Mavzu: Сув кимиёси. Сувнинг физикавий ва кимёвий хусусиятлари
Download 19.1 Kb.
|
Сувнинг физик-кимёвий хосслари
Mavzu: Сув кимиёси. Сувнинг физикавий ва кимёвий хусусиятлари. Режа: 1. Табиатдаги сув, сувда эрийдиган ва эримайдиган тузлар; 2. Сувнинг кимёвий хоссалари; 3. Тупроқнинг кимёвий ва физикавий хусусиятлари; 4. Экинлар ҳаётида фотосинтезнинг роли. Сувнинг табиатдаги мавжудлиги. Сув-бу энг муҳим кимёвий бирикмалардан бири бўлиб, табиатнинг жуда кўп жараёнларида фаол иштирок этади. Ер шарининг 3/5 қисми сув билан қоплангандир. Ер шаридаги сувнинг ҳажми 2·1018 т га етади. Жуда кўп моддаларнинг оғирлигига нисбатан 90%ни сув ташкил этади. Ўсимликлар ва ҳайвонот оламидаги организмлар таркибида 75% дан 96%гача сув бўлади. Одам организмида эса 70 дан 76%гача сув мавжуд. Табиий сув ҳеч қачон жуда тоза бўлмайди унда у ёки бу аралашмалар бўлади. Ёмғир суви нисбатан тоза ҳисобланади. Лекин бу сув таркибида ҳам эриган атмосфера газлари (кислород, углерод икки оксиди ва бошқалар) ва баъзи бир қаттиқ элементлар (ош тузи, азот кислотаси тузлари ва бошқалар) ҳамда микроорганизмлар, чанг заррачалари ва бошқалар учрайди. 1л ёмғир сувида ўртача 34 мг туз аралашмалари: азот, аммиак ва олтингугурт эриган бўлади. Тупроқдаги сув ер қобиғидаги минерал ва органик моддаларни эритади. • 1 л қудуқ ва булоқ суви таркибида 6 дан 1600 мг гача кальций карбонат, 2-500 мг хлорид, 0- 26 мг сульфат, 1-390 мг кремний кислотаси тузлари, 0,4-277 мг нитратлар, 0-23 мг темир ва алюминий оксидлари ва органик моддалар 0-190 мг- ни ташкил этади. • Дарё суви ёмғир ва тупроқ сувларининг аралашмаси бўлиб, таркибида тупроқ сувларидаги элементлар мавжуддир, 1л денгиз сувида 35 г гача эриган тузлар бўлиб, булардан 27г ош тузи (НСl), магний хлорид 3,6 г, магний сульфат 2,3 г, кальций сульфат 1,4 г ва калий хлорид 0,7 г ни ташкил этади. • Сувни тозалаш. Сувда эримайдиган аралашма ва моддаларни тиндириш ёки фильтрлаш орқали тозаланади. Лаборатория шароитида сувни оддий фильтрловчи қоғоз орқали тозаланади. Сувдаги бактерия ва микробларни тозалаш учун уни хлор ёки оҳак (СаСО3 ) билан ишлов берилади. Баъзи ҳолларда эса бу мақсадда озон (О3 ) ёки ультрабинафша нурларидан фойдаланилади. • Яна сувни қайта қуйиш (дистиляциялаш) орқали ҳам тозалаш мумкин, бу сувни дистилланган сув дейилади. Сув молекуласи учбурчак шаклида қурилган бўлиб, юқори чуққисида манфий кислород иони О-2 , қолган асосидаги бурчакларида – водород иони (Н) жойлашади. • Шу сабабли, сув типик диполе ҳисобланади. Сувнинг диполе моменти +1,84·1018 га тенг. Сувнинг кимёвий хоссалари. Сув Д.И.Менделеев даврий системасидаги барча металлар билан реакцияга киришиб, ишқорларни ҳосил қилади. Масалан: 2Na+2H2O=2NaOH+H2 ↑ Ca+2H2O=Ca(OH) +H2 ↑ 2Al+6H2O=2Al (OH)3 +3H2 ↑ Сувнинг оксидлар билан таъсири натижасида кислоталар ҳосил бўлади. Масалан: SO3+H2O →H2SO4 Фотосинтез реакцияси. Углерод икки оксиди ва баъзи жараёнлар (фотосинтез реакцияси) натижасида глюкоза ҳосил бўлади, умумий кўринишда қуйидаги тенглама орқали ифодалаш мумкин: 6CO2+6H2O → C6H12O6+6O2 Глюкоза қимматбаҳо озуқа элементи ҳисобланиб, ўсимлик ҳужайрасида муҳим вазифани бажаради, яъни глюкозадан ўсимликларда крахмал синтезланади. nC6H12O6=(C6H10O5 )n+nH2O Крахмал глюкозани сақловчи заҳиравий ҳолати ҳисобланади. Баргларда крахмал тўпланишда гидролизга учрайди ва бунинг натижасида глюкоза ҳосил бўлади, ҳамда эрувчи суюқлик кўринишида ўсимлик шарбатлари орқали ўсимлик бошқа аъзоларига тарқалади. Экин ҳосилларида, уруғларида глюкоза қайта крахмални ҳосил қилади. Шу билан бирга ўсимликларда глюкозадан целлюлоза ва бошқа органик барикмалар синтезланади. Фотосинтез жараёнида ер шаримиздаги барча ўсимликлар ҳар йили ўртача 200 млрд. т углеродни ўзлаштиради. Бунинг натижасида атмосферага катта ҳажмдаги кислород ажралиб чиқади. Шу тариқа кислород тўлдирилиб борилади. • Фотосинтезнинг қишлоқ хўжалигидаги аҳамияти. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида фотосинтез муҳим вазифани бажаради. Ўсимликлардан юқори ҳосил олиш органик моддаларнинг синтези билан боғлиқдир. Шу сабабли фотосинтезни бошқариш қишлоқ хўжалигининг ривожланишида катта аҳамиятга эга. • Фотосинтез жараёнида ҳосил бўлувчи органик моддалар қуёш нурларидаги энергияни ютиши натижасида углерод икки оксиди ва сувга нисбатан катта энергия заҳирасига эга бўлади. • Шу сабабли ўсимликнинг ўсиш даврида органик моддаларнинг ҳосил бўлиши билан бир қаторда катта миқдордаги қуёш энергиясининг йиғилиши юз беради. Шу тариқа, фотосинтез жараёни натижасида ер шарида моддалар, билан бирга энергиянинг айланиши ҳам юз беради. Download 19.1 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling