6-Мавзу: Сув: қайта тикланадиган ва захира қилинадиган манбалар Режа


-жадвал Суғорма деҳқончиликда бир комплекс гектар учун сув сарфи миқдори2


Download 82.55 Kb.
bet6/6
Sana13.05.2023
Hajmi82.55 Kb.
#1455676
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
6-мавзу

5-жадвал Суғорма деҳқончиликда бир комплекс гектар учун сув сарфи миқдори2



Давлатлар номлари

Сув сарфи миқдори, м3/га

1.

Исроил

6 000

2.

Покистон

18 000

3.

Россия

20 000

4.

Туркия

14 000

5.

Туркманистон

15 000

6.

Хитой

15 000

7.

Ўзбекистон

брутто (шўр ювиш учун)

12 000

нетто (суғориш учун)

7 000

8.

Қозоғистон

25 000

9.

Ҳиндистон

19 000

Агарда Ўзбекистон шароитида қишлоқ хўжалигида фойдаланилаётган экин майдонларининг 50 фоизи атрофидаги ерларда шўр ювиш тадбирлари учун ишлатиладиган сув миқдори (дунёнинг бирор бир давлатида бундай тажрибани учратиш қийин) ҳисобдан чиқариб ташланса, унда бир комплекс гектарга 8-9 минг кубометр сув сарфланаётганини кўриш мумкин.
Япония, Туркия, Хитой, Исроилдан бошқа яна бир қатор давлатлар, жумладан: Франция, Голландия, Сурия, Ҳиндистон, Покистон, Америка Қўшма Штатлари, Канада, Италия, Индонезия, Испания, Марокаш, Миср, Нигерия каби мамлакатларда ҳам сув хўжалиги ислоҳоти натижасида сувдан тежаб-тергаб фойдаланиш ва сув учун тўловлар механизми яхши ёълга қойилган. Бу давлатларнинг аксариятида сув ресурсларидан фойдаланиш харажатлари маълум даражада давлат томонидан ўзларига хос шаклларда бошқарилади, айримларида давлат субсидиялари орқали, баъзиларида маъмурийбошқарув асосида амалга оширилмоқда.
Бу ресурсларни бошқариш уларнинг баъзиларида ижтимоий қўмиталар ихтиёрида бўлса, бошқаларида турли вертикал поғоналардаги ташкилотлар зиммасидадир. Кўрсатилган давлатлардан бирортасида ҳам сув ресурслари тўлиқ бозор иқтисодиёти шароитидаги эркин ресурс даражасига келтирилмаган, жисмоний шахслар ихтиёрига ва хусусий ташкилотларга товар сифатида фойдаланиш учун бериб ҳам қойилмаган.
Кўпчилик Европа мамлакатларида сув ресурсларидан фойдаланиш ва уларни самарали бошқариш масаласи энг долзарб масалалар қаторига киради. Масалан, Испанияда кейинги йилларда қурғоқчилик сабабли келиб чиқаётган қатор муаммолар натижасида аввалроқ вужудга келган оғир экологик вазиятни яхшилаш дастурлари, дарёларни бир-бирига оқизиш тадбирлари амалга оширилган бўлса, яқин йиллардаги ёғингарчиликлар ва сув тошқинлари туфайли узоқ келажакка мўлжалланган кучли давлат тадбирлари устида иш олиб борилмоқда.
Бозор иқтисодиёти ривожланган давлатлардан бири бўлган Францияда эса кейинги йилларда мамлакат ҳудудидан оқиб ўтадиган кўпгина дарёларнинг сув ресурсларини назорат қилувчи полиция ташкил этилган.
Америка Қўшма Штатларида сув ресурсларини бошқариш ва улардан фойдаланиш муаммолари билан АҚШ Мелиорация бюроси шуғулланади. Бу ерда сув ресурсларини тақсимлаш ва фойдаланиш, бу ёъналишда олиб бориладиган барча иш турларини марказлаштириш ва қатъий назорат остида керакли натижаларга эришиш, бу орқали давлат бошқаруви даражасида сув етказиб берувчи ва сувни истеъмол қилувчилар ўртасидаги муносабатларни янги босқичга кўтариш муаммолари кўрилмоқда.
Таъкидлаш лозимки, барча давлатлар ҳудудида сув хўжалигини ривожлантириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, янги сув иншоотларини қуриш, асосий воситаларни кўпайтириш ва янгиликларни яратиш ишлари тўлиқ давлат томонидан амалга оширилмоқда. Масалан, Араб давлатларида сув ва сувга боғлиқ барча сарф-харажатлар марказлашган ҳолда давлат томонидан қопланади.
Жаҳондаги айрим давлатларда эса ушбу мақсадлар учун давлат томонидан 30-50 йил ва ундан ортиқ муддатга мўлжалланган имтиёзли кредитлар ажратилмоқда.
Бундай кредитлар кўпгина давлатларда тўлиқ ўз маблағлари захираси ҳисобидан, айрим ҳолларда, уларнинг бир қисми дунёдаги турли молиявий фондлар ва ташкилотлар ёрдамида амалга оширилади. Лекин бирон-бир давлат ҳудудида сув ресурсларига қойилган талаб ва ишлаб чиқилган қонунлар сувдан фойдаланишнинг тижорат мақсадларига қаратилмаган бўлиб, балки, аввало, инсонлар манфаати учун сувга бўлган муносабатни замон талабига мослаш, сувни асраб ва тежамкорлик билан фойдаланиш тамойиллари асосида қурилган. Бу халқ хўжалигининг сув ресурсларига бўлган эҳтиёжи билан сарфланаётган сув миқдорлари ўртасидаги тафовутни камайтириш, уларни тўғри ёъналтириш масалалари ечимини ҳал этиш, келажак авлод учун сув ресурслари тўғрисида қайғуришдир.
Кузатишлар шуни кўрсатадики, бу барча давлатларда ХХИ аср бошидан бошлаб инсоният учун глобал муаммога айланиб бораётган сув ресурслари тақчиллиги масаласини ҳал қилиш, улардан оқилона фойдаланишга эътибор берилиб, ўз иқтисодий кўрсаткичлари, ички ва ташқи имкониятларидан келиб чиққан ҳолда дастурлар тайёрламоқда ва дастурларни маълум даражада амалга оширмоқда.
Сувдан фойдаланиш жараёни таҳлил қилинганда яна бир масалага эътибор қаратиш лозим, яъни дунёдаги давлатлардан биронтасининг қишлоқ хўжалигида Ўзбекистон каби деярли 100 фоиз суғориладиган ер майдонларидан фойдаланилмайди.
Ўрта Осиё ҳудудида, хусусан, Ўзбекистон ҳудудида ёзда ўсимликларнинг вегетация даврида ёғингарчилик умуман кузатилмаслиги туфайли тупроқ намини ушлаб туриш фақатгина суғориш тадбирлари орқали амалга оширилади. Бу ҳолат нафақат масъулиятни, шунингдек, катта маблағни сарфлашни тақозо этади.
Ўзбекистонда суғориладиган ер майдонлари, бу майдонларга ишлов бериш ва юқори ҳосил етиштириш жараёнларида сув хўжалиги тизимининг аҳамияти катталиги бойича ҳам, бу соҳага давлат томонидан ажратилаётган маблағ миқдорига кўра ҳам бошқа давлатлардан кескин фарқ қилади.
Маълумки, ривожланган давлатларда суғориш технологиясини такомиллаштиришга катта аҳамият берилади. Суғориш технологиясининг прогрессив усуллари дастлабки капитал қойилмаларни кўпроқ талаб қилса ҳам сув сарфини ва меҳнат сарфини тежаш имкониятини беради. Бу, айниқса, ишчи кучи қиммат бўлган давлатларда жуда муҳим аҳамият касб этади.

1 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev BMT Bosh Assambleyasining 72sessiyasidagi nutqidan. // Xalq so’zi. 2017 yil 20 sentyabr.

2 Manba: Statistika qo’mitasi ma’lumotlari.

Download 82.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling