Искуственные сооружения - сунъий иншоотлар - қордан ҳимояловчи, кўчкига қарши, дарёларни, жарликларни, тоғ, йўл ва бошқа тўсиқларни кесиб ўтганда қуриладиган иншоот. Автомобиль йўлларидаги асосий сунъий иншоотлар: кўприклар, йўл ўтказгичлар, тоннеллар, эстакадалар, қувурлар, сув кетказиш қурилмалари, тимлар, тиргак, деворлар ва бошқалар.
Категория дороги - йўл тоифаси - автомобиль йўлининг республика умум транспорт тармоғи ва халқ хўжалигидаги аҳамиятини, ундаги ҳаракат жадаллигини ифодаловчи мезон. Бешта йўл тоифаси мавжуд. Тоифага қараб йўлнинг барча техник кўрсаткичлари белгиланади.
Классификация автомобильных дорог - автомобиль йўлларининг таснифланиши - мавжуд ва лойиҳаланадиган автомобиль йўлларини ёки уларнинг алоҳида қисмларини тоифаларга ажратиш. “Йўл тоифасига” қаранг.
Коэффициент загрузки дороги движением - йўлнинг автомобиль ҳаракати билан юкланганлик коэффициенти - автомобилларнинг ҳаракат хавсизлиги ва шарт-шароитларини тавсифлайдиган ҳамда ҳаракат жадаллигининг шу йўл қисмининг ўтказувчанлик қобилиятига нисбати билан белгиланадиган кўрсаткич.
Коэффициент приведения автомобилей - ҳисобий автомобилга келтириш коэффициенти - ўққа тушадиган оғирлик
ихтиёрий бўлган ҳолатдан ўққа тушадиган оғирлик ҳисобий бўлган автомобиллар (ҳисобий автомобиллар)га ўтиш коэффициенти.
Объем перевозок - юк ташиш ҳажми - бир бирлик вақт ичида ташиладиган юк (тоннада) оғирлиги.
Пассажирооборот - йўловчи (пассажир)лар ташиш ҳажми - бир бирлик вақт ичида йўлда маълум масофага ташилади йўловчилар сони.
Плотность дорожной сети - йўл тармоғининиг зичлиги - айрим вилоят (туман)даги ҳисобга олинадиган барча автомобиль йўллари умумий узунлигининг шу вилоят (туман) майдонига нисбати.
Плошадь городская - шаҳар майдони - шаҳар автомобиль йўллари(кўчалари)нинг кенгайтирилган қатнов қисми. Вазифасига, жойлашишига ва атрофидаги иморатларга қараб шаҳар ёки шаҳар туманинг бош асосий майдони, турар жой тумани майдони, жамоат бинолари олдидаги майдон, транспорт майдони, вокзал олди майдони, кўприкости майдони ва бошқаларга бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |