Автомобиль йўллари


Коэффициент кинематической вязкости


Download 0.7 Mb.
bet181/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Коэффициент кинематической вязкости - кинематик ёпишқоқликнинг коэффициенти - суюқлик ёки газнинг динамик ёпишқоқлиги коэффициенти кўрсаткичининг уларнинг зичлигига бўлган нисбатига айтилади (м2/с).
Коэффициент морозостойкость - музлашга чидамлилик коэффициенти - сув шимдирилиб, кўп маротаба музлатиб ва эритилган намунанинг мустаҳкамлик чегараси қийматининг, шу материалдан тайёрланган намунанинг сув шимдирилган (музлатилмасдан) ҳолатидаги мустаҳкамлик чегараси қиймати нисбатига айтилади.
Коэффициент Пуассона - Пуассон коэффициенти - Гук қонуни қўлланилиши чегарасида кўндаланг кесимнинг оддий чўзилиш (сиқилиш) шароитидаги нисбий қисқариш (узайиш)га нисбатининг мутлақ қиймати.
Коэффициент размягчаемости - юмшалиш коэффициенти – тошлоқ ва ярим тошлоқ тупроқлар мустаҳкамлиги чегарасининг мувофиқ равишда сувга тўйинган ёки қуруқ ҳолатда бир ўқли сиқилишга нисбати.
Коэффициент сбега - сурилиш коэффициенти - ҳар хил йирикликдаги тош материалларнинг вазни бўйича ўзаро нисбатлари. Зич асфальтбетонда тошларнинг йириклик нисбатлари икки баробар ошиб (камайиб) боради.
Коэффициент теплопроводности - иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти - материалнинг иссиқлик ўтказувчанлик жараёни жадаллигини тавсифловчи параметр, сон жиҳатдан юза бирлиги орқали вақт бирлигида ўтган иссиқлик миқдорига, ҳарорат градиенти шароитида эса бирга тенг. Иссиқ оқим зичлигининг ҳарорат градиентига нисбати сифатида ҳисобланади. Вт/(мм.К) ёки Вт/(м.0С) да ифодаланади.
Коэффициент стандартного уплотнения - стандарт зичлагич коэффициенти - тупроқ тўшамасидаги зичлик қийматининг шу тупроқнинг стандарт зичликдаги қийматига нисбати. Бу кўрсаткич тупроқнинг зичлигига ва унинг зичланганлик даражасига бўлган талабни характерлайди.
Коэффициент текучести - оқувчанлик коэффициенти - ёпишқоқликнинг динамик коэффициентига тескари бўлган катталик (1/Пас)
Коэффициент теплоустойчивости - иссиқликка турғунлик коэффициенти - намунанинг +200 ҳароратдаги сиқилишга бўлган мустаҳкамлик чегараси қийматининг шундай намунанинг +500 ҳароратдаги сиқилишга бўлган мустаҳкамлик чегараси қийматига иисбати. Бу кўрсаткич асфальтбетонларнинг юқори ҳароратга чидамлилигини аниқлашда ишлатилади.
Кристаллизация - кристалланиш - кристалл моддаларнинг термодинамик турғун бўлмаган ҳолатдан турғун ҳолатга ўтиш жараёни натижасида ҳосил бўлади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling