Автомобилларни сотишга тайёрлаш ва кафолатли техник хизмат кўрсатиш режа


Download 327.82 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/4
Sana30.04.2023
Hajmi327.82 Kb.
#1408960
1   2   3   4
Bog'liq
8.7 (1)

АВТОМОБИЛЛАР ТЕХНИК СЕРВИСИ 


ёпиштирилган кўрсатгичларини олиб ташлаш; 

автомобил бўёгини кўриб чиқиш, дефектларини бартараф этиш

захира ғилдирак ва асбоблар тўпламини текшириш; 

калитлар рақамини ёзиш; 

автомобилни сотиш учун тайёрлаш; 
Сотув олди хизматидан кейин автомобилнинг сифати завод томонидан қўйилган 
техник талаблар шартларига мос келиши керак.
Юкорида қайд этилган ишларни сифатли бажариш учун енгил автомобилларни 
сотишни АТХКС, диллерлик пунктлари ва махсус магазинлар орқали бажариш мақсадга 
мувофикдир. Бунинг учун ташкилотларда сотув олди хизмати пости ташкил этиш ва уни 
керакли асбоблар ва жихозлар билан таъминлаш зарур бўлади. 
Ахолининг транспорт воситаларига бўлган талабини қондириш мақсадида турли 
автомобиллар ишлаб чиқарувчи корхона, завод ва фирмалар ахолига турли маркадаги асосан 
енгил автомобиллар ишлаб чикармокдалар ва сотмокдалар. 
Махсулот ишлаб чиқарувчи завод автомобилини сотади, ахоли эса бу махсулотни 
сотиб олади ва улар орасида узаро фойдали иш амалга ошади. 
Автомобил заводлари ишлаб чикарган махсулотларни завод томонидан ташкил
этилган фирма магазинлари, диллерлик пунктлари, АТХКС ва автомобил сотиш салонлари 
ёрдамида сотадилар. 
Автомобилни сотиш белгиланган тартибда давлат томонидан тасдикланган "Енгил" 
автомобилларни ахолига сотиш қоидалари" асосида амалга оширилади. Ушбу қоидаларнинг 
бажарилиши завод ва автомобиль сотувчи ташкилотлар томонидан амалга оширилади. 
Автомобиль сотиб олмоқчи бўлган харидор сотиш жойларига бориб, ёқтирган 
автомобил моделини танлайди ва бу хақида автомобиль салони ходимига мурожаат қилади. 
Салон ходими автомобилга пул тўлаш учун зарур бўлган счёт-маълумотнома тўлдириб, 
харидор қўлига беради. Харидор ушбу хужжат орқали тегишли банкка ўрнатилган тартиб 
билан пул тўлайди. 
Счёт-маълумотноманинг бир қисми пул тўлангандан сўнг харидорга қайтарилади. 
Ушбу хужжат билан харидор яна автомобиль сотиш пунктига келади. 
Автомобил харидорга топширилишдан олдин сотув олди хизматидан ўтказилади, 
яъни харидор олдида автомобил юргизиб кўрилади, кузов, двигател ва шассига ёқилган
номер рақамларининг техник хужжат ва счёт-маълумот формалардаги рақамларга мос 
келиши текширилади. Ушбу счёт-маълумотнома автомобилга қўшиб харидорга берилади, 
харидорга ушбу хужжат автомобилни ДАН орқали руйхатдан ўтказиб номерлар олиш учун 
асос бўлади. 
Автомобиллар сотиш самарасини ошириш мақсадида автомобиль заводи ва сотиш 
ташкилотлари орқали реклама ишлари олиб борилади. Автомобилларни реклама қилиш 
ўрнатилган тартиб билан турли маълумот тарқатиш тизимлари орқали амалга оширилади. 

Download 327.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling