Axborot-kommunikatsiya texnologiyalariga asoslangan o‘quv mashg’ulotini loyihalashtirish


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/3
Sana07.03.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1244698
  1   2   3
Bog'liq
Axborot-kommunikatsiya texnologiyalariga asoslangan o‘quv mashg’ulotini loyihalashtirish



Axborot-kommunikatsiya
texnologiyalariga asoslangan
o‘quv mashg’ulotini
loyihalashtirish
Tuzuvchi: Fayzullayev Musobek


МУЛЬТИМЕДИА ВОСИТАЛАРИНИ 
ТАСНИФЛАШ
Мультимедиали воситаларни таснифлашда бир нечта ёндашувлар мавжуд. Кўп
ҳолларда улар функционал ёки услубий мақсади (вазифалари) бўйича таснифланади. 
Мультимедиали ўқув воситаларини функционал мақсадлари бўйича таснифлаш.

Таълим берувчи ўқув ахборотини тақдим этади ва ўқувчи эгаллаган билими, имкониятлари ва
қизиқишларига мувофиқ таълим олишини йўналтиради;

Ташхис воситалари ўқувчининг онги ва тайёргарлик даражасини аниқлаш учун мўлжалланган;

Жиҳозлар, дастурий воситалар ишлаб чиқиш, ўқув-услубий материалларни тайёрлаш учун
мўлжалланган;

Фанга йўналтирилган, моделлаштириш учун мўлжалланган; 

Бошқарув воситалари, ишни бажариш жараёнида ўқувчилар фаолиятини

бошқариш учун мўлжалланган;

Маъмурий воситалари, таълим жараёнини ташкил этиш, ҳужжат тайёрлаш ва алмашиш жараёнларини
автоматлаштириш учун мўлжалланган;

Ўйин воситалари, турли хил ўйин ва ўйинли ўқув фаолиятларини

таъминлайди.


Мультимедиали ўқув воситаларини услубий мақсадлари
бўйича таснифлаш.

Ўргатувчи – янги материални ўрганиш учун мўлжалланган;

Тренажёрлар – ўрганилган материалларни такрорлаш ва мустаҳкамлаш

орқали малака ва кўникмалар шакллантириш учун мўлжалланган;

Назорат қилувчи – ўқув материалини ўзлаштириш даражасини назорат қилиш учун
мўлжалланган;

Ахборот воситалари – зарур бўлган ахборотларни олиш учун мўлжалланган;

Моделлаштирувчи – объект, жараён ва ҳодисани ўрганиш ва тадқиқот қилиш мақсадида
унинг моделини яратиш учун мўлжалланган;

Имитацион воситалар – воқеликнинг бирор-бир маълум жиҳати, функционал 
характеристикаларини чекланган параметрлар орқали ўрганиш учун мўлжалланган;

Намойиш воситалари – ўқув материалини кўргазмали тақдим этиш учун ҳамда
ўрганилаётган қонуниятлар, объектларнинг ўзаро алоқаси визуализацияси учун
мўлжалланган;

Ўйин воситалари – энг мақбул ечим ёки амаллар стратегиясини қабул қилиш мақсадида
ўқув ҳолатларини “ўйнаш” (“бошдан ўтказиш”) учун мўлжалланган;

Ҳордиқ воситалари – ўқув жараёнидан ташқари вақтда ўқувчи эътибори,

реакцияси, хотираси ва ҳ.к.ларни ривожлантириш учун мўлжалланган.



Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling