Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet190/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Распад эмульсии - эмульсиянинг парчаланиши - эмульсия таркибий қисмларга ажраладиган жараён. Эмульсиянинг узоқ вақт сақланиши, транспорт билан ташилиши, музлаши, шунингдек тош материаллар билан ўзаро таъсири вақтида юз беради.
Расслаиваемость - қатламланиш - транспортда ташиш ва жойлаштиришда турли йирикликдаги материал (аралашмалар)нинг бир жинслиликни йўқотиш хусусияти.
Растворимость - эрувчанлик - материал (модда)ларнинг бир хил кимёвий таркиб ва физик хусусиятга эга бўлган бир жинсли тизимларни ҳосил қилиш хусусияти.
Расширение объёмное - ҳажмий кенгайиш - жисм ҳажми кенгайиши ёки камайишининг шу жисмнинг дастлабки ҳажмига нисбати.
Релаксация - релаксация - термодинамик тизимларнинг ташқи таъсирлар юзага келтирган номувозанат ҳолатдан термодинамик мувозанат ҳолатига аста-секин ўтиши жараёни. Релаксацион жараёнларга мисоллар: жисмда унинг доимий деформацияси шароитида кучланишнинг аста-секин ўзгариши (кучланиш релаксацияси); узлуксиз ва доимий механик кучланиш шароитида деформациянинг ошиб бориши ёки ташқи кучланиш узилгандан кейин олдин ривожланган деформациянинг камайиб бориши (деформация релаксацияси); диффузиялаш йўли билан эритма ва газли аралашмалардаги нотекис тақсимланган концентрацияларни тенглаштириш. Бу жараённинг тезлик ўлчови бўлиб тизимни тавсифловчи унинг мунтазамлик қиймати е марта (е=2,718) камаядиган қандайлир параметрлардан четга оғиш давомидаги вақт оралиғи - вақт релаксацияси хизмат қилади.
Растяжимость битума - битумнинг чўзилувчанлиги - куч таъсирида битумнинг ингичка ҳолатгача чўзилиш хусусияти. Дуктилометр ёрдамида чўзилган битумнинг узилган масофаси билан (сантиметрда) ўлчанади.
Регенерация - регенерация - қайта ишлатиш мақсадида ишлатилган материалларнинг хусусиятларини тиклаш.
Реология - реология - материалларнинг деформацион хусусиятларини ўрганувчи фан. Фаннинг асосий мақсади вақт таъсирида материалларда зўриқиш ва дсформация ўзгаришини аниқлаш.
Сила тяжести - оғирлик кучи - ҳар қандай жисмнинг Ерга тортилиш кучини аниқлайдиган вектор катталик. Оғирлик кучининг қиймати берилган нуқтага эркин тушиш тезлиги билан боғлиқ;ньютон (Н)да ифодаланади.
Склерометр - склерометр - асбоб зарбали-занг чалувчисининг эластик урилиб қайтиши асосида йўл ва аэродром қопламаларининг юза қатлами мустаҳкамлигини аниқлаш йўли билан бетонни текшириш учун жиҳоз.
Слёживаемость - қапишувчанлик - майдаланган материалларнинг ўз қатлами оғирлиги таъсири остида маълум даражада мустаҳкам жипслашган массага ўтиш хусусияти. Совуқ асфальтбетон аралашмаларнинг қулай жойлашиши билан
тавсифланади. Стандарт намунага доимий баландликдан тушувчи муайян массадаги юкнинг зарбалари сони билан баҳоланади.
Сорбция - сингдирилиш – газ кўринишли(газлар, буғлар) ёки қаттиқ жисмларнинг эриган моддалари ёки атроф-муҳитдаги суюқликларнинг ҳам устки (адсорбция), ҳам ҳажмий (абсорбция) жиҳатдан сингдирилиши физик-кимёвий жараёни.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling