Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet171/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Антисептики - антисептиклар - ёғоч ва ёғоч маҳсулотларини замбуруғлардан сақлашда ва чиришга қарши ишлатилади.
Арматура - арматура - мустаҳкамловчи элемент бўлиб, у ўзига нисбатан кам мустаҳкам ва пластик бўлган материаллар ичида қўлланилади. Темирбетонда арматура металлдан ишлатилиб, асосан, чўзувчи зўриқишларни камайтиради.
Асбоцемент - асбестли цемент - 12... 15 % асбестдан ва
85...88% цементдан ташкил топган қурилиш материали. Асосан, шифер ва асбестли қувурлар тайёрлашда қўлланилади.
Бумага битумная (битумированная, битумизированная) - битумли қоғоз - цементбетон қопламаларнинг иссиқлик таъсирида бемалол силжиши учун (ишқаланиш коэффициентини камайтириш учун) йўл асоси устига ётқазиладиган битум шимдирилган қалин қоғоз.
Взрывчатые вещества (ВВ) - портловчи моддалар - нисбатан турғун бўлмаган кимёвий моддалар бўлиб, ташқи туртки таъсирида тезда кимёвий ўзгариши туфайли ўзидан кўп миқдорда газ ва иссиқлик чиқариши натижасида портлайди.
Гидроизол - гидроизол - сувдан ҳимояловчи асбестли ўрама материал ёки асбестли целлюлозалардан тайёрланган қалин қоғознинг битум билан шимилгани.
Изол - изол - битум билан резинанинг аралашмасидан тайёрланган ўрама материал бўлиб, юзаларга ёпиштириш билан сувдан ҳимояловчи сифатида ишлатилади.
Мастика - мастика - минерал кукуннинг органик боғловчилар билан иссиқ ёки совуқ ҳароратдаги аралашмаси. Мастика цементбетон қопламаларнинг чоклари ва ёриқларини тўлдириш ҳамда гидроизоляцион материалларни ёпиштириш учун ишлатилади.
Материалы нетканные синтетические - нотўқима синтетик материаллар - ўрама синтетик материаллар бўлиб,
ер тўшамасининг устига ёки унинг тагига ётқазилади ва сув ўтказувчи, мустаҳкамловчи ёки сув шимилишини камайтирувчи сифатида қўлланилади.
Нитрат-нитрит-хлорид кальция - нитрат-нитрит-хлорли кальций - таркиби 67% гача хлорли кальцийдан иборат бўлган қаттиқ ёки суюқ ҳолатдаги маҳсулот. У йўлларни чангсизлантиришда, қопламаларнинг музлаган юзасини эритишда ҳамда совуқ шароитда тайёрланган қоришмаларнинг музлаш ҳароратини пасайтиришда қўлланилади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling