Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet188/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Прибор Михаэлиса - Михаэлис асбоби - асбоб бункеридан кичкина пақирча ёрдамида намуна олиш билан цемент қоришмасидан (1:3 таркибли сув-цемент нисбати 0,4 дан кам бўлмаган) қурилган намуна - балканинг эгилиш шароитидаги мустаҳкамлик чегарасини аниқлаш учун ричаг типидаги лаборатория асбоби.
Прибор Сокслета - Сокслет асбоби - эритувчи ёрдамида ажратиб олинадиган битум ва қатрон аралашмалардаги боғловчилар миқдорини аниқлаш учун мўлжалланган лаборатория асбоби.
Прибор стандартного уплотнения - стандарт зичлаш асбоби

  • 1) Йўлсозлик ИТИ асбоби - оптимал намликдаги, таркибида 5 мм дан йирик ўлчамдаги зарралар 5% гача бўлган тупроқларнинг максимал стандарт зичлигини махсус методика бўйича аниқлаш учун

100 м3 ҳажмли цилиндр; 2)ЦНИИС асбоби – таркибида 2 мм дан йирик заррачалар 5% гача бўлган тупроқларни тезкор текшириш учун 1003 ҳажмли цилиндр.
Прибор Фрааса - Фраас асбоби - битум қатлами юзасида тешиклар ҳосил бўлгунча доимий тезликдаги ҳароратда совутилган ҳолда даврий равишда эгиладиган пўлат пластинка устига суртиш йўли билан органик боғловчи материал (битум)ларнинг мўртлик ҳароратини аниқлаш учун мўлжалланган лаборатория асбоби.
Прибор Энглера - Энглер асбоби - битум эмульсиялар ва қатронларнинг ёпишқоқлигини аниқлаш учун (Энглер даражаларида, Е0) мослаштирилган лаборатория асбоби.
Проба - намуна - текшириш ва баҳолаш учун жалб қилинган, талаб қилинган миқдорини тайёрлаш учун белгиланган усулларда танланган бир қанча материаллар ва ярим фабрикатларнинг намуналари. Намуналар қуйидагича бўлади: нуқтали, бирлаштирилган, лабораторияли, таҳлилий.
Проктора метод - проктор услуби - стандарт зичланган шароитда тупроқнинг максимал зичлигини (г/см3) ва оптимал намлигини (%) аниқлаш.
Прочномер шариковый - соққали мустаҳкамликни ўлчагич - диаметри 11мм ва массаси 6,1...6,2г бўлган металл соққанинг найча бўйлаб 800 мм баландликдан урилиб қайтишини ўлчаш йўли билан, чақиқ тош (шағал) нинг мустаҳкамлигини унинг таранглиги бўйича тезкор усулда аниқлаш учун дала асбоби.
Прочность - мустаҳкамлик - кучланиш юзага келиши билан содир бўладиган турли ташқи табиий таъсирлардан бузилиш учун белгиланган шароит ва чегарада материалнинг қаршилик кўрсатиш хусусияти.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling