6-Мавзу: Сув: қайта тикланадиган ва захира қилинадиган манбалар Режа
Download 82.55 Kb.
|
6-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6.1. Сув танқислигини олдини олувчи потенциал имкониятлар
6-Мавзу: Сув: қайта тикланадиган ва захира қилинадиган манбалар Режа: 6.1. Сув танқислигини олдини олувчи потенциал имкониятлар. 6.2. Қаттиқ сувни самарали тақсимлаш. 6.3. Сувни тақсимлаш тизимлари. 6.4. Сув бўйича ислоҳотлар ва ҳуқуқий ҳимоя “Биз ҳеч қачон қудуқдаги сув қуримагунча, сувнинг баҳоси қанчалигини билмаймиз” (Инглиз мақоли) 6.1. Сув танқислигини олдини олувчи потенциал имкониятлар Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш билан боғлиқ муаммолар тўғрисида сўз юритар эканмиз, минтақанинг умумий сув захираларидан оқилона фойдаланиш каби муҳим масалани четлаб ўтолмаймиз. БМТ Бош котибининг “сув, тинчлик ва хавфсизлик муаммолари ўзаро чамбарчас боғлиқ”, деган позициясини тўла қўллабқувватлаймиз. Ишончим комил, сув муаммосини ҳал қилишнинг минтақа мамлакатлари ва халқлари манфаатларини тенг ҳисобга олишдан бошқа оқилона ёъли ёъқ1. Гидросфера деб, Ер сайёрасининг ташқи қобиғини ташкил қилувчи сув ҳавзаларига ва қисман литосфера қатламлари орасидаги сувларга айтилади. Гидросфера суви массасининг асосий қисми океанларда жойлашган бўлиб, Ер юзасининг 71 %ини эгаллаган. Қуйидаги жадвалда Ер сайёрасида тарқалган сувлар тўғрисидаги маълумотлар келтирилган. Табиатдаги айланаётган сув миқдори океанда мавжуд бўлган сув ҳажмидан кам бўлиб, океан сув учун омбор ҳисобланади. Умуман олганда, дунё бойлаб 1.386.000.000 км куб сув миқдори мавжуд бўлиб, шундан 1.338.000.000 км куб сув океанларда тўпланган. Бу 96.5 %га тўғри келади. Табиатда сув айланиш жараёнидаги буғланиш босқичида океанлар муҳим аҳамиятга эга бўлиб, улар умумий буғланишнинг 90 %ини таъминлаб беради. Буғланиш сувнинг суюқ ҳолатидан газ ёки буғ ҳолатига ўтиш жараёнидир. Буғланиш сувнинг суюқ ҳолатидан сув айланиш жараёнига қайтишининг бирламчи ёълидир. Изланишлар шуни кўрсатдики, океанлар, кўллар, денгизлар, дарёлар буғланиши орқали атмосферадаги 90 % намлик таъминланади, қолган 10 % ўсимликлардан буғланиши орқали таъминланади. Download 82.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling