Автомобиль йўллари


Давление - босим - жисм юзасига перпендикуляр йўналишда таъсир қилувчи куч миқдорини тавсифловчи физик катталик. Дегидратация


Download 0.7 Mb.
bet177/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Давление - босим - жисм юзасига перпендикуляр йўналишда таъсир қилувчи куч миқдорини тавсифловчи физик катталик.
Дегидратация - сувсизлантириш - модда(материал ёки тупроқ) дан сувни ажратиш жараёни.
Делатометр - жисмларнинг иситилган ҳолатдаги ҳажми ёки чизиқли ўлчамини аниқлаш учун асбоб.
Десорбция - шимилмаслик - шимилишга тескари ҳодиса (молекулалар ажралиши ва уларнинг газли муҳитга ёки эритмага ўтиши).
Дискретность - модда ёки материалларнинг алоҳида заррачалардан иборатлигини характерлайди (билдиради).
Дисперсная система - дисперс муҳит - коллоид эритмада кўп қисмли ортиқча иштирок этадигаи фаза ёки иккинчи фазада заррачалари парчаланган эритувчи.
Дисперсность - дисперслик - модда заррачаларининг майдаланганлик даражаси. Майдаланганлик даражаси бу заррачалар умумий юзасининг улар ҳажмига бўлган нисбати билан белгиланади.
Дистиллят (фракция) - дистилат - дистиляция маҳсулоти бўлиб, у қайта ҳайдаш йўли билан моддаларнинг таркибий қисмидан ажратиб олинади (масалан, нефтни қайта ҳайдаш йўли билан бензин, ёғ, мазут, гидрон ва ҳоказо олинади).
Дистилляция (перегонка) - дистилляциялаш - қайнаш температураси ҳар хил бўлган икки ва ундан ортиқ суюқлик аралашмасини физик - кимёвий қайнаш температуралари ҳар хил бўлган жараён ёрдамида ажратиш.
Диффузия - диффузия - эритманинг эриган моддалари унинг ҳамма қисмида табиий бир хил тарқалишига олиб келадиган жараён.
Дробимость - чақилувчанлик - зарба таъсирида табиий ва сунъий материалнинг ҳар хил ўлчам ва кўриниш шаклига бўлиниши.
Дуктилометр - дуктилометр - битумларнинг чўзилишини аниқлайдиган лаборатория асбоби.
Жесткость бетонной смеси - бетон қоришмасининг қаттиқлиги - бетон қоришмасининг хусусияти бўлиб, уларнинг қолипбоплигини характерлайди.
Жесткость воды - сувнинг қаттиқлиги - иссиқлик алмаштирувчи аппаратлар деворида қаттиқ чўкинди (қасмоқ) чўкишини келтириб чиқарадиган, таркибида кальций ва магний тузлари мавжудлиги билан шартланадиган табиий сувларнинг хусусиятлари. Қаттиқлигига кўра сувлар юмшоқ, ўртача ва қаттиқ турларга таснифланади. Қаттиқ сувлардан цемент ишлаб чиқаришда фойдаланиш мумкин эмас.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling