Автомобиль йўллари
Download 0.7 Mb.
|
Атамалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Грунтосмесительные машины
- Грунтосмесительная установка
Грейдер-элеватор - грейдер-элеватор - тиркама ёки ярим тиркама ер қазиш- транспорт машинаси бўлиб, қирқувчи диск билаи 1-11 гуруҳ тупроқларни бир ёки икки тарафлама резервдан қирқиб, 0,8-1,2 м баландликдаги кўтармаларга узатади. Тупроқ карьерлари, алоҳида резервлар ва ўймаларда ҳам тупроқни қирқиб, қазиб олиб, транспорт воситаларига ортиш учун фойдаланилади.
Грейфер - грейфер - икки тарафга очиладиган чўмич (ковш) бўлиб, тупроқ, сочилувчан ва бўлакли материалларни кўчириш, ташиш учун экскаватор, кран ёки автоюклагичларнинг ишчи органи сифатида хизмат қилади. Грейфердан юклаш-тушириш воситаси сифатида ҳам фойдаланиш мумкин. Грохот - ғалвир машина - қум, шағал, чақиқ тош ва бошқа сочилувчан материалларни йириклигига кўра бойитиш учун фойдаланиладиган жиҳоз. Ғалвирлар ҳар хил шакл ва ўлчамдаги элаклардан тузилган. Айланувчи (цилиндрик) барабанлар ва текис турдаги ғалвирлар мавжуд. Текис ғалвирлар қуйидаги кўринишларда бўлиши мумкин. Қияланган ҳаракатлари дифференцияланган горизонтал элак; тебранма қияланган (инерцион); гирацион сирғанувчи (эксцентрик). Элаклар керакли самарадорлик, материаллар тозалиги ва эланганлик даражасига кўра танланади. Грунтосмесительные машины - тупроқни аралаштирувчи машиналар - майдаланган ва боғловчилар билан аралаштирилиб (битумлар, цемент ёки фаоллаштирувчилар ва полимерлар қўшиш усулида) мустаҳкамланган тупроқлардан йўл тўшамасини қуришда фойдаланиладиган йўл машиналари. Бу йўл машиналарига қуйидагилар киради: ўзи юрар бир издан ўтувчилар, кўп қаторли тупроқ аралаштирувчи машина, карьерда тупроқ аралаштирувчи қурилма. Буларга йўл фрезерларини ҳам киритиш мумкин. Грунтосмесительная установка - тупроқ аралаштиргич қурилма - трасса ёнидаги карьерларда органик ва ноорганик боғловчилар билан ишлов берилган(мустаҳкамланган) тупроқлардан асос қуришда цементтупроқ ва битумминерал аралашмалар тайёрлайдиган технологик жиҳозлар мажмуи. Унга таъминлаш агрегати, насос қурилмали цистерналар (сув, битум, эмульсиялар учун), транспортёр, мажбурий таъсирли қориштирувчи икки валли парракли аралаштиргичлар мавжуд. Дозатор - меъёрловчи(дозатор) - йўл қоришмаларини ташкил этувчи ҳар хил материалларни оғирлиги ёки ҳажмига кўра ўлчаб, уни қайта ишлаш, фаоллаштириш, аралаштириш ва ҳоказо ишлар учун мўлжалланган жиҳоз. Бошқарув турига кўра масофали, ярим автомат, автоматлаштирилган ҳамда узлукли ва узлуксиз ҳаракатланувчи; насос-дозаторлар, таъминловчи-дозаторлар, тасмали дозаторлар мавжуд. Драглайн - драглайн - тишли ёки тишсиз, ҳокандоз кўринишидаги экскаваторнинг алмаштирувчи ишчи органи бўлиб, экскаватор стреласига арқонлар системаси ёрдамида очилади (стрелали, кўтарма, юкловчи - ардарувчи, тортувчи). Экскаватор турган жой сатҳидан пастда бўлган тупроқларни қайта ишлаш ҳамда дарё ва сув ҳавзалари тубидаги қум-шағални қазиб олишда фойдаланилади. Дробилка - тош майдаловчи машина - тоғ жинслари (харсанг, тош, шағал), шлак ва шу каби материалларни бўлакларга майдалаш йўли билан қайта ишловчи ва майдалаш системасига кўра - конусли, ғалтакли, ясси юзали, зарбали - болға ва роторли турларга бўлинади. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling