Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet154/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Кислота абиетиновая - абиетин кислотаси - терпенлар (дитерпенлар) гуруҳига мансуб бўлган органик кислота конифолнинг асосий таркибий қисми бўлиб, уни ҳайдаш орқали ажратилади. Цементбетон қоришмаларда ҳаво тортувчи қўшимча сифатида қўлланилади.
Клей полимерцементный - полимерцемент елими - полимердан олинган мажмуий боғловчи ва цементга асосланган, яхши ёпишиш хусусиятига эга бўлган қайишқоқ маҳсулот.
Клей полиэфирный - полиэфир елими - тезлаштирувчи ва қотирувчи полиэфир қатрони қоришмасидан ташкил
топган боғловчи материал.
Клей синтетический - синтетик елим - қўйилган қатламнинг толали материалларини, шунингдек бошқа турли материал элементлари (ёғоч, металл, бетон ва бошқалар)ни елимлаш учун
қўлланиладиган, елимланган чокнинг кучли мустаҳкамлиги ва барқарорлигини таъминлайдиган синтетик қатрон асосидаги материал (фенолформальдегид, меламиноформальдегид, эпроксид ва бошқалар).
Клей эпоксидный - эпоксид елими - эпоксид қатрони ёки қотирувчи эпоксид компаундий қоришмаси, боғловчи.
Клей эпоксидно-дегтевый (битумный) - эпоксид қатрони (битум) елими - эпоксид қатронини қотирувчи тошкўмир қатрони (ёки суюқ битум) қоришмаси, боғловчи.
Концентрат ОП-7 - ОП-7 концентрати - асфальтобетон қоришмаси ёки асфальтобетоннинг зичлигини аниқлашда қопламадан кесиб олинадиган асфальтобетон намунасининг сув билан намланишини яхшилаш учун фойдаланиладиган сиртқи фаол модда (СФМ).
Лак помароль (ПМ-86 или ПМ-100) - поморал лаки (ПМ-86 ёки ПМ-100) - ёруғлик қайтарувчи моддалар, индекумарон қатрони эришмаси ва органик эритувчилари бўлган петролатум билан тўлдирилган юпқа парда ҳосил қилувчи гидрофоб материал, янги ётқизилган бетонни парвариш қилиш учуи фойдаланилади.
Латекс природный - табиий латекс - 30% дан ортиқ каучукдан ташкил топган, каучук олинадиган ўсимликнинг сутли шираси.
Латекс синтетический - синтетик латекс - каучукка ўхшаш юқори молекуляр моддаларнинг сувли дисперсияси. Тўла модификацияланган қўшимчалар ва полимер бетонларни ҳосил қилишда фойдаланилади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling