Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш (тхк ва т) тизими


Download 81 Kb.
bet3/3
Sana04.04.2023
Hajmi81 Kb.
#1324014
1   2   3
Bog'liq
9 TTB

Ишлаб чиқариш тнхник баъзаси (ИЧТБ) нинг аҳамияти ва тутган ўрни. Автомобилларга ТХК ва ЖТ ишларини ўз вақтида олиб бориш, ҳамда уларни техник тайёр ҳолда ушлаб туришда АТКлар ва уларнинг ишлаб чиқариш техник базалари катта аҳамиятга эгадир. Автомобилларни тайёр техник ҳолда ушлаб туриш, унинг пухталигини ошириш ва ишлаш қобилиятини сақлаб туриш учун махсус корхоналар ташкил қилиш керак. Улар автомобилларни сақлаш, уларга ТХК, Т ва эксплуатацион материаллар билан таъминлаб туриш учун хизмат қилиши керак. Бу вазифаларни бажариш ва асосий ишлаб чиқариш фандларидан унумли фойдаланиш мақсадида АТКлар ташкил қилинади.
АТКларда ҳаракатдаги қисмни техник тайёр ҳолда ушлаб турувчи ва юқори ишлаб чиқаришни таъминловчи ИЧТБ ҳисобланади.
Автотранспорт корхоналарининг турлари. Ишлаб чиқариш вазифасига асосан АТКлар автотранспорт, автохизмат ва автаъмирлаш корхоналарига бўлинади. АТК лар - автомобилларни сақлаш, уларга ТХК ва Т, ҳаракатдаги қисмни таъминлаш ва юк ташиш ишларини амалга оширади.
АТКлар иш бажариш турига қараб юк ташувчи, йўловчи ташувчи (Автобус,такси), аралаш ва махсус турларга бўлинади.
- бўйсуниши бўйича: умум ишлатиш, вазирликларга ва алоҳида ташкилотларга тегишли бўлиши мумкин.
- ташкилий хўжалик иш юритиши бўйича: комплекс (Транспорт ишларини, ТХК ва Т ва сақлаш ишларини бажарувчи) кооперация (марказлашган транспорт, ТХК ва Т ишлари)ларга бўлинади.
Комплекс АТКлар да автомобиллар сони 200-400 гача, копеерацияда эса 700-1000 тагача етади.
Автомобилларга хизмат кўрсатиш корхоналари. Автомобилларга хизмат кўрсатиш корхоналари - махсус АТК бўлиб, улар автомобилларга ТХК ва Т, ҳамда материаллар билан таъминлаш учун хизмат қилади. Улар, марказий техник хизмат кўрсатиш станциялари (МТХКС), техник хизмат кўрсатиш станциялари (ТХКС), автомобилларга ёнилғи қуйиш тармоқлари (АЁҚТ) ва сақлаш жойларидан иборат.
МТХКС - ўзига бириктирилган (1000-2000 дона) автомобилларга ТХК ва Т нинг мураккаб турларини бажаради.
ТХКС - шахсий автомобилларга ТХК, ЖТ ва эксплуатация материаллари билан таъминлаш учун хизмат қилади.
Сақлаш жойлари - автомобилларни сақлаш, баъзи бир ҳолларда ТХК ва эксплуатация материаллари билан таъминлаш учун хизмат қилади.
АЁҚТ - Автомобилларни ёнилғи - мой маҳсулотлари билан таъминлаш учун хизмат қилади ва бензин, дизел ёнилғиси ва газ тарқатувчи турларга бўлинади.
Адабиётлар



  1. Ўзбекистон республикасида халқ хужалигини, шу жумладан автомобил саноатини бозор иқтисодиёти шароитларида ривожлантириш ва уларни эксплуатациясини ташкил этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси президенти И.А. Каримовнинг маърузалари, хукумат қарорлари, етук олим ва мутахассисларнинг фикрлари, чиқишлари ва илмий мақолалар (1991йилдан шу кунгача.

  2. Техническая эксплуатация автомобилей. под редакцией проф. Е.С.Кузнецов М: Транспорт,1991 г.

  3. Техническая эксплуатация автомобилей. под ред. проф. Е.С.Кузнецова М: Т.,1991 г.

  4. Ҳамрақулов О., Магдиев Ш. Автомобилларни техник эксплуатацияси, Жиззах, ЖизПИ, 2005й.

  5. «Ўзбекистон Республикаси автомобил транспорти ҳаракатдаги таркибининг техник хизмати ва таъмири хақидаги Низом» Т., “Ўзавтотранс” коорпорацияси 1998-йил.

  6. Крамаренко Г.В.,Николяев В.А., Шаталов А.И. Безгаражное хранение автомобилей при низких температурах. М:Транспорт 1984 г.

  7. Лабезников М.Е.,Букеревич Ю.Л.Эксплуатация автомобилей в условиях жаркого климато и пустўнно-песчанной местности.М:Транспорт 1969г.

  8. Ўқитишнинг техник воситаларини қўллаш учун мавжуд материаллар рўйхати.

  9. Ҳамрақулов О ва бошқалар. Транспортвоситаларида ишлатиладиган эксплуатацион материаллар. Жиззах. ЖизПИ. 2004й.

  10. Ҳамрақулов О ва бошқалар. Автотрнаспорт воситалаарини лойиҳалаш. Битирув малакавий ишини бажариш учун ўқув қўлланма. Жиззах. ЖизПИ. 2005й.

Download 81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling