Битумообезвоживающая установка - битумни сувсизлантирувчи ускуна - бир неча агрегатлар (ёки битум қозонларининг батареялари) дан ташкил топган бўлиб, у органик боғловчи материалларни узлуксиз (ёки даврий) сувсизлантириб, уларни ишчи ҳароратига етказиб қиздириш учун мўлжалланган. Бу ускуна таркибига битум насослари ва қизитиш системаси (иссиқ газ, буғ, электр мой ва электр элементлари каби усуллар) ҳам киради.
Битумощебнераспределитель - битум-чақиқ тош тарқатгич
- автомобиль-самосвалга, автотиркамага, автобитум ташувчига, автогудронаторларга тиркама ёки ярим тиркама тиркалган автомобиль шассидаги машина. Қоплама юзасига ишлов бериш учун органик боғловчилар ва майда чақиқ тошни тақсимловчи, юзага ишлов беришни ташкил этишнинг барча жараёнларини ва машинанинг ишчи органларини автоматик бошқаришнинг пультли махсус қисми(оператор майдончаси) мавжуд.
Брус вибрационный - тебранувчи брус (вибробрус)- бир қаторга жойлаштирилган, бир неча тебратгичлари мавжуд бўлган, ингичка таянч плитали, брус кўринишидаги зичловчи, тебранма ишчи орган. Алоҳида ўзидан фойдаланиш ҳам мумкин ёки цементбетон, асфальтбетон, цементтупроқ қопламаларининг қум қатламини олдиндан зичлашда текисловчи, бетонпардозловчи, бетон ётқазиш ва зичлагич машиналарининг осма агрегати сифатида ҳам фойдаланиш мумкин.
Брус выглаживающий - текисловчи брус - пардозловчи ва қоришмани ётқазувчи (тарқатувчи) машинанинг ишчи органи бўлиб, қурилаётган йўл қопламаси ёки асосининг юзасини силлиқлаб текислаш учун мўлжалланган.
Бункер - бункер - йўл машинаси ёки ускунасининг ёрдамчи жиҳози бўлиб, иш давомида материал ёки қоришмаларни қисқа ёки узоқ муддатга сақлаш учун мўлжалланган. Қуйидаги турдаги бункерлар бўлиши мумкин: 1) юклаш бункери-ускунани материаллар билан таъминлайди; 2) дозаловчи - аралаштирилаётган порциядаги у ёки бу материалнинг миқдорини белгилаб беради; 3) ўлчовли бункер
- бир порция қоришма учун ажратилган ташкил этувчи материалларни аралаштиргичга тушишдан олдин оғирлигини ўлчаб беради; 4) йиғувчи бункер - тайёр қоришмани автомобиль самосваллар туриб қолмаслиги ва қоришма тайёрлаш узлуксизлигини таъминлаш учун йиғиб туради.
Do'stlaringiz bilan baham: |