Пропускная способность дороги - йўлнинг ўтказувчанлик қобилияти - икки турга бўлинади: а) назарий ўтказувчанлик қобилияти - фақат енгил автомобиллардан ташкил топган транспорт оқимидаги автомобилларнинг доимий интервалида горизонтал йўл
бўлаги учун ҳисоблаб топилади; б) амалдаги йўлнинг ўтказувчанлиги белгиланган вақтда маълум йўл бўлагида берилган ҳаракат тезлиги ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаган ҳолда транспорт воситаларининг ўтиши мумкин бўлган максимал сони (1.1.бандга қаранг).
Пространство жизненное - ҳаётий бўшлиқ - йўл транспорт ҳодисаси содир бўлганида ўриндиқда хавфсизлик камари билаи боғланган инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун керак бўладиган транспорт воситаси салони ёки кабина ичидаги минимал бўшлиқ.
Профилограф дорожный - йўл профилографи - йўлнинг микропрофилини қайд қилувчи асбоб.
Профиль дороги поперечный безопасный - хавфсиз кўндаланг йўл кесими - транспорт воситаси йўлдан ағдарилиб тушмасдан равон юриб тушиши учун ён қияликка силлиқлаб туташтирилган йўлнинг кўндаланг кесими.
Пункт населенный - аҳоли пункти - уй-жой иншоотлари қурилган ҳудуд бўлиб, (шаҳар, посёлка, қишлоқ ва шу каби) бу ҳудудга кириш ва чиқиш олдидан автомобиль йўли зарурий йўл белгилари билан жиҳозланади.
Пункт (станция) сбора платы за проезд - йўлдан ўтганлик тўловини йиғиш пункти (станцияси) - пулли автомобиль йўли (йўл объекти)га кириш ва (ёки) чиқишларни назорат қилиш, йўлдан ўтганлик учун тўловларни йиғиш ва юриш талони (билети)ни бериш учун мўлжалланган ва бино, иншоот, майдонча, махсус жиҳозларни ўз ичига оладиган мулкий мажмуа.
Пункт управляющий автоматизированной системой управления движением - ҳаракатни автоматик тизим билан бошқариш пункти - йўл ҳаракатини автоматик бошқариш тизимларининг периферик қурилмаларига бошқарув таъсирини марказлашган ҳолда қайта ишлаб узатиш учун мўлжалланган жиҳозлар мажмуи.
Путь остановочный - тўхташ йўли - ҳайдовчи томони-
дан хавф сезилгач, транспорт воситасининг тўлиқ тўхташигача кетган вақт ичида босиб ўтилган йўл.
Do'stlaringiz bilan baham: |