ЙўЛ Қурилишида ишлатиладиган боғловчи битум материалларининг хусусиятлари


Download 44.5 Kb.
Sana10.04.2023
Hajmi44.5 Kb.
#1348749
Bog'liq
БИТУМ МАҚОЛА


ЙЎЛ ҚУРИЛИШИДА ИШЛАТИЛАДИГАН БОҒЛОВЧИ БИТУМ
МАТЕРИАЛЛАРИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
Уришбаев Элбек Элмурод ўғли
(ЖизПи) Йўл муҳандислиги кафедраси ассистенти
Аблаев Ғолиб Зафар ўғли
Тожиев Санжар Улуғбек ўғли
(ЖизПи) Йўл муҳандислиги кафедраси “Транспорт иншоотларининг эксплуатацияси” йўналиш талабалари


Аннотация: Ушбу мақолада бугунги кунга келиб асфальт қоришмаси таркибига ҳомашё сифатида ишлатиладиган битум сифати ва уни ишлаб чиқариш ҳамда қоришма таркибига битум марказини тўғри танлаш асфальт қоришмасини тайёрлашда температура ҳароратига алоҳида аҳамият қаратиш кераклиги тўғрисида фикрлар билдирилган.
Аннотация: В этой статье обсуждается качество процесса, используемого в качестве сырья в асфальтовой смеси на сегодняшний день, и необходимость уделять особое внимание температуре асфальтовой смеси при подготовке и выборе правильного битумного центра для ее производства и смешивания.
Annotation: This article discusses the quality of the process used as a raw material in the asphalt mix today and the need to pay special attention to the temperature of the asphalt mix in the preparation and selection of the correct bitumen center for its production and mix.
Калит сўзлар: Табиий битумлар; нефть битумлар; сланецли битумлар.
Бугунги кунга келиб транспорт ҳаракатидан йўл қопламасида вужудга келадиган деформациялар, яъни геометрик ўзгаришлар ва зўриқишлар орасидаги боғланишни билмасдан туриб, йўл қурилиши материалларини танлаб бўлмайди. Йўл иншоотларини қуриш, уларни эксплуатация қилиш учун зарур бўлган материалларнинг таркиби, тузилиши, текстураси, кимёвий, физик ва механик хоссалари, фойдаланиш хусусиятларини ифодаловчи кўрсаткичларни билиш керак.
Йўл-қурилиш материаллари хусусиятларининг доираси кенг бўлиб, жуда муҳим амалий масалаларни ўз ичига олади ҳамда асосий ўринни махсус органик ва ноорганик боғловчилар ва улар асосида ташкил топган асфальтбетон, цементбетон ва қора қопламалар эгаллайди. Йўл қурилиш материалларидан ташкил топган йўл иншоотларининг конструкциялари (кўтарма, асос қисми, қоплама қисми) автомобиль йўлларининг ишлаш қобилияти ва хизмат қилиш муддатини таъминлайди. Йўлларнинг техник-иқтисодий юксалишини ташкил этиш, уларнинг ҳолатини модернизатция қилиш ва сифатини яхшилаш ҳамда ёндошилаётган тизимни яратишда асфальтбетон ва цементбетон қопламаларнинг таркибий тузилмаси, таснифи, хоссалари, турлари ва қуриш технологияларини тўғри ташкил этиш керак.
Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда биз ушбу мақолада мавжуд бўлган “Битумларнинг турлари” билан танишиб чикамиз.
Ҳомашёнинг турига қараб битумлар:
1) Табиий битумлар; 2) Нефть битумлар; 3)Сланецли битумларга бўлинади.
Органик боғловчиларнинг асосий хусусиятлари ҳомашёларнинг турига боғлиқ. Битум ишлатиладиган ҳом ашёларни қуйидагича изохлаш мумкин:
Табиий битумлар - қаттиқ, суюқ ёки ёпишқоқ, ранги қора ёки жигарранг бўлиб, табиатда соф ҳолда деярли учрамайди, асосан чўкинди тоғ жинслари, оҳактош ва қумга шимилган ҳолатда учрайди. Таркибида 5% дан 20% гача табиий битум бўлган тоғ жинслари асфальтит дейилади. Асфальтит 25% мой, 20% смола ва 55% асфальтендан ташкил топган бўлиб, унинг зичлиги 1,10-1,20 г/см3, юмшаш даражаси 145-2150С. Асфальтитлар таркибида яна асфальтоген кислота ва ангидридлар бўлади. Табиий битумлар шимилган қум ва қумок тупроқ кир дейилади. Кирлар таркибидаги битум миқдори тоғ жинсининг ҳажмига нисбатан 10-25% ни ташкил этади.
Табиий суюк битумлар - мальталар соф ҳолда бўлиб, тоғ жинслари кўпинча кирлар таркибида учрайди, мальталарнинг зичлиги 0,96-1,03 г/см3 бўлиб, 55% мой, 10% смола, 15% асфальтендан иборат. Мальталар 76%-углерод, 10%-водород, 10%-кислород, 1%-олтингугурт, 1% азот ва 1% бошқа элементлардан ташкил топган. Табиий битум қиздирилганда аста-секин юмшайди, совутилганда қотади. Сувда парчаланмайди, бензол, скипидар, хлороформ ва бошқа органик эритувчиларда осон эрийди. Тоғ жинсларининг иссиқ сув ёки органик эритувчилар билан ишлаш натижасида соф табиий битум олади.
Нефть битумлари - мойсимон, рангсиз ҳолатда тўқ қора ранггача бўлиб, мураккаб бирикма, яъни кислородлар азот, олтингугурт бирикмалари, ҳамда углеводородлардан иборат. Нефть таркибида: 83-87% - углерод; 12% - водород; 2% - кислород; 0,2% - азот; 5% - олтингугурт бўлади. Нефтнинг массаси 0,85-0,97г/см3, зичлиги 0,73-1,04 г/см3 бўлади. Нефть қуйидаги кимёвий углеводород группаларига бўлинади: метан, нафтен , бензол.
Сланецли битумларнинг - асосий ҳомашёси ёнувчи сланецлар ҳисобланади. У минерал бирикмалар, яъни карбонатлар группаси-оҳактош, кварц ва тупроқдан ташкил топган бўлиб, солиштирма оғирлиги 1,3-1,7 г/см3 га тенг, ранги оч ва қўнғир рангдан иборат. Ёнувчи сланецлар чўкинди тоғ жинсларига мансуб бўлиб, керогендан ташкил топган. Кероген 65-80% углерод, 8-11% водород, 5-12% кислород ва бошқа элементлардан иборат бўлиб, кероген органик боғловчиларда эримайди ва 2000 С дан юқори ҳароратда ажралиб чиқади. Бу маҳсулот зарарли ҳашоратларнинг йўқолишида, пахта ҳосилдорчилигини оширишда ва чидамли қурилиш материаллари (ғиштлар, блоклар) ишлаб чиқаришда ва ҳоказоларда қўл келади.


Фойдаланилган адабиётлар :

  1. ГОСТ 33134-2014. Дороги автомобильные общего пользования. Битумы нефтяные дорожные вязкие. Метод определения индекса пенетрации.

  2. ГОСТ 9128-2013 “Смеси асфальтобетонные, полимерасфальтобетон, асфальтобетон, полимерасфальтобетон для автомобильных дорог и аэродромов” Технические условия.

  3. З.Х.Саидов. “Йўл қурилиш материаллари”.(Олий ўкув юртлари учун) Тошкент. Ўзбекистон, 1994 йил.

Download 44.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling