6-Мавзу: Сув: қайта тикланадиган ва захира қилинадиган манбалар Режа
Download 82.55 Kb.
|
6-мавзу
6.2. Қаттиқ сувни самарали тақсимлаш.
Сув барча тирик организмлар, жумладан инсон ҳаёти учун энг зарур модда ҳисобланади. Табиий сувда ҳар доим ҳар хил тузлар эриган ҳолда боʻлади. Уларнинг миқдори қор, ёмгʻир сувларида кам боʻлади, денгиз ва океан сувларида унинг миқдори коʻп боʻлади. Табиий сувларнинг таркибида магний, кальций, хлоридлари, сулфатлари, гидрокарбонатлари ва бошқа қоʻшимчалар боʻлади. Таркибида ана шу моддаларнинг миқдорига қараб сувни: вақтинчалик қаттиққа эга боʻлган сув, доимий қаттиқликка эга боʻлган сув, кальцийли қаттиқлик, магнийли қаттиқлик, умумий қаттиқликка эга боʻлган сувларга ажралади. Вақтинчалик қаттиқликка эга боʻлган сувни юмшатиш мумкин. Ҳисоб-китоблар шуни тасдиқлайдики, тоғ жинсларидан ажралиб чиққан сувлар миқдори Ер гидросферасининг ҳосил бўлиши учун етарли экан. Ернинг ички энергияси ҳисобига эриган тоғ жинслари таркибидан сув ажралиб, мураккаб ёъллар билан Ер юзасига чиқиб, дунё океанини ҳосил қилган. Бу сувлар ўз навбатида парланиб, атмосферага ва сўнгра яна ер юзига тушиб, сувнинг глобал айланма ҳаракатини барпо қилган. Тахмин қилинишича, бирламчи дунё океани Ер юзасини тўла эгаллаган, кейинчалик тактоник жараёнлар таъсирида океаннинг чуқурлиги ва қуруқликнинг баландликлари ҳосил бўлган ва Ернинг гидросфера қобиғи юза қисми ҳозирги кўринишга келган. Шундай қилиб, сайёрамиздаги сувнинг бирламчи шакли тош метеоритлари билан боғлиқ бўлган кимёвий боғланган сув бўлса, улар юқори ҳарорат таъсири остида аста-секин эркин сувга айланиб, геосферанинг эриши ва сувсизланиши натижасида юқорига кўтарилган. Шу тариқа дунё океанлари ҳосил бўлган. Юқоридаги жараёнлар, яъни сув ҳажми ва литосферанинг ўсиши ҳозир ҳам давом этмоқда. В.Ф.Дерпголс келтирган маълумотларга кўра, дунё океанининг сатҳи ҳар 100 йилда тахминан 1 метр (1 йилда1 мм)га кўтарилмоқда. Ўрта Осиёнинг арид иқлими шароитларида сув ресурслари табиий экотизимларнинг барқарор мувозанатини сақлаш ва минтақанинг аксарият қисми ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий омилларидан бири саналади. Долзарб экологик муаммолардан бири чучук сув танқислиги ҳисобланади. Минтақада фаол ишлатилгани учун фойдаланиладиган тоза сув миқдори тобора камайиб бормоқда. Жамият ва табиий экотизимларнинг барқарор ҳамжиҳатлигини қўллабқувватлашга ёъналтирилган экологик тартибга солиш ички ва ташқи дарёлар, кўллар ва бошқа сув экотизимларини ҳам “сув истеъмолчилари” деб тан олишни тақозо этади. Табиат сув ресурсларидан фойдаланишда тенг ҳуқуқли шерик бўлиши лозим. Экологик омилларсиз сув экотизимлари ўз аҳамиятини ёъқотади. Умуман, жамият учун қарорлар қабул қиладиган шахслар учун қуйидаги талаблар асосий ўринни эгаллаши жоиз: сув оқимлари ўз барқарор яшовчанлигини ёки ўз-ўзини тозалаш қобилиятини таъминлаши учун уларни экологик сарфлаш меёрларига риоя қилиш; тошқинлар сарфи ва дарё сувининг қониқарли сифатини сақлаб қолиш; дарё дельталари эҳтиёжларини қондириш ва ҳоказо. Сувга нисбатан экологик талабларга риоя қилиш, шунингдек, ноёб эндем турлари, ноёб биохилма-хиллиги, ажойиб ландшафт, ўзига хос ижтимоий аҳамияти ва эстетик хусусиятлари мавжуд сув экотизимларини ҳимоя қилишни талаб қилади. Кичик ва катта дарёлар нафақат табиий флораси ва фаунаси, балки бошланғич жозибадорлигини ҳам сақлаб қолиши катта аҳамиятга эга. Орол денгизи ҳавзасининг асосий гидрологик хусусияти ҳавза ҳудудининг 2 тенгсиз қисмга – тоғ қисми ва яланглик ҳудудига ажралганлигидадир. Тоғли қисми тармоқланган дарёлардан оқимнинг шаклланиш зонаси ҳисобланади, унинг майдони ҳавза умумий майдонининг тахминан 25 фоизини ташкил қилади, бунда ҳудуднинг 80 %и Амударё ва Сирдарё ҳавзаларига тўғри келади. Яланглик ҳудудлари кам ёғинли ва ёғинлар миқдоридан бир неча баравар кўп парланиш қобилиятига эга бўлиб, оқим шаклланишида деярли қатнашмайди. Бундан ташқари яланглик ҳудудлари парланиш ва фильтрлашга тоғли қисмлардан келадиган оқимларни сарфлайди. Бу жараён инсон хўжалик фаолияти билан кучаяди. Дарё ва сув омборларидан олинган сув каналлар бойича далаларга берилади, бу ерда парланиш ва транспирацияга сарфланади ва кам миқдорда яна қайта оқим кўринишида дарёларга қайтарилади. Орол денгизи тоғлардан ялангликларга сув ҳаракатининг табиий гидрологик даврда сўнгги босқич бўлди. Сув ресурслари ҳажми сифатида кўпинча суғориш учун сувнинг юқори қисми – оқим шаклланиши зонасидаги сув оқими олинади, чунки Ўрта Осиё яланглик ҳудудида дарё оқимининг ҳосил бўлиш эҳтимоли фавқулодда кўп сувли йилларда мавжуд, холос. Download 82.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling