Освещение дорожное (уличное) - йўл (кўча)нинг ёритилиши - йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва йўл иншоотларидан тўлиқ фойдаланишни таъминлаш мақсадида сутканинг қоронғи вақтида йўлда яхши кўриш шароитини таъминлайдиган турғун ёритиш воситалари.
Освещенность - ёритилганлик - ёритилаётган юза бирлигига тушаётган ёруғлик оқими бўлиб, унинг ўлчов бирлиги - люкс.
Ослепление - кўзнинг қамашиши - ёруғлик ва қоронғиликнинг кетма-кет таъсири натижасида кўзнинг мослашуви пасайиб, объектларни илғаш хусусиятининг камайиши.
Остановка - тўхташ - транспорт воситасининг ҳаракатини вақтинчалик тўхтатиш (ҳаракатсиз ҳолатга келтириш).
Остановка вынужденная - мажбурий тўхташ - техник носозлик ёки ортилган юк келтирган хавф-хатар, ҳайдовчи (йўловчи)нинг ҳолати ёки йўлда тўсиқ пайдо бўлиши туфайли транспорт воситаси ҳаракатининг тўхташи.
Островок - оролча - қуйидаги турдаги оролчалар мавжуд: а) хавфсизлик оролчаси - қатнов қисмини кесиб ўтаётган пиёдаларнинг автомобиллар ўтиб кетишини хавфсиз пойлаб туриш учун қатнов қисмида қурилади; б) ажратувчи каналлаштирилган чорраҳаларда ҳаракат тасмаларини ажратиш учун ҳамда режа ва бўйлама кесимдаги кўриниш ёмон бўлган жойларда қарама - қарши ҳаракатланаётган транспорт воситаларини ажратиш учун фойдаланилади; в) марказий доира кўринишидаги чорраҳа марказида ўрнатилган оролча (1.3. бандга қаранг).
Ответчик - жавоб қайтарувчи - истеъмолчидан тўловларни йиғиш пости ёки йўлда юришни қайд қилувчи пост ўртасида узлуксиз алоқани таъминлаш учун ва тўловларни йиғишнинг автоматик технологияларидан фойдаланиш шароитида йўлдан
юришга доир тўловлар бўйича жараёнларни амалга ошириш учун мўлжалланган штрихкодли маркерли кўринишдаги, транспорт воситаси ичига ўрнатилган қурилма.
Падение пассажира - йўловчининг йиқилиб тушиши - йўл- транспорт ҳодисасининг бир кўриниши бўлиб, бунда йўловчи ҳаракатланаётган транспорт воситасидан йиқилиб тушади. Бу ЙТҲ турига йўловчининг механик транспорт воситаси кузовидан ағанаб тушишини ҳам қўшиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |