Автомобиль йўллари


Изыскания технические рекогносцировочные


Download 0.7 Mb.
bet11/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Изыскания технические рекогносцировочные - рекогносцировкали техник қидирув ишлари - лойиҳаланаётган йўл трассаси бўйлаб жойни олдиндан ўрганишда бажариладиган қидирув ишлари мажмуаси. Бунда, одатда (харитада) сунъий иншоотлар тахминий жойлаштирилади, олдиндан трассанинг асосий грунтли ва гидрогеологик шароитлари белгиланади, шунингдек ернинг баландлиги жойида текшириб чиқилади. Трассанинг турлари, жойлашиши, йўл иншоотларининг тузилиши ва ўлчамлари белгиланади, топографик ва аэрофотосъёмка қилиниши лозим бўлган ҳудуд аниқланади, ер ишлари ҳажмини олдиндан белгилаш учун маълумотлар йиғилади.
Изыскания экономические - иқтисодий қидирув ишлари - йўл қурилишидаги айрим объектларини қуриш ёки реконструкция қилиш иқтисоддий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги, навбати ва босқичларини аниқлаш ҳамда асослаш учун дастлабки маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, бир тизимга солиш ва таҳлил қилишга оид ишлар мажмуи. Маъмурий ёки иқтисодий ҳудуддаги йўл тармоғини техник-иқтисодий асослаш ишларини ўз ичига оладиган титул ишларига ажратилади.
Интенсивность движения расчетная - ҳисобланган ҳаракат жадаллиги - 1.1. бандга қаранг.
Карст - карст - ҳаракатланувчи ер ости сувлари таъсирида ер юзасида коваклик ҳосил бўлишига олиб келувчи тоғ жинсларининг эриш ва бузилиш жараёни.
Коэффициент заложения - жойнинг ёнбағри ёки йўлнинг ён томон қиялик коэффициенти - тик қиялик тавсифи - қиялик баландлигининг унинг горизонтал проекцияси - жойлашмага нисбати.
Коэффициент использования грузоподъемности - юк кўтариш имкониятидан фойдаланиш коэффиценти - ҳақиқатда ташилган юклар оғирлигининг автотранспорт воситаларининг номинал юк кўтариш имкониятига нисбати.
Коэффициент неравномерности перевозок - юк ташишнинг бир хил эмаслиги коэффициенти - бир кеча-кундузда ёки бир ойда энг кўп ташилган ҳажмнинг бир йилдаги, бир кеча-кундуздаги ёки бир ойдаги ўртача ташиш ўлчамига нисбати.
Коэффициент пробега - йўл юриш коэффициенти - автомобилдаги юк (йўловчи) миқдорининг берилган йўл кесими орқали ўтувчи шундай турдаги автомобилларнинг умумий миқдорига нисбати.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling