Автомобиль йўллари


Полимеры водорастворимые ВРП-1


Download 0.7 Mb.
bet157/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Полимеры водорастворимые ВРП-1 - сувда эрувчи полимерлар (СЭП-1) - нисбатан юқори молекуляр оғирликка эга бўлган кимёвий бирикмалар. Улар таркибига сувда яхши эрийдиган натрий тузи, формальдегиди бўлган салицил кислотасининг сополимери киради. Цементбетон қоришмасига озгина қўшилганда
унинг қотишини тезлаштиради, бетоннинг зичланишини яхшилайди, цементни 10% гача тежаш имконини беради.
Портландцемент - портландцемент - таркибида кальций силикати, зарур миқдорда гипс (SО3 га ҳисоблаганда 3% дан ортиқ бўлмаган) ва фаол минерал қўшимчалар (15% дан ортиқ бўлмаган) устунлик қиладиган, нафис майдаланган цемент клинкерини бириктириш йўли билан олинадиган гидравлик боғловчи. Сув билан аралаштирганда, сувда ва ҳавода қотади. Қуйидаги турлари мавжуд: алит портландцементи - таркибида уч кальций силикати устунлик қилади; белит портландцементи - таркибида икки кальций силикати устунлик қилади, секин қотиш билан фарқланади.
Портландцемент быстротвердеющий - тез қотадиган портландцемент - орттирилган гипс қўшимчаси ва таркибида уч кальций силикати (50-60%), уч кальций алюминати (9-11%) бўлган, юқори нафисликда майдаланган портландцемент (сиртининг нисбий юзаси 5000-6000 см 2/г) намуналари, қаттиқ эритмада (1:3) 3 суткадан сўнг сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси 30 МПа га эга .
Портландцемент гидрофобный - сув юқтирмайдиган (гидрофобли) портландцемент - оддий портландцементга уни майдалаш жараёнида сувни юзага юқтирмайдиган қўшимчалар (совун нафти, асидоламин кислотаси, оксидланган петролатум) қўшиб тайёрланади, портландцементга, гигроскатик цемент асосида олинган қоришма ва бетонларга уларнинг ҳаракатчанлигини ошириш, қолипга яхши жойлашиш ва музлашга чидамлилигини ошириш ҳамда бетонга агрессив муҳит таъсирларини камайтириш хусусиятини беради.
Портландцемент дорожный - йўл портландцементи - таркибида 70% гача уч кальций силикати, 20 % гача тўрт кальцийли алюмоферрит, 8% гача уч кальцийли алюминат ҳамда майдалаш вақтида 10% донадор домна куюндилари қўшилмасидан иборат (шу жумладан, пластифицирланган ва нам юқтирмайдиган) боғловчи. Қотиш муддатининг бошланиши 2 соатдан сўнг.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling