Измеритель покилометровый - километрли кўрсаткич (ўлчов) - жорий таъмирлаш, автомобиль йўлларини, йўл иншоотларини сақлаш ва жорий таъмирлаш бир йилда бажарилган км. ҳисобидаги иш ҳажми. Унинг қиймати йўл қисмини айланиб чиқиб кўздан кечирганда аниқланади.
Износ покрытия (истирание) - йўл қопламасининг едирилиши (емирилиши) - йўлдан фойдаланиш жараёнида табий омиллар ва автомобиль ғилдираги таъсирида материалнинг едирилиши натижасида йўл қопламаси қалинлигининг камайиши.
Годовой износ - йиллик едирилиш - йўл қопламаси материалининг бир йилда камайиши бўлиб, километрда ўлчанган қоплама қалинлиги билан белгиланади.
Износ - едирилиш - йўл қопламасининг хизмат муддати ва шароитини аниқловчи бузилишнинг асосий кўринишидир.
Инвентаризация автомобильных дорог - автомобиль йўлларини рўйхатга олиш - йўл хизмати корхоналари ва йўл вазирлиги қарамоғида бўлган ташкилотлар асосий фондининг ишдан чиқишини аниқлаш, қайтадан баҳолаш ва мавжудлигини текшириш. Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида ишлаб чиқилади. Текшириш натижалари ва асосий фонднинг миқдорини аниқлаш,
унинг қийматини, сарфини фоизда ва пулда ифодаланган қиймати белгиланган йилнинг 1 январи ҳолати бўйича йўл ташкилотларининг балансида қабул қилинади.
Капитальный ремонт автомобильной дороги - автомобиль йўлини мукаммал таъмирлаш - йўл тўшамаси ва қопламаси, йўл пойи ва йўл иншоотларининг иш қобилияти тўлиқ тикланадиган ва ошириладиган, емирилган конструкциялар ва деталларни алмаштириш ёки уларнинг ўрнига бирмунча мустаҳкам ва узоқ муддатга чидамлиларини ўрнатиш амалга ошириладиган, зарур ҳолларда йўлнинг асосий оралиғида йўл пойи кенглигини оширмаган ҳолда, таъмирланаётган йўл учун белгиланган тоифага тегишли меъёрий чегарадаги ҳаракат жадаллиги ва автомобиль ўқи оғирлигининг ўсиши ҳисобга олинган ҳолда геометрик параметрлар ошириладиган ишлар мажмуи.
Катун - катун - қопламадан чиқиб қолган шағал ёки чақиқ тошларнинг алоҳида доналари.
Do'stlaringiz bilan baham: |