Автомобиль йўллари


АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИНИ ТАЪМИРЛАШ ВА САҚЛАШ


Download 0.7 Mb.
bet285/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   281   282   283   284   285   286   287   288   ...   378
Bog'liq
Атамалар

АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИНИ ТАЪМИРЛАШ ВА САҚЛАШ




    1. Автомобиль йўлларидан фойдаланиш


(эксплуатация қилиш) ҳақида умумий маълумотлар


Автоматизированный банк дорожных данных - йўлга оид маълумотларнинг автоматлашган банки - маълумотларни марказлашган ҳолда жамлаш ва фойдаланиш учун мўлжалланган дастурий, ташкилий, тил ва техник воситалар тизимининг ҳисоблаш қурилмаси билан биргаликдаги ахборот-маълумотнома тизими. Йўллар ва уларда қурилган йўл иншоотларининг транспорт- фойдаланиш ҳолати ҳақидаги зарурий маълумотлар, шунингдек уларда юз берган жорий ўзгаришлар, бажарилган ишларнинг асосий ҳажми ва моддий харажатлари ҳақидаги маълумотлар.
Бригада ремонтная - таъмирлаш бригадаси - йўл қисмлари бўйича йўлни сақлаш, унда жорий ва ўртача таъмирлаш ишларини
бажарадиган, йўл таъмирлаш ишларининг пунктига (ЙТП) бириктирилган механизациялашган комплекс бригада. Бригада таркибига бир-бирига боғлиқ бўлган турли касбдаги ишчилар киритилади. Ҳар бир механизациялашган бригадага йўл машиналари бириктирилади, уларнинг номи ва сони ишнинг хусусияти ва ҳажмига боғлиқ бўлади. Ҳар бир бригада ихтисослаштирилган бўлимларга бўлинади.
Бригадно-механизированная система - механизация-лашган бригада тизими - автомобиль йўлларини сақлаш, жорий ва ўртача таъмирлаш ишларини ташкил этиш жараёни бўлиб, комплекс механизациялашган бригада томонидан бажарилади (“Таъмирлаш бригадаси” бандига қаранг).
Ведомость дорожная - йўл қайднома - йўл қопламасининг турини, унинг кенглигини, йўлнинг ҳолатини баҳолайдиган, шунингдек йўлни сақлаш учун маъсул шахслар ҳақидаги маълумотлар келтирилган ҳужжат.
Ведомость мостов кўприклар қайднома - маълум бир автомобиль йўлидаги барча кўприклар ҳақидаги асосий ҳужжат бўлиб, уларда ҳар бир кўприкнинг техник хусусиятлари ҳақида тўлиқ маълумотлар келтирилади.
Вмятина - эзилган жой - йўлдан ўтаётган транспорт воситасининг кучи узоқ вақт пластик қопламага таъсир этишидан ҳосил бўлган, йўл қопламасининг чуқурча кўринишидаги деформацияси.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   281   282   283   284   285   286   287   288   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling