Посадочная площадка - қўниш майдончаси - ҳаво кемаларининг бир марта ёки аҳён-аҳёнда учиши ва қўниши учун ер (сувли) майдони.
Пропускная способность аэродрома - аэродромнинг ўтказиш қобилияти - бир бирлик вақт ичида (соат, кеча-кундуз, йил) аэропортда қабул қилиш, хизмат кўрсатиш ва ҳавога чиқариш мумкин бўлган ҳаво кемаларининг сони.
Район аэродрома - аэродром тумани - аэродром ва у бошланган чегарада унга ёндош жойлар тепасидаги ҳаво бўшлиғи, шунингдек келиш тумани деб ҳам юритилади.
Территория приаэродромная - аэродром олди ҳудуди - аэродромга ёндош жой бўлиб, унинг тепасидаги ҳаво бўшлиғида хаво кемалари маневрни бажаради. Бу ҳудуднинг ўлчами аэродром синфи бўйича аниқланади.
Точка контрольная аэродрома - аэродромнинг назорат нуқтаси- аэродромнинг жўғрофий жойлашишини аниқловчи нуқта.
Узел аэродромный - аэродром тугуни - умумий учиш туманига эга бўлган, яқин жойлашган аэродромлар гуруҳи. Бу аэродромлардан бир вақтда учишни ташкил қилиш келишишни талаб этади.
Условия расчетные - ҳисобланган шароитлар - стандарт шароитлар қайта ҳисобланадиган, аэродром жойлашган маҳаллий шароитлар (яқин метеостанцияларнинг кўп йиллик кузатишлари бўйича).
Условия стандартные - стандарт шароитлар - учиш-қўниш тасмаси узунлигини аниқлашда эталон сифатида қабул қилинган шароит: идеал қуруқ ҳаво, ташқи ҳаво ҳарорати 150С, атмосфера босими 0,98 ПА, денгизда шамолсиз тинч вақт, УҚТ юзаси горизонтал ва қуруқ цементбетон қоплама.
Аэродромларнинг асосий қисмлари.
Взлетно-посадочная полоса (ВПП) - учиш-қўниш тасмаси (УҚТ) - ҳаво кемаларининг учиши ва қўниши учун махсус тайёрланган ва жиҳозланган учиш майдони(учиш тасмаси)нинг қисми бўйича визуал қўниш учун (ҳаво кемаларининг визуал учиш қоидаси учун жиҳозланган) ва асбобли қўниш учун (ҳаво кемаларининг асбоблар бўйича учиш қоидаси учун жиҳозланган) мўлжалланган.
Водоприемник - сув йиғувчи - аэродромнинг сувни қочириш тизимидан сувни чиқариш мумкин бўлган сунъий ёки табиий сув ҳавзалари, сув оқавалари, бунда улардаги сув сатҳи жуда кўтарилмаслиги лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |