Поверхностномер пневматический – пневматик юза ўлчагич
кукун ҳолатдаги матералларнинг солиштирма юза майдонини ўл- чайдиган лаборатория асбоби.
Погодоустойчивость - об-ҳавога бардошлилик - турли атмосфера омиллари (ёмғир, қор, шамол ва б.) таъсири шароитида материал ёки ярим фабрикатларнинг конструкцияда ўз хусусиятларини сақлаш қобилияти.
Ползучесть материалов - материалларнинг сирғалувчанлиги - сарфлаш вақтида қолдиқ деформацияни юзага келтиришга (эгилувчанлик чегарасидан паст) қараганда кам бўлган, узоқ вақт таъсир қилувчи, катта бўлмаган доимий оғирлик (кучланиш) шароитида иншоотлар ёки маҳсулотлардаги материал (асосан, бетон)нинг ўлчами бўйича кичик ва вақт бўйича узлуксиз пластик деформациясининг аста-секин кўпайиши.
Пористость материала - материаллар ғоваклиги - ғоваклар ҳажмининг намуна геометрик ҳажмига нисбати, фоизларда ўлчанади.
Пористость остаточная асфальтобетона - қолдиқ
ғоваклик - аралашма зичлангандан кейин қопламадаги коваклар миқдори; ҳажм бўйича фоизларда ифодаланади.
Предел выносливости (усталости) материала - материалнинг чидамлилик (чарчашлик) чегараси - шартли берилган (одатда, бениҳоят катта) даврлар миқдорида материал бузилмайдиган симметрик даврнинг энг юқори амплитудаси кучланиши тажрибалари билан белгиланади.
Предел ползучести - сирғалувчанлик чегараси - муайян вақт оралиғидаги сирғаниш тезлиги ва деформацияси шароитида техник шартлар билан белгиланган қийматлардан ошмайдиган энг катта кучланиш.
Предел пропорциональности - пропорционаллик чегараси - кучланиш ва деформация ўртасидаги тўғри пропорционаллик сақланишигача бўлган бир ўқли чўзилиш (сиқилиш)ни синаш шароитида ва улар ўртасидаги чизиқли боғланишдан чекиниш шароитида техник шартлар билан белгиланагн кичик қийматга эришиладиган энг катта кучланиш.
Предел прочности - мустаҳкамлик чегараси - намуна бузилишидан олдинги энг катта кучланишнинг унинг кесими дастлабки майдонига нисбати билан тенг бир ўқли чўзилиш (сиқилиш)да синаш шароитидаги шартли кучланиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |