Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet166/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Однородность смеси - аралашмаларнинг бир хиллиги - алоҳида (хусусий) кўрсаткичларнинг мас., сувга тўйинганлик ва +50 0С да сиқилиш шароитида мустаҳкамлик чегарасининг вариантланиш коэффициенти билан баҳоланадиган сифат кўрсаткичи.
Плиты бордюрные бетонные - бетон ҳошия плиталар - қатнов қисмни йўл ёқаси, йўлак ва яшил экинлардан ажратувчи, ҳошия учун қўлланилган, махсус ўлчам ва шаклли, бетондан тайёрланган плиталар (тошлар).
Плиты дорожные - йўл плиталари - йиғма цементбетон қопламаларни қуриш учун полигонда ёки ТБЗ да тайёрланган плиталар ёки қуйма цементбетон йўл қопламаларининг қирқилган плиталари. Йиғма қопламалар учун плиталар қуйидагича бўлиши мумкин: квадрат, тўғри бурчакли ёки олти бурчакли бетондан ёинки темирбетондан (олдиндан зўриқтирилган).
Плиты тротуарные - йўлак плиталари - цементбетон ёки асфальтбетондан, табиий тош ёки қуйма қуйиндидан тайёрланадиган, йўлакларнинг йиғма қопламаси учун материаллар.
Полидисперсные материалы - кўп дисперсли материаллар - танланган нисбатдаги турли йирикликда (кукундан чақиқ тошгача) бўлган минерал доналардан ташкил топган.
Полукаркасная структура - ярим каркас тузилмалар - чақиқ тош доналари қисман асфальт эритмаларга силжиган минерал асослар тузилиши.
Структурированная зона(ориентированный слой) битума - битумнинг тузилмавий минтақаси (мўлжалланган қатлам) - молекулалараро ўзаро алоқаларнинг юза кучлари таъсири остида жойлашган битумнинг минерал доналаридаги битум пленка (3-6 мкм) қисми. Мўлжалланган қатламда учта минтақа ажратилади: энг юқори даражада асфальтенга (микрон улуши) тўйинган қаттиқ кўринишли; минерал доналарга (1-2 мкм) мўлжалланган, битум компонентлари тартибли жойлашганлиги намоён бўлган тузилмавий; эркин битумга ўтувчи диффузия мнтақаси.
Растворы строительные - қурилиш қоришмалари - боғловчи модда, сув ва майда минерал материал (қумдан, баъзида элак чиқиндиси)дан тайёрланадиган майда донали бетонларнинг тури.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling