Автомобиль йўллари


Пластификаторы (мягчители)


Download 0.7 Mb.
bet156/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Пластификаторы (мягчители) - пластификаторлар (юмшатгичлар) - суюқ ва қаттиқ, буғланмайдиган ва қийин буғланадиган органик бирикмалар бўлиб, ишлов берилаётган
моддалар билан кимёвий реакцияга киришмайди ва уларга вақтинчалик катта эластиклик, юмшоқлик ва эгилувчанлик хусусиятини беради.
Пленкаобразующие вещества - парда ҳосил қилувчи моддалар - суюқ ва суюқлантирилган минераллар бўлиб, янги ётқизилган ва зичланган цемент юзасига уни парвариш қилишда ёйиладиган, бетондаги сувни ушлаб қолиш, уни буғланиб кетишдан сақлаш ва қотиш шароитини яхшилаш мақсадида унинг юзасида сув ўтказмайдиган юпқа пардани юзага келтириш учун қоплама билан зич тишлашувчи, суюқ ва суюлтиргич материаллар. Уларга этинол лаки, помарал лаки, битум эмульсияси, суюқ битумлар ва бошқа материаллар киради.
Поверхностно-активные вещества (ПАВ) - сиртқи фаол моддалар (СФМ) - органик ва ноорганик боғловчи материалларга, қоришмаларга битум ёки бошқа минерал боғловчиларнинг (минерал материаллар юзасига ёпишиш) фаоллигини ошириш учун фойдаланиладиган кимёвий ёки полимер қўшимчалар. Сиртқи фаол моддалар анионфаол (асосий жинслар учун) ва катионфаол (асосан нордон жинслар учун) турларга бўлинади. Шунингдек улар цементбетон қоришмаларнинг музлашга бардошлилигини, ҳаракатчанлик ва енгил ишлов бера олиш хусусиятини ошириш учун хизмат қиладилар.
Поверхностно-активные вещества анионактивные (ПАВ) - анион фаол турдаги сиртқи фаол моддалар (СФМ) - сиртқи фаол моддаларнинг тури. Юқори молекуляр органик кислоталар (нафталинли, сульфанофтенли ва бошқалар), ишқор - ер тузлари ва оғир металлар (совун), қатрон ва бошқалардан ташкил топган. Боғловчи ва бошқа материалларни фаоллаштириш учун фойдаланилади.

Поверхностно-активные вещества (ПАВ) катионактивные


- катион фаол турдаги сиртқи фаол моддалар - сиртқи фаол моддаларнинг тури. Уларга аминлар, амидазоллар, полиаминлар, диаминлар, тўрт вазифани бажарувчи аммоний асослар ва амидоаминлар киради. Боғловчилар ва бошқа материалларни фаоллаштириш учун фойдаланилади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling