Мавзу: Машинасозликда аниқлик ва унга таъсир этувчи омиллар. Аниқликка таъминлаш усуллари режа


Download 1.15 Mb.
Sana26.03.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1297062
Bog'liq
1-Maruza mt asoslari


Мавзу: Машинасозликда аниқлик ва унга таъсир этувчи омиллар. Аниқликка таъминлаш усуллари
РЕЖА

    1. Деталнинг аниқлиги тўғрисида тушунчалар

    2. Аниқликни таъминлаш усуллари

    3. Аниқликни текшириш ва бахолаш уулари

Деталларнинг аниқлиги ва машиналар сифатига таъсири
Машинасозлик маҳсулотларининг аниқлиги уларнинг сифатини белгилайдиган асосий кўрсаткичдир.
Деталларни тайёрлаш ва узелларни йиғишда аниқликни ошириш машина ва механизмларнинг ишлаш муддатини ва ишончлилигини оширади.
Аниқлик тўғрисидаги тушунчалар таърифи

  1. Машинасозликда аниқлик деганда тайёрланаётган маҳсулот (детал)ларнинг аввалдан ўрнатилган параметрларга мос келиши туунилади.

  2. Деталнинг аниқлиги деганда унинг чизма талабларига мос келиши тушунилади.

Аниқлик параметрлари

  • ўлчамлар аниқлиги;

  • сиртлар шаклининг аниқлиги;

  • сиртларнинг ўзаро жойлашиш аниқлиги;

  • сиртлар ғадир-будирлиги;

  • сиртлар тўлқинсимонлиги;

  • сирт қатламининг физик-механик хоссалари

Деталлар аниқлигига эришиш усуллари:

  • 1. Синов юриш ва ўлчаш усули

  • 2. Созланган дастгоҳларда ўлчамларга автоматик тарзда эришиш усули

Синов юриш ва ўлчаш усули

  • Бу усулнинг мазмуни шундан иборатки, ишлов берилаётган сиртга кесувчи асбобни келтирилиб, заготовканинг маълум бир қисмидан қиринди кесиб олинади, кейин дастгоҳ тўхтатилади ва ҳосил бўлган ўлчам ўлчаб кўрилади.

  • Бу билан чизмадаги ўлчамдан четга чиқиш катталиги аниқланади ва асбобнинг ҳолатига зарур ўзгартиришлар киритилади. Заготовкага ишлов беришда бундай ёндошиш унга керакли ўлчам таъминлангунча давом эттирилади ва шундан кейингина заготовканинг бутун узунлиги бўйича ишлов берилади.

  • Кейинги заготовкаларга ишлов беришда юқорида баён қилинган барча ҳаракатлар такрорланади.

Бу усулнинг ўзига хос қуйидаги ижобий томонлари мавжуд:

  • аниқлиги юқори бўлмаган жиҳозларда юқори аниқликда ишлов беришга эришиш;

  • малакали ишчи томонидан заготовканинг хатоликлари аниқланиб ишлов бериш жараёнида бартараф этилиши;

  • ишчининг мураккаб, қимматбаҳо, кондуктор туркумидаги, айланувчи, бўлувчи ва бошқа турдаги мосламаларни тайёрлашдан озод этилиши;

  • кичик ўлчамли заготовкалар партиясига ишлов беришда кесувчи асбобнинг ейилиши натижасида ҳосил бўладиган хатоликнинг ўлчам аниқлигига таъсирини йўқотиш.

Ушбу усулнинг ўзига хос қуйидаги камчиликлари мавжуд:

  • ишчининг айби билан яроқсиз маҳсулот ҳосил бўлиши;

  • синов юришлар ва ўлчашлар учун вақтнинг кўп сарфланиши туфайли унумдорликнинг пасайиши;

  • ишлов беришнинг унумдорлиги кам бўлганлиги ва юқори малакали ишчининг жалб этилиши муносабати билан детал таннархининг ошиб кетиши.

  • Ушбу усул юқорида кўрсатилган камчиликларга эга бўлганлиги туфайли якка тартибли ёки кичик серияли ишлаб чиқариш шароитларида ҳамда таъмирлаш ва асбоб ишлаб чиқарадиган цехларда қўлланилади.

Созланган дастгоҳларда ўлчамларни автоматик равишда олиш усули

  • Бу усул синов юриш ва ўлчаш усулига хос бўлган камчиликлардан холидир. Ўлчамларни автоматик равишда олиш усулида дастгоҳлар заготовкага ишлов бериш учун аввалдан созловчи- (наладчик)лар томонидан талаб этилган ўлчам аниқлигига созлаб қўйилади ва шунинг учун ишчининг малакаси ва эътиборлилиги аҳамият касб этмайди.


Ўлчамларни автоматик равишда эришиш усули

Ўлчамларни автоматик равишда олиш усулининг қуйидаги ижобий томонлари мавжуд:

  • ишлов беришнинг аниқлигини ошириш ва яроқсиз маҳсулотнинг камайиши;

  • ишлов бериш аниқлиги ишчининг малакаси ва диққат- эътиборига боғлиқ эмаслиги;

  • синов юриш ва ўлчаш учун ҳамда олдиндан белги қўйиб чиқиш учун сарф бўладиган вақтларни бартараф этиш ҳисобига унумдорликнинг ошиши;

  • малакали ишчилардан самарали фойдаланиш;

  • созланган дастгоҳларда ишлашни шогирдлар ва юқори малакага эга бўлмаган ишчи-операторлар ҳам бажариши мумкинлиги ва келажакда ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштиришнинг ривожланиши билан асосий ишларни автоматлаштирилган дастгоҳлар - автоматларга ва саноат роботларига юклаш мумкинлиги;

  • юқори малакали ишчилар дастгоҳларни созлаб бир пайтнинг ўзида уларнинг 10 - 12 тасига хизмат қилиши;

  • юқори меҳнат унумдорлиги, яроқсиз маҳсулотларнинг камайиши, юқори малакали ишчи кучига талабнинг пасайиши, ишлаб чиқариш сарфининг камайиши ишлаб чиқаришнинг тежамлилигини ошишига олиб келади.

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling