Отметка нулевая - бошланғич белги - бўйлама кесимдаги нолга тенг бўлган ишчи белгили нуқта - йўлнинг бўйлама кесимида кўтармадан ўймага ўтиш нуқтаси.
Отметка проектная - лойиҳа белгиси - йўл пойи қирғоғининг денгиз сатҳи ёки шартли сатҳдан баландлиги.
Отметка рабочая - ишчи белги - йўл ўқи бўйлаб лойиҳа белгиси ва ер белгиси орасидаги фарқ , кўтарма баландлиги ёки ўйма чуқурлигини белгилаб беради. Бўйлама кесимда лойиҳа чизиғи (кўтарма) устида ёки унинг остида (ўйма) ёзилади.
Отметка руководящая - кўрсатмавий белги - йўл пойини қор босмаслигини таъминлайдиган ер юзаси устидаги йўл пойи қирғоғининг энг кам баландлиги ва унинг турли йўл - иқлим шароитида намланиш манбаларидан баландлиги.
Перелом проектной линии - лойиҳа чизиғининг синиши - лойиҳавий тўғри чизиқларнинг бўйлама қиялик ўзгаришида кесишган нуқтаси.
Пикет - пикет - трассани нивелирлаш учун жойда белгиланган нуқта. Бир-биридан меъёрий оралиқларда (100 м) жойлашган пикетларнинг ўзлари ва улар орасида жойлашган мусбат нуқталар фарқланади.
Пикет рублённый - бўлакланган пикет - узунлиги 100 м га тенг бўлмаган пикет.
Пикетаж трассы - трассасини пикетлаш - трасса узунлигини ўлчаш, уни пикетларга ажратиш, нивелирлашга тайёрлаш, йўл тасмаси режасини тасвирга тушириш бўйича ишлар мажмуаси.
План дороги - йўлнинг режаси (плани) - йўлда жойлашган барча иншоотлар билан йўлнинг горизонтал текисликдаги акси.
План трассы - трасса режаси - йўл ўқининг горизонтал текисликдаги акси. Трасса режасининг элементлари: тўғри чизиқлар - трасса бошидан эгри бошигача ёки бир эгри охиридан кейинги эгри бошигача бўлган масофа; бурилиш бурчаклари; доимий ва ўзгарувчан радиусли эгри.
Привязка трассы - трассани боғлаш - трасса нуқталарининг бириктириш белгисига нисбатан координатаси ва баландлик белгисини аниқлаш (давлат геодезик тармоқ пунктларидан).
Плотность транспортного потока - транспорт фойдаланиш хусусияти бўйича бир хил йўл участкасининг бирлик узунлигига тўғри келадиган, одатда, 1 км оралиқдаги автомобиллар миқдори.
Do'stlaringiz bilan baham: |