6-Мавзу: Сув: қайта тикланадиган ва захира қилинадиган манбалар Режа
Сув бўйича ислоҳотлар ва ҳуқуқий ҳимоя
Download 82.55 Kb.
|
6-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сув ресурслари.
- Ҳавзадарё Ўртача кўп йиллик ҳажми, км куб
- Жами Амударё ва Сирдарё ҳавзалари
- 4-жадвал Сирдарё ва Амударё ҳавзаларида суғориш ва сув ишлатишни ривожлантириш имкониятлари
- Республика дарё ҳавзаси Суғорила-диган майдон, минг, га Суғоришга сув ишлатиш, млн. м куб/йил
- Саноат ва маиший хизматга сув ишлатиш, млн. м куб/йил Умумий сув ишлатиш, млн. м куб/йил
- Ўзбекистон Сирдарё Амударё Жами 1892 2179 4071
- Тожикистон Сирдарё Амударё Жами 262 455 717
- Жами 7133 103170 18520
- Трансчегаравий сув ресурслари
- Трансчегаравий сув объектлари
- Сув Ўзбекистон Республикасининг давлат мулки
6.4. Сув бўйича ислоҳотлар ва ҳуқуқий ҳимоя
Ўзбекистон Республикасининг сув хўжалиги мажмуйи (СХМ) ўз ичига мураккаб ташкилий-техник ва иқтисодий механизмни бирлаштиради. Мамлакатнинг барча ҳудудига сув олиб келиш ва олиб кетиш тизимининг меёрий ишлашини таъминлайди ҳамда юз минглаб сув истеъмолчилари ва сувдан фойдаланувчиларга хизмат қилади. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги секторидаги асосий маҳсулот ишлаб чиқарувчи, энг катта сув истеъмолчиси суғориладиган деҳқончиликдир. Сув ресурслари. Амударё ва Сирдарё ҳавзаларидаги ўртача кўп йиллик сув ресурслари ҳажми 133,6 км кубни ташкил этади. 3-жадвал Ўзбекистон Республикасининг устки сув ресурслари
Кўрсатилган ҳажмдан Ўзбекистонга тўғри келадигани 72,4 км куб, шундан 61,1 км куб суғоришга ва 11,3 км куб бошқа истеъмолчиларга сарфланмоқда. Ўзбекистон Республикасининг бор сув ресурслари қайта тикланадиган табиий ерости ва ерусти ҳамда антропоген асосли қайтиб келувчи сувлардан иборат. Сув ресурслари икки гуруҳга бўлинади: – миллий сув ресурслари; – трансчегаравий сувлар. 4-жадвал Сирдарё ва Амударё ҳавзаларида суғориш ва сув ишлатишни ривожлантириш имкониятлари
Манба: стат.уз маълумотлари. Миллий сув ресурслари ўз ичига маҳаллий дарё сувлари, ерости ва қайтиб келадиган сувлардан, шунингдек, бир мамлакат чегарасида пайдо бўладиган сувлардан иборат. Трансчегаравий сув ресурслари икки ва ундан ортиқ давлатлар чегараларини кесиб ўтадиган ёки шундай чегараларда жойлашган ҳар қандай ерусти ёки ерости сувларидир. Трансчегаравий сув объектлари икки ва ундан ортиқ давлатлар чегараларини кесиб ўтадиган ёки шундай чегараларда жойлашган сув объектларидир. Трансчегаравий сув объектларининг (Амударё, Сирдарё, Зарафшон дарёлари, Орол денгизи ва бошқа трансчегаравий сув объектларининг) сувларидан фойдаланиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида белгиланади. Сув Ўзбекистон Республикасининг давлат мулки – умуммиллий бойлик ҳисобланади, сувдан оқилона фойдаланиш лозим бўлиб, у давлат томонидан қўриқланади. Ягона давлат сув фонди: жилғалар, сойлар, дарёлар, сув омборлари, кўллар, денгизлар, каналлар, коллектор-дренаж тармоқлари, булоқлар, ҳовузларнинг сувлари ва бошқа ерусти сувларидан; ерости сувлари, қор захиралари ва музликлардан иборатдир. Орол денгизи ҳавзаси Марказий Осиё давлатлари ўртасида схемаларда 1983-84-йилларда белгиланган давлатлараро сувни бўлиш лимити, 1996-йили Давлатлараро мувофиқлаштириш сув хўжалиги комиссияси томонидан Чоржой шаҳридаги йиғилишда тасдиқланган. Дарёлар сувлари йил мобайнида бўладиган ва кўп йиллик нотекислик билан тавсифланади: сув кам йилда (90 % таъминот) сув ҳажми ўртача сувлик йилликка қараганда 23 км кубга кам. Ҳозирги кунда Амударё ҳавзасида сув ҳажми мавсумий тозалашда 90 % кафолатда 60,7 км куб сув ҳажми таъминланади. Сув ресурсларини ишлатиш стратегиясида асосий қизиқишни бор сув ресурслари уйғотади, улар нафақат табиий, сув омборида сақланган сув, балки қайтиб келадиган ва ерости сувларини ҳам ҳисобга олади. Сув кам йиллари сув ресурслари танқислиги кескин кўтарилади. Бу энг катта ҳудудий моҳиятга эга гидроэнергетик узелларни энергетик тартибга солиш билан (айниқса, Сирдарё ҳавзасида) боғлиқ, шу билан бирга, маълум маънода мавжуд суғориш тизимларини янгилашнинг ёъқлиги, сувни тежаш технологияси ечимларининг ҳамда бошқа техник ва технологик ечимларнинг юқорида қайд этилган схемаларда кўзда тутилмаганлиги оқибатидир. Кузатувлар давридаги дарё сувларининг ўртача кўп йиллик табиий ҳажми 123 км кубни ташкил этади, шундан 81,5 км куб – Амударё ҳавзасида, 41,6 км куб – Сирдарё ҳавзасида. Жами республика бойича 17 мингдан ортиқ табиий сув оқими мавжуд. Амударё ҳавзасида улар – 9,9, Сирдарё ҳавзасида – 4,9 ва ушбу дарёлар оралиғида – 2,9 мингта. Бироқ асосий қисми кичик сойлар 10 км дан ортиқ бўлмаган узунликдаги сув оқимларидир, бу, айниқса, Амударё ва Сирдарё оралиғига тааллуқли, бу ерда, асосан, йил давомида қурийдиган дарёчалар мавжуд ва ҳатто 10 км дан узун бўлган сув оқимларида ҳам ҳар йили оқим бўлавермайди. Ҳозирги пайтда республикада, асосан, ирригация мақсадида 51 та сув омборидан фойдаланилади. Уларнинг тўлиқ лойиҳавий ҳажми 18,8 км3, фойдали ҳажми 14,8 км3 ни ташкил этади. Энг йириклари Туямуюн, Чорвоқ, Тўдакўл, Каттақўрғон сув омборларидир. Ўзбекистоннинг энг йирик сув омборлари комплекс ишлатилади ва асосан, ирригация, энергетика ва саноат мақсадларига мўлжалланган. Сув омборларидан узоқ муддат фойдаланиш ва улар таркибида рой берган ўзгаришлар кескин лойқаланишга олиб келди. Ҳозирги пайтда 11 та миллий сув омбори лойқаланишдан тозаланишга муҳтож, 5 та сув омборида лойқа даражаси чиқиш чегарасига етиб қолди. Гидросфера шартли равишда ерусти ва ерости сувларига бўлинади. Ерусти сувларига океан, денгиз, дарё сувлари кирса, ерости сувларига булоқ сувлари, термал сувлар, минераллашган ерости сувлари киради. Бундай чучук ерости сувларининг 1 литри таркибида 1 граммдан кам бўлган турли эриган моддалар бўлиши мумкин. Бу сувлар ер сатҳидан ўртача 10-50 метр, баъзан 200-500 метргача, жуда кам ҳолларда ичимлик суви сифатида ҳам суғориш ишлари учун фойдаланилади. Термал ерости сувларининг ҳарорати 40-60 ОC гача бўлади. Баъзан 60-100 ОC гача бўлиши ҳам мумкин. Бундай сувлардан иншоотлар, иссиқхоналар, уйларни иситишда фойдаланилади. Бундай сувлар, одатда, 1000 метрдан чуқурда, чучук сувли қатламлар орасида жойлашган бўлади. Масалан, Курил ороллари ва Камчатка яриморолидаги сувлар гидротермал сувлар ҳисобланади. Ерости минераллашган сувлари саноат сувлари деб ҳам юритилади. Уларнинг таркибида баъзи бир фойдали кимёвий элементлар ёки уларнинг бирикмалари мавжуд бўлади. Минераллашган сувлар турли чуқурликларда жойлашган бўлиши мумкин. Баъзан улар турли газлар билан тойинган ҳамда юқори ҳароратга эга бўлиши ҳам мумкин. Бундай сувларнинг аксарияти 200-300 метрдан 1500-2000 метргача чуқурликда жойлашган. Одатда минераллашган ерости сувлари топилган ҳудудларда соғломлаштириш масканлари қурилган. Чунки бундай сувлар шифобахш сувлар ҳисобланади. Бизнинг республикамиз ҳудудида ҳам бундай сувлар кенг тарқалган. Сиз сувни атрофингизда ҳар куни кўл, дарё, муз, қор ёки ёмғир шаклида кўрасиз. Шу билан бир вақтда сувнинг жуда катта ҳажми борки, у кўзга кўринмайди, бу еростида мавжуд бўлган ва ерда ҳаракатланаётган сув. Одамлар минг йиллар мобайнида ерости сувларидан, асосан, ичимлик мақсадида ҳамда суғориш учун фойдаланиб келганлар ва ҳозир ҳам фойдаланишмоқда. Ердаги ҳаёт учун ерусти суви қанчалик муҳим бўлса, ерости суви ҳам шунчалик муҳим. Ерустига тушувчи ёғиннинг бир қисми тупроққа инфильтрацияланиб, ерости сувига айланади. Тупроқ ичидаги бу сувнинг бир қисми ер сиртига яқинлашиб, тезда ўзанлардаги сувга қўшилса, асосий қисми гравитация ҳисобига пастга чуқурроқ сингиб боришда давом этади. Диаграмманинг кўрсатишича, ерости суви ҳаракатининг ёъналиши ва тезлиги сувли қатламнинг турли кўрсаткичларига ва қатламлар жойлашишига боғлиқ (қаттиқ қатлам орқали сувнинг сизиб ўтиши қийин кечади). Сувнинг ер сатҳидан пастда ҳаракатланиши жинсларнинг ўтказувчанлиги (сувнинг ҳаракатланиши қанчалик осон ёки қийинлиги) ва ғоваклилигига (жинсда мавжуд бўлган очиқ ҳажмнинг катталигига) боғлиқ. Агар жинслар ўз ичидан сувнинг нисбатан осон оқиб ўтишига имкон берса, у ҳолда сув бир неча кун мобайнида узоқ масофаларга етиб бориши мумкин. Шу билан бирга, сув шунчалик чуқур қатламларга сингиб кетиши мумкинки, унинг яна табиатга қайтиб чиқиши учун минг йиллар зарур бўлади. Ўзбекистон Республикаси сув омборлари. Рой бераётган лойқаланиш жараёни тезкор қисқартириш бойича чоралар кўришни ва компенсацион сув ҳавзалари қуришни талаб этади. Ўзбекистон ҳудудидаги табиий кўллар камсонли, жуда нотекис тақсимланган ва катта ўлчамларга эга эмас. Тоғли вилоятларда энг кўп кўллар сони 2000-3000 м баландликда жойлашган. Генезиси бойича Ўзбекистон кўллари тектоник, морен ва завал ҳолатда келиб чиққан. 1000-2000 м баландлик оралиғида кўллар сони анча камаяди. Маҳаллий дарёлар ирмоғида табиий қайир ва дельта кўллари жойлашган. Тоғли кўллар, одатда, қор уюми ёки музликлардан ҳосил бўлади, сув захираси тахминан 50 км3. Ўзбекистонда 500 дан сал кўпроқ кўл бўлиб, асосан, 1 км2 дан кам майдонли кичик сув ҳавзалари ва 10 км2 дан ортиқ майдонли 32 та кўл мавжуд. ХХ аср иккинчи ярмида минтақа дарёларидан сув олинишининг ошиши сув оқимларида сув сатҳининг пасайиши, тошқинлар даврида сув тошиши майдонларининг камайиши, дарёлар билан гидравлик боғлиқ бўлган кўллар майдонлари қисқариши, мавжуд сув ва суволди экотизимлари майдонларининг умумий қисқариши ва таназзулга учрашига олиб келди. Дарё ўзани ва дельталарининг катта ҳудудларида гумид ландшафтларнинг арид ландшафтларига ўзгариши рой берди. Ўзбекистон ҳудудидаги ботқоқликлар, асосан, яланглик ҳудудларда учрайди. Улар йирик дарёлар қайирлари, сув чиқиши конуси атрофи, рельеф пастлаган ерларда жойлашган. Кўпинча ботқоқликни кўлдан ажратиш мушкул, чунки йилнинг қуруқ даврида баъзи кўллар ботқоқ участкаларига айланади. Ботқоқликлар ўлчами турлича бўлиб, бир неча юз квадрат километргача боради. Тоғли ҳудудларда ботқоқликлар кам учрайди, уларнинг майдони ҳам катта эмас. Улар аксарият ҳолларда ерости сувлари олинадиган ҳудудларда бўлиб, созлар деб номланади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида (Сурхондарё, Қашқадарё, Пском каби) қатор дарёларнинг юқори қисмида 525 метр баландликда тоғли музликлар мавжуд, уларнинг умумий музланиш майдони – 54,2 км2, яъни музликлар, асосан, кичик шаклга эга, битта музликнинг ўртача майдони атиги – 0,293 км2. Қайтиш сувлари коллектор-дренаж оқими ва ташланма сувлар ҳисобига шаклланади. Улар сув ресурсларининг нисбатан катта улушини ташкил қилади ва шу билан бир вақтда жиддий ифлосланиш манбайи ҳисобланади. 1988-2007йиллар даврида ўртача республика доирасида қайтиш сувлари умумий ҳажми 16 км3 дан (сув кам бўлган 2002-йилда) 1992-йилда 35,5 км3 гача оралиқда ўзгарди. Қайтиш оқими ушбу ҳажмидан тахминан 10-19 км3 Сирдарё ҳавзасида ва тахминан 9-16 км3 Амударё ҳавзасида шаклланади. Қайтиш сувларининг катта ҳажмлари (50-51 %) дарёларга, қолган қисмининг тахминан 33 %и пастликларга ташланади ва атиги 16 % қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун такроран ишлатилади. Қайтиш сувларининг пастликларга ташланиши натижасида кўп сонли ирригация – ташлаш кўллари ташкил қилинди. Ўзбекистон Республикаси суғориладиган ерлари ҳудудида қайтиш сувларини уларнинг шаклланиш хусусияти, миқдори ва сифати бойича шартли равишда 3 зонага ажратиш мумкин: Юқори зона – суғориладиган деҳқончилик ривожланиши тоғолди ва пасттоғли туманлари (Фарғона водийси, Сурхондарё ва ҳ.к.). Ўртача оқим (Бухоро, Навоий, Жиззах, Сирдарё вилоятлари). Пастки оқим, оқим саёзланиши зонаси (Қорақалпоғистон, Хоразм вилояти). Одатда юқори зона сув билан анча юқори таъминланган, ерлар яхши табиий дренажлангани ҳолда суғориш ва грунт сувларининг минераллашуви паст бўлган ҳудудлардир. Қайтиш сувлари нисбатан кам минераллашган, сифати бойича ҳам бошқа минтақалардан юқоридир (сув олинишида СОК улуши 80 фоизга етади). Сув минераллашуви зич қолдиғи бойича – 1,1-3,7 г/л оралиғида. Бу сувлар (тупроқ-грунтлар ҳолатини назорат қилганда) тузга бардошли қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун яроқли. Республикамиз мустақилликка эришгандан сўнг атроф табиий муҳит муҳофазаси бойича бир қанча қонун ҳужжатлари кучга киритилди. Ўзбекистон Бутун жаҳон табиат инқирозини олдини олиш ҳамжамиятига қўшилиб, Ўзбекистон Республикаси 1992-йил декабрь ойида “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, 1993-йил май ойида “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги, 2001-йил 401-сонли “Зарафшон дарёсининг санитар ҳолатини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда 2010-йил февраль ойида “Коммунал хўжалиги тизимида табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қонунлар мамлакатимизда сув ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга қаратилган долзарб муаммоларни ҳал қилишга ёъналтирилди. Сув ресурсларининг танқислиги ва ифлосланиши атроф-муҳит муаммолари орасида энг муҳимлари қаторига киради. Республикамиз ҳар йили ўртача 60 куб км сув сарфлайди, бу сувга бўлган эҳтиёжнинг 80 %ини ташкил этади. Суғоришда сувдан тежаб фойдаланмаслик оқибатида сувнинг 40 %и суғориш тармоқларида ва 20 %и суғориш жараёнида ёъқотилади. Ҳозирда 60 %дан ортиқ ирригация тизими қайта тикланиши талаб этилади. Суғориладиган майдонлар мамлакат ҳудудининг 10 фоизини (4,3 млн. га) ташкил этади. Сувлар турли хил моддалар ва микроорганизмлар билан ифлосланиши мумкин. Натижада унинг сифати ёмонлашади, ичиш ва фойдаланиш учун яроқсиз ҳолга келиши мумкин. Очиқ сув ҳавзалари, коммунал хўжаликлари, саноат корхоналари ва қишлоқ хўжалигида ишлатилган сувлар ҳисобига ифлосланади. Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатмоқдаки, шаҳарларда бир кеча-кундузда 600 минг метр куб тоза сув ишлатилса, унинг 500 минг метр куби оқова сув ҳолатига келар экан. Минерал ва маҳаллий ўғитларнинг қолдиғи, заҳарли химикатлар, саноат корхоналарининг технологик жараёнларида ишлатилиб ифлосланган сувлар, коммунал хўжаликларининг чиқинди сувлари оқова сувлар деб аталади. Оқова сувлар сувнинг таркибига кўра минералли, органик, бактериал ва бошқа турларга бўлинади. Минералли оқова сувлар таркибида қум, тупроқ, шлак, минерал тузлар, кислота ва ишқорлар мавжуд бўлади. Органик оқова сувлар таркибида ўсимлик қолдиқлари (мева, полиз маҳсулотлари, ўсимлик ёғлари ва ҳ.к.) ҳамда ҳайвон чиқиндилари мавжуд бўлади. Бактериал оқова сувлар таркибида касаллик тарқатувчи бактериялар кўп учрайди. Бундай оқова сувлар кўмир ва металлни қайта ишлаш заводларида, гўштни қайта ишлаш корхоналарида ва бошқа шу каби тармоқларда сарф бўлиши мумкин. Сув ресурсларининг антропоген ифлосланишини қуйидаги тарзда ажратиш мумкин: қишлоқ хўжалиги фаолияти натижасидаги ифлосланиш; саноат фаолияти натижасидаги ифлосланиш; шаҳар ва қишлоқ туманларидаги маиший ифлосланиш манбалари. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш нуқтайи назаридан қишлоқ хўжалиги далаларидан минерал ўғитларнинг ва ўсимликларни кимёвий ҳимоялаш воситаларининг суғориладиган сувлар билан чиқиши, шунингдек, чорвачилик комплексларидан ифлосланган оқоваларнинг ерусти ва грунт сувларига тушиши алоҳида хатар уйғотади. Кичик дарёлар ва Амударё пастки қисмларида коллектор-дренаж сувлари билан энг кўп ифлосланганлик кузатилади. Қишлоқ хўжалиги фаолияти натижасидаги ифлослантириш ўсимликлар, тупроқ, сув ва ҳаво намуналарини пеститсид, азот ва фосфатларга таҳлил қилиш ёъли билан аниқланади. Асосий саноат ифлослантирувчилари қуйидагилар ҳисобланади: кон-қазиб олиш ва металлургия саноати, металларни кальваник қайта ишлаш ва шу каби ташланмалардаги оғир металлар (токсинлар); ихтисослашган саноат тармоқларидан (токсинлар ва нотоксинлар) тушадиган азот, сианид ва шу каби бошқа органик моддалар; нотоксик органик моддалар, масалан, озиқ-овқат ва енгил саноат ташланмалари; ҳар хил саноат корхоналари турлари, жумладан, кимё саноати ташланмаларининг токсик органик қисмлари, масалан, нефть компонентлари, қоришмалар ва ҳоказо. Маиший ифлослантирувчилар (канализацияланмаган аҳоли қисми) фекал ва маиший оқоваларни, ариқ ва коллектор-дренаж тармоқлари ёки қолдиқлар ўраларига ташлашади, бу эса грунт сувлари сифатига таъсир қилади. Канализацияланган аҳоли қисми коммунал тозалаш қурилмалари орқали тозаланган оқова сувларини сув объектлари ва қумларга тўкади. Тозалаш қурилмаларининг самарасиз ишлаши, уларнинг иш билан ҳаддан зиёд таъминлангани оқовалар етарлича тозаланмаслиги ва атроф-муҳит ифлосланишига олиб келади. Тоғлардаги шаклланиш ҳудудларидан келадиган дарё сувларининг сифати (Ўзбекистон Республикаси доирасида) жуда юқори – бу сувлар деярли ҳеч нарса билан ифлосланмаган ва уларнинг минераллашуви жуда кам. Бироқ пастга ёъналгани сари сувнинг сифати кескин ёмонлашади. Минтақанинг аксарият дарёларига сувнинг ўртача оқимда 1-1,5 г/л, пастки оқимда 2 г/л ва ундан юқори минераллашуви хосдир. Республиканинг аксарият сув оқимлари ўртача ёки қабул қилинган таснифга хос ифлосланган ҳисобланади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Фарғона водийсининг коллектор-дренаж сувлари ҳамда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг муайян сув оқимлари кучли ифлосланган. Саноатда сув эритувчи хомашё, иссиқлик ташувчи, совитувчи ва бошқа мақсадларда ишлатилади. Масалан, металлни қайта ишлаш, машинасозлик, кокс кимёси, ИЭСларда сув совитувчи восита сифатида ишлатилади. Ўзбекистон Республикасининг барча асосий сув оқимлари бойича сўнгги 20 йилда сув сифати яхшиланиши динамикаси кузатилмоқда. Ҳавзанинг асосий дарёси – Амударё сувининг кимёвий таркиби кўп жиҳатдан Туркманистон ва Ўзбекистон ҳудудларидан дарёга ташланадиган қишлоқ хўжалик оқовалари билан ифлосланиш таъсири остида шаклланади. Натижада турли заҳарли моддалар билан ифлосланади. Шунингдек, кимё, озиқ-овқат, қоғоз ишлаб чиқариш корхоналарида, гидролиз заводларида кўплаб сув ишлатилади ва ифлосланади. Айниқса, сув ҳавзаларига, САМ (сирт актив моддалар) турли ёъллар билан тушиб қолади. Бу ҳол сувнинг ўз-ўзини тозалаш жараёнига салбий таъсир кўрсатади. САМлар уч турга бўлинади: сулфанатлар ва уларнинг тузлари, ионоген бўлмаган моддалар ва катион актив моддалар, САМ воситалари асосида тайёрланган совунлар, эмульсиялар сувларни ўта ифлосланишига олиб келади. Оқова сувларни саноатда тозалашнинг бир неча усуллари мавжуд. Тозалаш иншоотларини қуришда, аввало, ана шу оқова сувлардаги моддалар ва уларнинг миқдори, агрегат ҳолатлари эътиборга олинади. Оқова сувларни қаттиқ заррачалардан тозалашда фильтрлаш, тиндириш ва турлардан ўтказиш усуллари қўлланилади. Бундай оқова сувлар, одатда, машинасозлик корхоналарида, озиқ-овқат маҳсулотларини бирламчи тозалаш жараёнларида ҳосил бўлади. Оқова сувларнинг тиндириш усули суюқликлар таркибида қаттиқ заррачалар ажратишга асосланган. Бунда бир-бирига ёпишмайдиган, ўз шакли ва ўлчамини ўзгартирмайдиган, коагуляцияга учраб турадиган заррачалар кўзда тутилади. Оқова сувларни ёғ маҳсулотларидан тозалашда ёғ маҳсулотларининг таркиби ва миқдорига қараб тиндириш ва фильтрлаш каби усуллардан фойдаланилади. Сув таркибидаги қаттиқ заррачалар ва ёғ маҳсулотларини марказдан қочувчи куч ҳосил қилиш усулида, босимли гидротсиклон асбоби ёрдамида ҳам тозаланади. Сув ҳавзаларидаги сувлар сифатини меёрлашда улар икки категорияга бўлинади: биринчи категорияга ичиш ва маданий маиший мақсадлар учун ишлатиладиган сув ҳавзалари, иккинчи категорияга эса балиқчилик хўжаликлари учун сув ҳавзалари киради. Сув ҳавзалари сифати қуйидаги параметрлар орқали аниқланади: таркибида сузиб юрувчи ва муаллақ моддалар сақлаши, ҳиди, мазаси, ранги, ҳарорати, пҲ кўрсаткичи, минерал қўшимчалар таркиби ва миқдори, сувнинг кислородга бўлган биологик талаби, заҳарли ва зарарли моддаларнинг ҳамда касаллик келтириб чиқарувчи бактерияларнинг сони. Исроил давлатида сув етказиб бериш бойича шартномалар йил бошида тузилади ва май ойида мавжуд вазиятдан келиб чиқиб сув ҳажми лимити аниқ белгиланади. Масалан, ёғингарчилик миқдорлари ва гидрометеорология хизматининг умумий ишлатиладиган сув ресурслари сувнинг пайдо бўлиш ҳолатига қараб ажратилади ва ваколатли ташкилотлар томонидан аҳоли ва тармоқлар учун сув баҳоси белгиланади. Хўжалик эҳтиёжларига ишлатиладиган сувнинг 1 м3 учун 1 АҚШ доллари, қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришга мўлжалланган 1 м3 сув учун 0,15 АҚШ доллари атрофида ўзгариши мумкин. Сув хўжалиги ташкилотларига (Мехорат) сувнинг таннархи ўрта ҳисобида 0,35-0,40 АҚШ долларини ташкил этса-да, сув учун қилинган харажатларни қоплаш учун давлат томонидан қишлоқ хўжалигига етказиб бериладиган ҳар кубометр сувга 0,30 АҚШ долларидан, саноат корхоналарига етказиб берилган сувга 0,80 АҚШ доллари миқдорида ёрдам тариқасидаги маблағ ажратилади. Бу мамлакатда сув сарфи назорати жуда қаттиқ ўрнатилган бўлиб, агарда истеъмолчилар сувни лимитда кўрсатилганидан ортиқ ишлатса, улардан ортиқча ишлатилган ҳар кубометр учун сувнинг таннархига нисбатан 10 баробар кўп ҳақ олинади. Бундан ташқари истеъмолчилар сув ресурсларини ташлаб юборганликлари учун ҳар кубометр ташланган сув миқдорига 0,50 АҚШ доллари миқдорида жарима тўлайдилар, шунингдек, ерости ва ерусти сувлари ифлосланишига сабабчи бўлган истъемолчилардан белгиланган миқдорида жарима олинади. Бунинг эвазига ва ташлама сувлар ҳисобига йиғилган маблағ сув хўжалиги ривожи учун сарфланади. Бу каби чора-тадбирлар сувдан тежамли фойдаланишни, унинг сарфи камайишини таъминлашда муҳим омил ҳисобланади. Шуни эслатиб ўтиш ўринлики, сув ресурсларини қайта ишлатиш билан боғлиқ тадбирлар мамлакатда экин майдонлари, сув омборлари, ерости қатламларида тузлар концентрацияси кўпайишига, шўрланган ерлар салмоғи ортишига олиб келмоқда ва бу эса яна қўшимча маблағ ва харажатларни талаб этади. Сув танқислиги туфайли Исроил давлатида дунёда сувни энг кам сарф қиладиган технологиялар жорий қилинган. Жаҳондаги айрим давлатларда қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун бир гектар майдонга сарфланаётган сув миқдори таҳлиллари кўрсатишича, Исроилнинг услуби устунлиги яққол намоён бўлади. Жумладан, АҚШнинг Калифорния штатида 12-14 минг м3, Ҳиндистонда 1922 минг м3, Покистонда 18-20 минг м3, Туркияда 14-20 минг м3, Хитойда 15-17 минг м3, Туркманистонда 15-19 минг м3, Қозоғистонда 25-35 минг м3, Россиянинг суғориладиган Краснодар ўлкасида 20-25 минг м3, Исроилда (томчилатиб суғориш билан) 6 минг м3 атрофида, Ўзбекистонда эса 11-12 минг м3 ни (брутто) ташкил қилади, нетто сув сарфи эса анча кам. Download 82.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling