли тирикчилиги асосан Россия ҳисобидан. Оилалар хотин-бола-чақаси билан бориб ишлашади.Кўпчилик қурилишда ишлайди.Шунинг учун ҳар бир хонадонда камида 1 та 2 та машина бор. Баъзилар кунлик ишга чиқишади.Бирта яримта қўли калталар тиламчиликка чиқишади, эрмак қилиб, ота касбим деб чиқувчилар ҳам бор4. Бобонингт уйида деворга туянинг тезаги осиб қўйилган экан.Сабабини сўраганимда “Туя авлиё”деган жавобни олдим. Касал бўлса ноиложликдан сўйилмаса туяни сўйиш мумкин эмас экан.Бозорга солинмас экан (сотилмас экан) Туянинг тезаги кўздан-суқдан сақлар экан. Отнинг тақаси ҳам кўздан сақлайди деб ишонишар экан. Жин-ажина одамни чимчилаб кетса (кўкариб қолар экан ) муллага(ўзбек муллага) ўқитишар экан5. Янги машина сотиб олинганда 2 та нон мева-чева қилиб “Қорахон” бобо зиёратига олиб борилади ва дуо олинади6. Тандир ўчоқни самарадан қолган (фарзандли бўлиш ёшидан ўтган) эркак ва аёл бузади. Ёш кишига мумкин эмас, зиён берар экан.Розилик сўраб дуо қилиб кейин бузилади. “Қорахон”бобога , “Каптархона отага” ихлос қилиб сиғинишади.”Қорахон”бобо сугалларни йўқотади деб, “Каптархона ота” чипқон, яра-чақаларни даволашга фойдаси бор сиғинишади7. 1 Дала тадқиқоти ёзувлари (Сурхондарё вилояти, Шеробод тумани,“Шеробод” махалласи, Ахророва Замира Янгибой қизи) 2 Дала тадқиқоти ёзувлари (Сурхондарё вилояти, Шеробод тумани,“Шеробод” махалласи, Ахророва Ўралой) 3 Дала тадқиқоти ёзувлари (Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон тумани,“Қораянтоғ” махалласи, Ғуломов Чори бобо) 4 Дала тадқиқоти ёзувлари (Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон тумани,“Қораянтоғ” махалласи, Қоржов хожи Ғуломов) 5 Дала тадқиқоти ёзувлари (Сурхондарё вилояти, Шеробод тумани, “Занг” қишлоғи, Хамидов Битол бобо) 7 Дала тадқиқоти ёзувлари (Сурхондарё вилояти, Денов тумани,“Дўстлик” махалласи, Эшқўзиев Бозор) Download 18.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling