Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet17/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Развитие трассы - трассани ривожлантириш - бўйлама қияликни камайтириш мақсадида икки нуқта орасидаги трассани узайтириш. Берилган қияликни таъминлаш учун катта ер ишлари хажми талаб қилинадиган, ер сирти катта қияликка эга бўлган жойларда амалга оширилади.
Район изысканий - қидирув ишлари ҳудуди - лойиҳаланаётган автомобиль йўллари тармоғи ёки алоҳида йўлга хизмат кўрсатиши тахмин қилинган ишлаб чиқариш ҳудудий мажмуаси. Йўл тармоғини лойиҳалашда қидирув ишлари ҳудуди бутун маъмурий ҳудудий бирликни (вилоят, ўлка, республика, иқтисодий ҳудуд), шунингдек у билан ишлаб чиқариш, транспорт алоқалари бўлган қўшни маъмурий ҳудудлардаги туманлар ва шаҳарларни қамраб олади. Алоҳида йўлларни лойиҳалашда қидирув ишлари ҳудуди одатда, лойиҳаланаётган йўлга туташ ва йирик табиий чегаралар ёки шундай ёҳуд юқорироқ тойифага эга энг яқин автомобиль йўллари билан чегараланган ҳудудни ўз ичига олади.
Район тяготения - қамров ҳудуди - лойиҳаланаётган автомобиль йўллари тармоги ёки алоҳида йўл хизмат кўрсатадиган халқ хўжалиги мажмуаси ҳудуди. Олдиндан баҳолаш учун қамров
ҳудудига бутун қидирув ишлари ҳудуди киритилади. Қамров ҳудудининг чегаралари транспорт алоқалари, юк тўпланувчи ва юк қабул қилувчи жойлар ва уларни ривожлантириш истиқболларини аниқлаган ҳолда текшириш натижалари бўйича ойдинлаштирилади.
Расстояние видимости - кўриниш масофаси - аниқланаётган ёки кўрилаётган объектларгача бўлган масофа. бўлган масофа. “Ҳисобий кўриниш”га қаранг.
Репер - репер - мутлақ ёки нисбий баландлик белгисига эга бўлган бошланғич баландлик нуқтаси. Реперлар ер ишлари минтақасидан ташқарида трасса, бўйлаб ўрнатилади. Реперлар доимий ва вақтинчалик бўлади. Доимий реперлар бир-биридан 15-30 км оралиқда, вақтинчалик эса ҳар 1-3 км да ўрнатилади.
Сводный сметный расчёт стоимости строительства или реконструкции автомобильной дороги - автомобиль йўлини қуриш ва реконструкция қилиш нархининг йиғма смета ҳисоби - белгиланган тартибда тузиладиган ва барча асосий объектлар ва иш турларига кетадиган харажатларни қамраб олиб, смета баҳосини аниқловчи умумлаштирилган муҳим ҳужжат. У тайёргарлик ишларини, вақтинчалик бино ва иншоотларни, тасодифий ишлар ва харажатларга захирани, қурилаётган корхона дирекциясини (техник назорат) сақлаш ва муаллифлик назорати харажатларини, лойиҳа- қидирув ишлари харажатларини, ходимлар тайёрлаш ва бошқаларни ўз ичига олади. Йўл, ундаги бино ва иншоотларни қуришнинг смета баҳоси, шу жумладан, қурилиш-йиғиш ишлари баҳоси жамланган смета ҳисобида қуйидагича аниқланади: бир босқичли лойиҳалашда - андозавий ва қурилишни маҳаллий шароитга боғланган, қайта қўлланилаётган тежамли алоҳида лойиҳа сметаси ҳамда ишчи чизмалар бўйича тузиладиган сметалар бўйича (объектларнинг ялпи қурилиши учун прейскурантлар ва умумлаштирилган смета меъёрлари қўлланилади); икки босқичли лойиҳалашда - умумлаштирилган смета меъёрлари, прейскурантлар ва ўхшаш объектларни баҳолаш кўрсаткичлари бўйича. Тасдиқланган смета баҳоси бутун қурилиш муддати учун лимит ҳисобланади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling