Автомобиль йўллари


Автомобиль йўлларини таъмирлаш Авторемонтёр асфальтобетонных покрытий -


Download 0.7 Mb.
bet296/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   292   293   294   295   296   297   298   299   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Автомобиль йўлларини таъмирлаш Авторемонтёр асфальтобетонных покрытий -


асфальтбетон қопламалар автотаъмирлагичи - эски асфальтбетонни қиздириш учун инфрақизил нурлантиргичдан фойдаланиш билан иссиқ усулда ёки эски асфальтбетонни кесиш билан совуқ усулда асфальтбетон қопламаларни таъмирлаш учун мўлжалланган машина. Жиҳоз тўпламига киради: бункертермос, минерал кукунлар, битум ва битум эмульсиялар учун идишлар, тақсимловчи қўл тележка, электротебранмали ғалтак машина ва б. Жиҳоз автомобиль шассига монтаж қилинган.
Авторемонтёр цементобетонных покрытий - цементбетон қопламалар автотаъмирлагичи - цементбетон қопламаларни таъмирлаш учун жиҳозлар клмплекти. Унга киради: бетон аралашма тайёрлаш учун ярим кўчма агрегат, цемент коллоид елимни тайёрлаш ва суртиш учун ҳаракатланувчи қурилма, автомобиль шассисидаги ўзиюрар бетон ётқазгич.
Восстановление бордюров - ҳошияларни тиклаш - эскирган, бузилган ҳошияларни қисмларга ажратиш ва унинг яхлит ёки йиғма бетонли, донали тошдан ва бошқа турдаги янгиларини қуриш билан боғлиқ бўлган мукаммал таъмирлашнинг технологик жараёни.
Вскирковка покрытия - йўл қопламасини чўкичлаш - йўл тўшамасини таъмирлаш тайёрлаш учун эски материални юмшатиш усули билан бажариладиган, йўл қопламасини ўртача ва мукаммал таъмирлашдаги технологик жараён.
Втапливание (вдавливание) - сингдириш (босиб киргизиш) - жорий ва ўрта таъмирлашдаги технологик жараён бўлиб, йўл қопламасининг танасига қўшимча янги минерал материални механик йўл билан сингдириш ёки ғадир-будирлик қаватини қатлам ёки тиклаш билан олиб борилади.
Вырубка - кесик - жорий таъмирлашдаги технологик жараён бўлиб, қопламани тамирлаш тайёрлашда унинг эскирган, мустаҳкам бўлмаган бўлакларини синдириб олиб ташлаш йўли билан бажарилади.
Заливка трещин - ёриқ (чок)ларни тўлғазиш - жорий таъмирлашдаги технологик жараён бўлиб, цементбетон қопламаси тугатилмаган чокларининг бутун узунлиги бўйича ёки баъзи бир жойларида, йўлдан фойдаланиш жараёнида ва мукаммаллаштирилган турдаги ҳамма йўл қопламаларида ҳосил бўлган ёриқларни мастика билан тўлдириш йўли билан бажарилади.
Замена грунта - тупроқни алмаштириш - йўл пойини мукаммал таъмирлашда ундаги яроқсиз тупроқни техник талабга жавоб берадиган тупроқ билан алмаштириш ва уни зичлаш билан боғлиқ технологик жараён.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   292   293   294   295   296   297   298   299   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling