Меъёрий хужжатлар
Download 0.52 Mb.
|
Йўл қопламасидан намуна олиш тартиби ҳақида маълумот
- Bu sahifa navigatsiya:
- Синов ишларида фойдаланиладиган жиҳозлар
- Намуна олишдан мақсад
- Намуна олишда умумий қоида ва технологиялар
- Намунани лаборатория шароитида синаш.
- Намуналарнинг лаборатория шароитида синов-ўлчов ишлари
Йўл қопламасидан намуна олиш тартиби ҳақида маълумот Меъёрий хужжатлар: 1. «Смеси асфальтобетонные, полимерасфальтобетонные, асфальтобетон, полимерасфальтобетон для автомобильных дорог и аэродромов. Технические условия» ГОСТ 9128-2013. 2. ШНК 3.06.03-08 “Автомобиль йўллари”. 3. ГОСТ 12801-98 «Материалы на основе органических вяжущих для дорожного и аэродромного строительства. Методы испытаний». Синов ишларида фойдаланиладиган жиҳозлар: Намуналарни ГОСТ 24104 асосан 0,1% аниқликдаги ўлчаш тарозилари; Гидравлик пресс SEGEN TEST 0 дан 2000 kN; Намуналарни ўлчаш учун металл линейка; Штангенцеркул ШЦ-1; Намуналарни қайта тайёрлаш учун цилиндрик формалар; Вакуум ускунаси; Қуритиш печи. Намуна олишдан мақсад: Ётқизилган асфальтобетон қоришмасини сифатини текшириш; Қатламларнинг ўзаро илашишини аниқлаш; Асфальтобетон қопламасининг қатлам қалинлигини аниқлаш; Асфальтобетон қопламасининг зичланганлик коэффициентини аниқлаш; Асфальтобетон қопламасининг сув шимувчанлигини аниқлаш; Асфальтобетон қопламасининг сиқилишга мустаҳкамлигини аниқлаш. Намуна олишда умумий қоида ва технологиялар: ШНҚ 3.06.03-08 меъёрий ҳужжатининг 10.92-бандига асосан “иссиқ ва иссиқ қоришмалардан қопламалар ётқизилгандан 10 сутка ўтгандан сўнг олинади; Намуналар фақат ҳаракат тасмаси ўртасидан олинмасдан, қопламалар етарли даражада ҳаракатлар билан зичланмаган жойлардан, ҳамда икки қатнов қисми ёки ҳаракат тасмаси бирлашиши яқинидан ҳам олинади; Намуналар қоплама кенг бўлмаган жойда 1 км масофада учта; қоплама эни 7 метрдан кенг бўлса ҳар бир 7000 м2 майдон 3 та намуна ҳисобидан олинади; Намуналар қопламанинг четидан 0,5 м кам бўлмаган жойдан олинади; Намуналар қопламанинг устки ва остки қатлами биргаликда олинади ва лаборатория шароитида қатламлар бир биридан ажратиб олинади (ГОСТ 12801-98 пункт 4.2). Намуналарнинг сони ва ўлчамлари лаборатория синов ишлари учун олиш жараёнига қўйиладиган талаблар: 1. Намуналарининг диаметри қўйидаги кўрсаткичлардан кам бўлмаслиги керак: -қумли асфальтобетондан намуна олиш учун 50 мм; -майда заррали асфальтобетондан намуна олиш учун 70 мм; -йирик заррали асфальтобетондан намуна олиш учун 100 мм. 2. Қумли асфальтобетон намунасининг оғирлиги – 1кг, майда заррали асфальтобетон намунасининг оғирлиги – 2кг, йирик заррали асфальтобетон намунасининг оғирлиги – 6 килограммдан кам бўлмаслиги керак. 3. Намуналар олингандан сўнг улар рақамланади, махсус қутиларга солинади ва намуна олинганлик ҳақидаги далолатнома тузилади. Далолатномада қўйидагилар кўрсатилади: намуналар олинган санаси; намуналарнинг тартиб рақами; асфальтобетоннинг кўриниши; асфальтбетоннинг тури; асфальтбетоннинг маркаси; намуна олган шахснинг ва подрядчи ташкилот вакилининг имзоси. Намунани лаборатория шароитида синаш. Лаборатория синов ишларини бажаришдан олдин керн намуналари 50°С дан юқори бўлмаган ҳароратда ўзгармас массага келгунича қуритилади. Намуналарнинг лаборатория шароитида синов-ўлчов ишлари: йўл қопламасининг ёки асосининг қалинлиги; намуналарнинг ўртача зичланганлиги; қатламларнинг ўзаро илашишлиги; Асосий синов ишлари бажарилгандан сўнг олинган керн намуналари лабораторияда қайтадан тайёрланади (перформовка). Қайта тайёрланган намуналар қумли печда ёки қуритиш печида 140-150°С да эритилади. Намуналар шпател ёрдамида майдаланиб, цилиндр шаклидаги формаларга солинади. Қайта тайёрланган намуналарнинг кўрсаткичлари қуйидагича аниқланади: қоришманинг донадорлик таркибини аниқлаш; қоришманинг 0°С, 20 °С ва 50 °С да сиқилишга мустаҳкамлигини аниқлаш; қоришманинг сувга бардошлиги; қоришманинг сув шимувчанлиги; қоришманинг зичланганлик коэффициенти (олинган керн намуналарининг ўртача зичлигини қайта тайёрланган керн намуналари билан таққослаш). Давлат инспекциясининг Йўл-қурилиш синов лабораторияси ходимлари томонидан 2018 йилда Республика ҳудудидаги 64 та йўл-қурилиш объектларидан намуналар олинган. Намуна олиш пайтида қалинлиги ўлчаб олингандан сўнг қатламларнинг бир-бири билан ва асос билан илашиш (сцепление) мустаҳкамлиги ШНҚ 3.06.03-08 “Автомобиль йўллари” меъёрий ҳужжатининг 10.103-бандига асосан кўз чамалаш (визуально) орқали баҳоланади. ШНҚ 3.06.03-08 “Автомобиль йўллари” меъёрий ҳужжатининг 10.103-бандига асосан йўл қопламасига ётқизилган асфальтобетон қоришмасидан намуналар олиниб, уларнинг - Қалинлиги, - Сув шимувчанлиги, - Зичланганлик коэффициенти Мос равишда ГОСТ 9128-2013 “Смеси асфальтобетонные, полимерасфальтобетонные, асфальтобетон, полимерасфальтобетон для автомобильных дорог и аэродромов. Технические условия” ва ШНҚ 3.06.03-08 “Автомобиль йўллари” меъёрий ҳужжатида қайд этилган талаблар билан таққосланади. Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling