Мавзу: Грунтли тўғонлардаги сув ташламалар


Download 0.79 Mb.
bet1/5
Sana05.05.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1428018
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Грунтли тўғонлардаги сув ташламалар

МАВЗУ: Грунтли тўғонлардаги сув ташламалар

РЕЖА:

  • 1. Сув ташловчи ва сув чиқарувчи иншоотлар турлари ва уларни қўлланиш шартлари
  • 2. Қирғоқда жойлашган очиқ сув ташловчи иншоотлар

Сув ташловчи ва сув чиқарувчи иншоотлар турлари ва уларни қўлланиш шартлари

  • Турли мақсадлар учун мўлжалланган ва ўзидан сув ўтказадиган гидротехника иншоотлари сув ўтказувчи иншоотлар деб аталади.
  • Устидан сув ўтказмайдиган грунт тўғонли гидроузеллар таркибида асосан икки турдаги сув ўтказувчи иншоотлар учрайди: сув ташловчи, сув чиқарувчи (сув бўшатувчи). Бу иншоотлар ўзининг вазифаси, планда ва баландлик бўйича жойлашуви ва конструкциясининг ўзига хослиги бўйича фарқланади.
  • Сув омбори гидроузеллари кўп ҳолларда сув йиғиш майдонига келадиган юза оқимларни сиғдира олмайди. Сув омбори НДС сатҳгача тўлганда ортиқча сув тўғон пастки бьефига ёки қулай шароит бўлганда гидрографик тармоққа (шахобчага) ташланади. Сувни ташлаш кўп ҳолларда сув омборидаги жадаллашган сув сатҳида амалга оширилади, айрим ҳолларда у НДС да ҳам бажарилади.

Устидан сув ўтказмайдиган тўғонлардаги сув ташловчи иншоотлар деганда юқори бьефдан пастки бьефга ҳисобий максимал сув сарфларини қаршиликсиз ўтказувчи иншоотлар мажмуаси тушунилади. Сув омборидан ортиқча сувларни ташлаб юбориш йўли бўйлаб қурилган иншоотлар сув ташлаш тракти деб аталади.

  • Устидан сув ўтказмайдиган тўғонлардаги сув ташловчи иншоотлар деганда юқори бьефдан пастки бьефга ҳисобий максимал сув сарфларини қаршиликсиз ўтказувчи иншоотлар мажмуаси тушунилади. Сув омборидан ортиқча сувларни ташлаб юбориш йўли бўйлаб қурилган иншоотлар сув ташлаш тракти деб аталади.
  • Ўзанни тўсиш ва устидан сув ўтказмайдиган тўғонга нисбатан сув ташловчи иншоот тўғон танаси ичида, тўғон танасидан чеккадаги қирғоқда, ёки қайирда жойлашган турларга бўлинади (1-расм, а, б, в). Сув ташлаш тури ҳар хил вариантларни техник-иқтисодий натижалари асосида танланади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling