6-Мавзу: Сув: қайта тикланадиган ва захира қилинадиган манбалар Режа
Download 82.55 Kb.
|
6-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-жадвал Сувнинг инсон учун қадрлилик даражаси
6.3. Сувни тақсимлаш тизимлари
Ер юзида яшовчи ҳар қандай мавжудот массасининг асосий қисмини сув ташкил қилади. Масалан, балоғат ёшига етган кишилар танасининг ярмидан кўп қисмини сув ташкил қилади. Баданда ёғ тўпланиши билан сувнинг ҳиссаси камаяди. Инсон 50 ёшдан ўтгач, унинг баданидаги сувнинг миқдори камайиб боради. Организмдаги сувнинг асосий қисми (70 %) протоплазмалар тўқимасида, 7 % сув қон плазмасини ҳосил қилади, 23 %га яқини тўқималарни ювиб туришга сарф бўлади. Инсон организми учун ҳам, ҳайвонлар учун ҳам сувнинг аҳамияти беқиёсдир. Овқат ҳазм қилиш жараёни организмнинг муҳим сув муҳитида кечадиган функциясидан биридир. Сув ҳар қандай озиқ-овқат маҳсулотини эритувчи муҳим эритма ҳамдир. Сув билан биргаликда озуқа моддалар (оқсил, углеводлар, ёғлар, минерал тузлар) ошқозонга ва ичакка сўрилади ва қон таркибига ўтади. Қон билан эса организм бойлаб тенг тарқалади. 2-жадвал Сувнинг инсон учун қадрлилик даражаси
Сувни организмдан чиқарувчи муҳим аъзо буйрак ҳисобланади. Айнан буйрак орқали одам организмидаги сувнинг ярмига яқини ўтади. Шу билан бирга, буйракдан бир сутка давомида 100 литр қон ҳам ўтади. Бу ерда қон кераксиз моддалардан тозаланади. Бу кераксиз моддаларни эса организмнинг турли аъзоларидан сув олиб келади. Одам организмида рой берадиган мураккаб жараёнлардан сўнг бир қисми сийдик орқали чиқиб кетади. Шунинг учун ҳам ичимлик сувининг тоза бўлиши муҳим аҳамиятга эгадир. Мабодо сув етишмаса, буйракларга ёрдам керак бўлади ва у жигарга мурожаат қилади. Агар жигар тез-тез буйракнинг вазифасини бажаришига тўғри келса, у самарали равишда ишлай олмайди. Инсонда 1 % сув ёъқотилиши чанқоқни қўзғатади; 2 %и бардошлиликни пасайтиради; 3 %и кучни камайтиради; 5 %и сўлак ва сийдик ажралиб чиқишини камайтиради, нафас олишни тезлаштиради, лоқайдлик, мушак заифлиги, кўнгил айнишини келтириб чиқаради. Буюк тиббиёт уламоси Буқрот (Гиппократ) кўп миқдорда сув ичиб, сийдик ҳажмини кўпайтириш ва бу билан сийдик ёълида тошлар пайдо бўлишининг олдини олишни тавсия этган. Бугунги кунда тахминан 12-15 % аҳолининг буйрагида тош ҳосил бўлмоқда. Инсон танаси оғирлигининг 6-8 % намлиги ёъқолса, инсоннинг тана ҳарорати кўтарилади, териси қизаради, юрак уриши тезлашади, нафас олиши сусаяди, бўғинлар кучсизланади, бош айланади, бош оғрийди, ҳушини ёъқотса, одам ўлади. Дунёда 1 млрд. аҳоли санитар меёрларига биноан хавфсиз ичимлик сувига эга эмас. Ҳар куни дунёда 5000 киши ифлосланган ичимлик сувидан фойдаланиш оқибатида оламдан кўз юмади. 2025-йилга қадар сув танқислигидан 2 млрд. аҳоли азият чекиши эҳтимоли бор. Ер юзида ишлатиладиган сувнинг 70 %и қишлоқ хўжалиги ҳиссасига тўғри келади. 1 кг картошкани етиштириш учун 100 литр сув ишлатилади. 1 кг гуруч учун 4000 литр, 1 кг мол гўшти етиштириш учун 3000 литр сув сарфланади. Download 82.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling