8-маъруза. Сувни коллоид ва дағал заррачалардан тозалаш


Сувга флокулянт қўшиб тозалаш


Download 132.55 Kb.
bet4/5
Sana22.12.2022
Hajmi132.55 Kb.
#1043282
1   2   3   4   5
Bog'liq
20 маъруза

Сувга флокулянт қўшиб тозалаш


Сув тозалаш техникасида коагуляция жараёнини тезлаштириш учун сувга коагулянт моддалар билан биргаликда қўшимча реагентлар ҳам қўшилади. Бундай реагентлар флокуляторлар деб аталади. Флокуляторлар сувда яхши эрийдиган кимёвий моддалар бўлиб, улар сунъий равишда органик моддалардан синтез қилинади. Сув тозалаш техникасида энг кўп қўлланиладиган флокуляторлардан полиакриламид [C3H5ON]n ва жумҳуриятимиз олимлари томонидан кашф этилган сув лойқалигини чўктиришда яхши натижа берган қуйидаги флокулаторлар: яъни полиакрилнитрилнинг натрийли бирикмаси асосидаги К-4 серияли:
СН2 –СН –СН2 –СН – СН –СН2 –СН2


CОNH3 O=C–NH–C–O СOONa


Винилацетат ва метакрил кислотаси асосида олинган, САВ серияли:
СН2 –СН – СН2 –СН –СН2 – СН


СООН СООNa OH
Акрил кислотаси асосида олинган СМА серияли флокулянтлардир.


СН2 – СН – СН2 – СН –СН2 - СН



СООН CONH2 COONH4
К – 4 ва СМА серияли флокуляторлар анион флокуляторлар бўлиб, сувга Al2(SO4)3 тузи билан бирга қўшилганда, айниқса яхши натижа беради. САВ серияли флокулянтлар эса сувга алохида қўшилганида ҳам коагуляция жараёнини тезлаштиради.
Сувни коллоид заррачалардан тозалашда бу флокуляторларнинг самарадорлиги сув лойқалигига ва флокулянт дозасига боғлиқ бўлади. Масалан, полиакриламид флокулянтининг оптимал дозаси сув лойқалигига қараб, сувнинг ҳар литрига 0,5-2,0 миллиграм оралиҳида қўшилади.
К-4 флокулянти дозаси, агар сув ҳарорати 20ОС бўлса, унинг лойқалигига қараб, қуйидагича белгиланади: сув лойқалиги ҳар литрида 100-500 мг бўлганда флокулянт дозаси 0,-25-0,5 мг, лойқалиги 500-1000 мг бўлганда, флокулянт дозаси 0,5-1,0 мг олинади. Флокулянт дозаси кўпроқ ёки камроқ олиниши сувнинг ҳароратига ҳам боғлиқ. Ҳарорати паст сув учун флокулянт дозаси илиқроқ сувга қараганда икки марта кўп олинади. Масалан, ёз пайтида флокулянт дозаси сувнинг ҳар литрига 0,5 мг олинса, қиш фаслида икки марта кўпроқ олинади. Флокулянтларни ишлатиш устида олиб борилган тажрибаларнинг кўрсатишича, сувни флокулянт ва коагулянт қўшиб тозалашда флокулянтлар сувга қўшиладиган коагулянт дозасини бир неча баравар камайтиради. Бундай флокулянтларнинг заҳарлик (токсикологик) томонлари Москва ҳамда Тошкент тиббиёт илмгоҳларида текшириб кўрилганда, сувга қўшилган дозаларда инсон соғлигига зарар этказмаслиги аниқланган. Бу эса бундай флокулянтларни ҳатто ичимлик сувларининг лойқалигини камайтириш учун ҳам ишлатиш мумкинлигини кўрсатади.



Download 132.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling