Автомобиль йўллари


Смесь асфальто (дегте) бетонная


Download 0.7 Mb.
bet168/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Смесь асфальто (дегте) бетонная - асфальт (қатрон) бетон қоришмаси - оқилона, энг катта зичлик асосида, давлат стандарти талабларини қониқтирувчи минерал материаллар (чақиқ тош, чақилган шағал, қум ва минерал кукун ёки кукунсиз) аралашмасининг битум (ёки қатрон) билан маълум нисбатда қиздирилган ҳолатдаги қоришмаси. Минерал материалларнинг энг катта йириклик ўлчамлари бўйича қоришмалар қуйидаги турларга ажратилади: қумдор (5мм гача), майда заррачали (20мм гача) ва йирик заррачали (40 мм гача). Тизими бўйича ғовакдор ва зич турларга ажратилади. Улар махсус қурилмаларда тайёрланади. Тайёрланиши ва йўлга ётқизилиши услуби бўйича қоришмалар иссиқ, илиқ ва совуқ навларга ажратилади.
Смесь асфальтобетонная литая (литой асфальт) - қуйма асфальтбетон қоришмаси (қуйма асфальтбетон) - майда заррачали, таркибида битум миқдори юқори бўлган иссиқ асфальтбетон тури, (минерал қисмининг зичланганлиги бўшлиқларга нисбатан 0,5% ортиқ). Юқори даражада пластиклик хусусиятига эга, қўл механизацияси билан осон зичланади. Қуйма асфальтбетон (қатрон) бетон қоришмаси (қумли асфальт) - йириклиги бўйича қум энг йирик минерал материал ҳисобланадиган асфальтбетон қоришмаси.
Смесь бетонная - бетон қоришмаси - “Цементбетон қоришмасига қаранг”.
Смесь битумо (дегте) грунтовая - битумли (қатронли) тупроқ қоришмаси - битум, қатрон ёки эмульсия билан қўшимчалар ёки уларсиз қурилмада аралаштириш билан ишлов берилган кумли ёки қумдор тупроқ.
Смесь горячая - иссиқ қоришма - барча ташкил этувчиларни 130-180С ҳароратгача қурилмада қиздириб, иш жойига 100-150С ҳароратда ташиб келинадиган ва йўл тўшамасига ётқизиладиган, органик боғловчили минерал материалдан тайёрланган қоришма.
Смесь латексцементная - латекс цементли қоришма - боғловчи сифатида цементдан ташқари табиий ёки сунъий латекс қўлланиладиган полимерцемент қоришмасининг тури.
Смесь литая эмульсионно-минеральная - эмульсия минералли қуйма қоришма - майда минерал материалларни (ювилган қум, майдаланган элак чиқиндиси) кукунсимон қўшимчалар (сўндирилган оҳак, оҳак уни ва ш.к.) ҳамда минерал материалларни
ҳўллаш учун сув, кислота ва махсус барқарорлаштиргичларнинг катион фаол эмульсияси билан ишлов берилган аралашмаси. Бундай қоришма шлам деб ҳам аталади. Худди шундай қоришманинг анион фаол эмульсия билан тайёрланганига қуйма эмульсион минерал қоришма (ҚЭМҚ) дейилади. Улар ҳимояловчи қатлам қурилишида, асосан органик боғловчилар билан ишлов берилган, юзаси едирилган ёки емирилаётган енгиллаштирилган қопламаларни тез мустаҳкамлаш ва тузатиш учун, IIIV тоифали йўлларда зичламасдан бир текис қатламда текислаш йўли билан қўлланилади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling