Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet10/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Воздушная линия - ҳаво йўли -«Трассани ривожлантириш коэффициенти»га қаранг.
Георадар - георадар - ер ости муҳитининг юза қатламига геоакустик зондлашни ўтказиш учун қўлланиладиган кўчма (ҳаракатланувчи) радиолокатор.
Домер - домер - пикетаж қуришда киритиладиган, трассанинг бурилиш бурчагига чизиладиган ички айлана эгри ва икки тангенс узунлигининг фарқи.
Закрепление трассы - трассани мустаҳкамлаш - жойдаги махсус предметларга ёки махсус ўрнатилган реперларга трасса нуқталарини боғлаш бўйича бажариладиган ишлар мажмуи.
Инженерные изыскания автомобильных дорог - автомобиль йўлларининг муҳандислик қидируви - автомобиль йўли қурилиши ва фойдаланилиши амалга ошириладиган иқтисодий, техник ва табиий шароитларни излаш. Ундан мақсад - автомобиль йўлини лойиҳалаш, куриш ва фойдаланиш учун оқилона техник- иқтисодий ечимни аниқлашдир. Йўлнинг ривожланиш, йўл лойиҳасини тузишда қуйдагича қидирув ишлар мавжуд: йўл лойиҳалаш ва ишчи ҳужжатларни ишлаб чиқиш, қидирув иқтисодий ва техник турларга бўлинади. Тайёргарлик, дала ишлари, камерал ишлари босқичларни ўз ичига олади:.
Изыскания камеральные - камерал қидирув ишлари - трассанинг умумий йўналишини белгилашга имкон берувчи картографик материаллар, маълумотномаларни ўрганиш бўйича лойиҳа- қидирув ишлари босқиларидан бири.
Изыскания технические - техник қидирув ишлари - жойни кўриб чиқиш ва асбобларда суратга олишни, шунингдек трасса йўналишини белгилаш ва йўл лойиҳасини ишлаб чиқиш учун унинг
муҳандис-геологик текширувини ўз ичига олувчи қидирув ишлари мажмуаси. Рекогноцировка ва батафсил қидирувларга бўлинади.
Изыскания технические подробные - батафсил техника қидирув ишлари - трассанинг аниқ йўналишини белгилаш ва йўл лойиҳасини барча иншоотлари билан тузиш учун зарур бўлган, жойида барча асбоблар билан суратга олиш, ўлчаш ва текширишни ўз ичига олувчи батафсил қидирув ишлари мажмуаси. Бунда трассанинг асосий йўналишини ва унинг турларини жойида белгилаш, ажратиш ва мустаҳкамлаш амалга оширилади, белгиланган режа ва бўйлама кесимни асбоблар билан суратга олиш бажарилади, тўлиқ гидрологик, муҳандис-геологик ва грунтли текширувлар, маҳаллий қурилиш ашёлари ва асосий очиқ конлар изланиши амалга оширилади, ишни ташкил қилиш лойиҳасини ва сметани, тузиш, шунингдек қурилиш учун ер ажратиш ва қурилмаларни бузиш қайидномалари, барча маълумотлар йиғилади, трасса ва лойиҳавий ечимларни манфаатдор ташкилотлар билан мувофиқлаштириш амалга оширилади. Одатда батасил техник қидирувлар лойиҳани ишлаб чиқиш билан бирга олиб борилади

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling