Автомобиль йўллари
Термореактивные полимеры -
Download 0.7 Mb.
|
Атамалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фунгициды
- Цемент глиноземистый (алюминатный)
- Цемент шлаковый бесклинкерный
- Шлакопортландцемент
Термореактивные полимеры - термореактив полимерлар - фазовий тузилишли молекулаларга эга бўлган материаллар. Қаттиқ шиша шаклли эримайдиган ва қуйилмайдиган моддалар кўринишида намоён бўлади.Бу материаллар иситилганда қаттиқлашади. Бу гуруҳдаги полимерларнинг вакиллари: фенолформальдегид, эпоксид ва полиэфир смолалар, шунингдек кремний органик полимерлар.
Тринидадский асфальт - тринидад асфальт - табиий органик боғловчи, вулқон куллари билан тўлдирилган битум. Энг яхши боғловчи (нефтли битум ва асфальтобетонларга қўшимча). Фунгициды - фунгицидлар - моғор ва бактериялардан ҳимояловчи моддалар. Фусы каменноугольные - тошкўмир фуслари - кокс олишдаги қатрон конденсацияси ва уни ҳайдашдаги чиқинди. Тошкўмир пеки ва битум қўшилганда уларни йўл асоси учун қўллаш мумкин. Цемент - цемент - неорганик гидравлик боғловчиларнинг асоси бўлиб, цемент клинкерини гипс, донадор куюнди, пластифицирловчи ёки бошқа қўшимчалар билан қўшиб кукун ҳолатида майдалашдан олинади. Цемент хусусиятини асосан унинг минерологик таркиби ва майдаланганлик даражаси белгилайди. Сув билан қориштирилганда сувли ва ҳаволи суюқ ёки хамирсимон ҳолатдан тошсимон ҳолатга ўтади. Цемент глиноземистый (алюминатный) - глинозёмли (алюминатли) цемент - боксид, оҳактош (оҳак)ни қиздириш ва куйдиришдан, таркибида асосан паст асосли алюминат кальций ҳосил қилинган клинкерни кукун ҳолатигача майдалашдан олинган цемент. Тез мустаҳкамликка эришиши билан ажралади. Цементнинг хиллари: оҳак-кукунли; оҳак пуцциоланли; оҳак куюндили, клинкерсиз куюндили. Цемент шлаковый бесклинкерный - клинкерсиз куюнди цемент - гидравлик қўшимча - қуритилган донадор домна куюндисини (85-90% вазнига нисбатан) катализатор қотишини қўзғатувчи (куйдирилган даломит, ангидрид, табиий, ярим сувли гипс, охак, майдаланган портландцемент клинкери) билан биргаликда кукун ҳолигача майдаланиб олинган боғловчи. Шлакопортландцемент - шлакопортландцемент - цемент клинкерини гидравлик қўшимчалар, донадор домна куюндиси (30- 60%) ва гипс билан биргаликда кукун ҳолигача майдалаш йўли билан олинадиган материал. Секин қотиш тезлиги ва сувга бардошлилиги юқорилиги билан фарқланади. Эмульгатор - эмулгатор - барқарор эмульсия ҳосил қилиш учун зарур бўлган сиртқи фаол модда. Дисперс фазалар зарралари атрофида ҳимояловчи қобиқлар ҳосил қилади, натижада улар ўзаро ёпишиб қолади. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling