1-лаборатория иши Лаборатория ишларини бажаришда ишлатиладиган асбоблар бўйича техника хавфсизлиги қоидалари


Download 19.8 Kb.
Sana16.06.2023
Hajmi19.8 Kb.
#1514901
Bog'liq
1 laboratoriya Laboratoriya ishlarini bajarishda ishlatiladigan


1-лаборатория иши
Лаборатория ишларини бажаришда ишлатиладиган асбоблар бўйича техника хавфсизлиги қоидалари
1. Нефть маҳсулотларини, эритувчилар ва тез алангаланувчи моддалар билан ишлаётганда қуйидаги эҳтиёт чораларига риоя қилиниши зарур:

    1. Нефть маҳсулоти ва тез алангаланувчи моддалар солинган идишларни оловга яқин келтирмаслик керак.

    1. қурилмани йиғиш вақтида унинг қисмларини бир-бирига бириктирилган ўрнини зичлаб улаш шарт.

1.3. Тез алангаланувчи моддаларни (бензин, органик аралашмалар ва бошқалар) фақат ёпиқ элетроплитка ёки сув ҳаммомида қиздирилиши лозим.

    1. Нефть маҳсулотлари алангасини ўчириш учун сувни қўллаб бўлмайди. Ёнаётган моддани ўчириш учун қум ёки карбонат кислотали ўт ўчиргичдан фойдаланиш керак. Ёниб турган буюмни кигиз билан ёпиб ўчирилади. Олов алангаланиши билан тезда газ кранларини беркитиш лозим. Ҳамма ёнувчан моддаларни ёнаётган буюмнинг ёнидан тезда олиш керак.



2. Электр асбоблари ва қурилмалари билан ишлаш тартиби, ҳамда электр ускуналарибилан таъминланиши
Электр асбоблари ва қурилмалари билан таъминланган электр ускуналарини ишлатиш қоидаси:
2.1. Лабораторияларда тез алангаланувчи моддалар ва аралашмалар билан бирга изоляциясиз симлар билан жиҳозланган электр-асбобларидан ва тузатилмаган вилкалардан фойдаланиб бўлмайди.
2.2. Симлар ёки электр асбоблари ёнганда тезда электр токини ўчириш ва ёнғин ўчирувчи воситалардан унумли фойдаланиш керак (ўт ўчирувчи, асбестли салфеткалар).
3. Газлар билан ишлаш қоидалари
3.1. Газ билан тўлдирилган баллонлар, газометрлар ва бошқа идишларни иссиқлик манбаларидан мухофаза қилиш зарур.
3.2. Ёнувчан газлар билан ишловчи асбоблар жипсланган ва оловдан мухофаза қилинган бўлиши шарт.
3.3. Стандарт газ баллонлари деворга ёки маҳсус боғичлар ёрдамида лаборатория столига мустаҳкам бириктирилган бўлиши лозим.
4. Заҳарли моддалар билан ишлаш қоидаси
Кимё лабораторияларида тез-тез заҳарли моддалар билан ишлашга тўғри келади, агарда эҳтиётсизлик қилинса, натижада заҳарланиш мумкин. Бундай воқеа содир бўлмаслиги учун қуйидаги эҳтиёт чораларини кўриш лозим:
4.1. Аралашмалар ва учувчан заҳарли моддалар билан ишлашни ҳаво тортувчи қурилмалар ичида олиб бориш керак.
4.2. Аралашмалар ва учувчан заҳарли моддаларни сачратмасдан эҳтиётлик билан идишга куйиш керак.
4.3. Заҳарли моддаларни пипетка орқали тортаётганда оғиз билан эмас, резина копток-тортгич (груша) дан фойдаланиш даркор.
5. Кислоталар ва ишқорлар билан ишлаш қоидаси



    1. Кислотани суюлтириш вақтида сувни кислотага эмас, кислотани сувга қўшиш керак.

    2. Ишқорни суюлтириш пайтида сувни секинлик билан томизиш зарур, шунингдек, уни тўхтовсиз аралаштириб ҳаддан ташқари қиздириб юбормаслик керак.

    3. Кислотадан куйиб қолганда куйган жойни кучсиз сода эритмаси билан ювиш лозим, ишқордан куйиб қолган жойни эса-сув ёки кучсиз кислота эритмаси (сирка, лимон кислота) билан ювиш зарур. Ишлатилган заҳарли моддалар, кислоталар ва ишқорлар, ҳамда тез аланга олувчи моддаларни раковинага эмас, балки маҳсус белгиланган идишга тўкиш даркор.



6. Лаборатория қурилмаларини йиғиш ва тайёрлаш

Қурилмаларни йиғишдан аввал уларни бириктирувчи найчаларнинг, йиғувчи жиҳозларнинг ва х.к. тозалигини текшириш лозим, чунки тажриба натижаси тозаликка боғликдир. Кимёвий моддалардан ифлосланган, идиш ва асбобларни ювиш учун хром эритмаси қўлланилади. Металл аппаратурани (кублар, реакторлар ва х.к.) агарда улар енгил очиладиган бўлса, керосин ёки бензин билан ювиб, сўнг ҳавода қуритиш керак. Юқоридаги текширувдан сўнг лаборатория ишини бажариш учун қурилмани йиғишни бошлайвериш мумкин.Асбобни ёки қурилмани йиғишни бошлашдан олдин, уларнинг қурилмаси ва схемаси билан танишиш керак. Қурилмани йиғиш вақтида шлифли асбобларни қўллаш яхшироқ, пробкалар ва кранларни вақти-вақти билан мойлаб туриш лозим. Иш вақтида шлифли туташмалар кимёвий моддаларнинг буғлари билан учрашганда шлифдаги сурков мойларига кимёвий таъсир-этмаслиги керак.


Шишали аппаратни йиғиш вақтида, шунга алоҳида эътиборни қаратиш лозимки, аппаратларнинг синишга олиб келувчи приборларнинг алоҳида қисмларини «кучланиш»дан сақлаш керак. Аппаратларнинг шишали қисмларини мустаҳкамлаш учун штативни қўлчаларига юпқа асбестдан қўйиш лозим.
7. Тажриба натижаларини қайта ишлаб чиқиш

Лабораторияда ишлаётганда ўлчов асбобларида ва торозида жуда аниқлик билан иш бажариш зарур. Ҳом ашёда компонентларни шундай аниқлик билан олиш керакки, бунда моддий балансдаги ҳатоликнинг ҳиссаси 1/10 фоиздан ошмасин.Текширишни амалга оширишда кимё жараёнидаги йўкотишни ҳам алоҳида ҳисобга олиш зарур, айниқса улар кетма-кет босқичли бўлса. Барча маҳсулотларни ҳажми ёки массасини ўлчаш мумкин бўлса, у ҳолда тажрибадаги барча йўқотишлар маҳсулот балансида алоҳида ҳисобга олинади.


Бевосита тажриба вақтида олинган ўлчовлар ва торозида тортишларнинг натижаларини, шунингдек, ҳисоблашнинг охирги натижалари ва иш дафтаридаги оралиқ ёзувларни ҳам иш ҳисоботига киритиш даркор.Ҳар қайси иш юзасидан ҳисоботга қуйидаги бўлимларни киритиш лозим:

  1. иш мақсади ва тажриба шартларининг кўрсатилиши топшиқда аниқ белгиланиши.

  2. Аппаратни таърифлаш ёки қурилма ва унинг схемаси.

  3. Тажрибани таърифлаш.

  4. Тажриба параметрларини ёзиш (вақти, температураси).

  5. Охирги маҳсулотларни характеристикаси.

  6. Жараённинг маҳсулот баланси.

  7. Хулосалар.

  8. Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати.

Download 19.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling