Дегтебетон - қатрон бетон -“Асфальтбетон”га қаранг.
Дегтебетонная смесь - қатрон бетон қоришмаси - “Асфальтбетон қоришмаси”га қаранг.
Железобетон - темирбетон - асосан чўзувчи кучланишни қабул қилиш учун қўйилган пўлат арматуралар киритилган цементбетон.
Заполнители - тўлдиргичлар - бетон қоришмаси таркибига кирувчи минерал материаллар (қум, шағал, куюнди ва чақиқ тош).
Зерновой состав (гранулометрия) непрерывный - узлуксиз донадор таркиб (донадорлик) - аралашманинг минерал қисмини ташкил этадиган минерал материалларнинг барча фракциялари иштирок этадиган асфальтбетон ёки цементбетон аралашмаларнинг донадор таркиби.
Зерновой состав (гранулометрия) прерывистый - узлукли донадор таркиб(донадорлик) - аралашманинг минерал қисмини ташкил этадиган минерал материалларнинг қандайдир фракцияси йўқ бўлган асфальтбетон аралашмаларнинг донадор таркиби (мас., фақат чақиқ тош ва майда қум мавжуд, ўртача қум эса йўқ бўлган).
Зерновой состав минеральной части (гранулометрия) - минерал қисмларнинг донадор таркиби (донадорлиги) - табиий материаллар ёки аралашмаларнинг минерал таркибида турли йирикликдаги дона (зарра)ларнинг вазний (сонли) миқдори.
Каркасная структура - каркас тузилма - аралашманинг эритмали қисмидаги бўшлиқни тўлдирадиган (эритмали қисм ҳажми чақиқ тошдаги бўшлиқ ҳажмини оширмайди) чақиқ тош (шағал) доналари билан ҳосил қилинади. Каркас аралашмада чақиқ тош миқдори 50% дан кўп бўлганда шаклланади.
Компаунд эпоксидный - эпоксид компаунди - пластификатор аралашган эпоксид смоласи қоришмаси.
Макроструктура - макротузилма - минерал асослар тузили- шини тавсифлайди. Аралашмада чақиқ тош миқдорига боғлиқ ҳолда каркасли (боғланган), ярим каркасли (ковакли) ва каркассиз (асосли) бўлиши мумкин.
Мезоструктура - мезотузилма - эритмали қисм тузилмаси, қум доналаридан ташкил топади ва асфальтбетоннинг деформация- лигини, зичлигини ва бошқа хусусиятларини белгилайди.
Микроструктура - микротузилма - сиртқи фаол ва шакллан- тирувчи қўшилмалари бор бўлган ёки уларсиз бўлган боғловчилар тузилиши (битумнинг юпқа дисперс минерал кукунлар билан ара- лашмаси). Микротузилма битум, минерал кукун ва ковакларнинг меъёрий нисбатини акс эттиради.
Мономер - мономер - полимерларни ажратиш учун бирламчи материал, полимерларда кўп марта такрорланадиган таркибий қисм бўлиб хизмат қилувчи паст молекуляр бирикма.
Do'stlaringiz bilan baham: |