8-маъруза. Сувни коллоид ва дағал заррачалардан тозалаш


Download 132.55 Kb.
bet1/5
Sana22.12.2022
Hajmi132.55 Kb.
#1043282
  1   2   3   4   5
Bog'liq
20 маъруза


8-МАЪРУЗА. СУВНИ КОЛЛОИД ВА ДАҒАЛ ЗАРРАЧАЛАРДАН ТОЗАЛАШ


ИЭСларида блоклар сони қанча кўп бўлиб, буғ қозонининг унумдорлиги қанча юқори бўлса, буғ ишлаб чиқариш учун шунча кўп микдорда сув зарур бўлади. Сувга бўлган бундай эҳтиёжни тўла таъминлаш учун таркиби бирмунча тоза бўлган ер ости ва атмосфера сувлари етарли бўлмайди. Шу сабабли ИЭСларини сув билан таъминлашда асосан дарё, анҳор ва кўл сувлари ишлатилиши. Аммо бундай сувлар таркибида ҳар хил кимёвий ва механик моддалар кўп миқдорда бўлиши сабабли ИЭСларида уларни тозалаш учун мураккаб схемали ҳамда унумдорлиги юқори бўлган сув тозалаш қурилмалари зарур бўлади.
Сув тозалаш қурилмалари схемаларини ва бу қурилмаларда ишлатиладиган ускуналарни танлаш, станцияда тозаланадиган табиий сувнинг кимёвий таркибига ва сувни қай даражада тозалаш заруратига боғлиқдир.
Сув тозалаш техникаси соҳасида табиий сувларни таркибидаги дағал, коллоид ва ион заррачалардан кимёвий тозалаш икки хил усулда олиб борилади. Биринчи усулда сувга алюминий сульфат /Al2(SO4)3/, темир сульфат /FeSO4/, оҳак /CaO/, сода /Na2СО3/, ишқор /NaOH/, натрий фосфат /Na3PO4/ каби бирикмаларнинг эритмаси қўшилиб, чўкма ҳосил қилиш йўли билан тозаланади. Сувга бундай реагентлар қўшилганда сув дағал ва коллоид заррачалардан тозаланиб, таркибидаги баъзи ион заррачаларнинг концентрацияси ҳам қисман камаяди.
Иккинчи усулга сувни ионитлар ёрдамида тозалаш киради. Ионитлар сув таркибидаги ионлар концентрациясини юқори даражада камайтириш қобилиятига эга бўлган моддалардир. Улар ёрдамида сувни ҳар қандай эксплуатация маъёрларида белгилаб қўйиладиган даражагача тозалаш мумкин. Шу сабабли, ионитлар ИЭСларида қўшимча сув тайёрлаш ва турбина конденсатини тозалашда ҳамда иссиқлик тармоқлари учун сувни юмшатишда кенг миқёсда қўлланилади.


Сувни тиндириш


Сувни муаллақ заррачалардан тозалашга сувни тиндириш деб аталади. Тиндириш жараёнида зичлиги сув зичлигидан кичик бўлган заррачалар юзига қалқиб чиқса, зичлиги сув зичлигидан катта бўлган заррачалар сув тагига чўкади. Сув тозалаш техникасида сувни тиндириш кимёвий реагентлар ёрдамида ёки кимёвий реагентларсиз ҳам олиб борилади. Бу жараён сувга кимёвий реагентлар қўшиб олиб борилса, сув таркибидаги муаллақ ва коллоид заррачалар бутунлай чўкиб, ундаги ион заррачаларнинг миқдори қисман камаяди. Сувни кимёвий реагентларсиз тиндириш, асосан таркибида коллоид заррачалар микдори унчалик кўп бўлмаган лойка сувлар учун қўлланади.
ИЭСларида сувга реагент қўшиб тозалаш усули айникса, табиий ва чиқинди сувларни тозалашда кенг қўлланади. Сув тозалаш техникасида сувни тиндириш ва реагент қўшиб тозалаш ҳар хил тиндиргич /осветлитель/ қурилмаларида ёки махсус ҳовузларда олиб борилади. Тиндиришдаги технологик жараёнлар ва қўлланадиган қурилмалар сув тозалашнинг биринчи босқичини ташкил этади. Тиндиргичда сувни тозалаш механик филтьрлардан ўтказиш билан якунланади.
Биринчи босқичда ишлатиладиган технологик қурилмалар қўйидаги белгилари билан: реагент қўшилмаслигига; сувни тозалаш даражасига; технологик жараёнлар сонига; қурилмаларнинг катта-кичиклигига; улардан фойдаланиш усулларига, ҳамда тозаланган сувнинг таркибига қараб, бир-биридан фарқ қилади. Сувни тиндиришда унинг таркибига қараб, иқтисодий жиҳатдан арзон ва қулай қурилмалар танланади.



Download 132.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling