Aziza G'aybullayeva, [


Download 30.22 Kb.
Sana13.02.2023
Hajmi30.22 Kb.
#1194365
Bog'liq
Aziza G


Aziza G'aybullayeva, [20.01.2023 18:27]
#Манзил_узоқ_кўнгил_яқин #Тусунова_Вазира ✍
#ДАВОМИ

-Ака....! Китоб сўраб чиққандим, излаганим йўқ экан. Солиҳ кетди. Сарварга Нигоранинг юзи оқариб кетган, нимадандир қўрққанга ўхшарди.


-Нигорррр, нима бўлди, бошқачасан! Ёки Солиҳ бирон бемаъни гап айтдими?
-Йўқ, ўзим...... бугун негадир тобим бўлмаяпти...
-Балки янгилик бордир.....( Сарвар Нигорага сирли жилмайди. ) Қиз кўнглида ўй-хаёллар чалкашиб кетди. Ҳомиладор бўлсам-а,..... Фарзанд....... Болали бўлишга тайёрмизми!? Ҳали ўзим кўниколмаган саройда болани қандай вояга етказоламан. Фарзанд тарбияси, масъулиятини иккимиз тўла ҳис қилоламизми!? Мафия оиласида, муҳитида бўлажак гўдакнинг тақдирига қандай ёзиқлар бор!.... Ҳаром йўл билан топилган бойлик авлодларга яхшилик, бахт келтирармикан. Йўқ, асло, йўқ!!! Ҳаромдан топилган ҳаромга чиқади. Қинғир йўлдан бойлик орттирганлар наинки ўзларига, балки болаларига ҳам кулфат ёғдирадилар. Зеро, Яратган Эгам барчасини кўргучи, билгучи, эшитгучидир. Золимларнинг жабр- ситамларидан озор чеккан мазлумлар бор.....Уларнинг ноласи, кўзёшлари кўкка кўтарилиб, Қодир зотга етиб боради. Қилмиш қидирмиш.Бу қайтар дунёда ҳар ким ибратли умр кечириши шарт. Токи ҳақиқий оламда юзимиз ёруғ, кўзларимиз қувончдан порласин! Нигоранинг ҳаётий қарашлари шундай эди. Ёлғиз қолганида Сабинага телефон қилди.
-Сабина ҳозир уйдамисан, ё ишда дорихонадамисан?!
-Уйда бир ўзимман. Ота-онам тўйга кетишган.
-Жуда соз. Ҳозир олдингга бормоқчиман. Муҳим гапим бор! -Нигора, келавер. Зерикиб тургандим.
-Ҳўп, кетяпман. Нигора шоша-пиша Сабинаникига равона бўлди. Икки-уч соатдан сўнг, уйга қайтиб келди. Қиз сумкасини қучоқлаганча, нимадандир безовта алфозда ётоқхонасига кўтарилди. Кунлар, ҳафталар, ойлар ўтиб баҳорнинг иссиқ май ойи кириб келди. Нигора битирувчи курсда БМИ (Битирув малакавий иш) ни ёзиб тугаллаб, сўнггида БМИ раҳбарига ўқитиб тасдиқлатиб ҳам олди. Энди бемалол синглиси Саодатнинг тўй маросими учун Сирдарёга кетиши мумкин. Сирдарё. Нигора тўй тайёргарликлари билан елиб-югуриб ҳизмат қиляпти. Бу эса онаси Меҳри опага анча ёрдам бўлди.

#давоми_бор...


ЯНГИ АСАР ХАКИДА ФИКР ВА МУЛОХАЗАЛАРИНГИЗНИ КАММЕНТДА КОЛДИРИНГ!
КАНАЛИМИЗНИ КУЗАТИШДА ДАВОМ ЭТИНГ КАДРЛИГИМ!😊

Aziza G'aybullayeva, [20.01.2023 18:27]


#Манзил_узоқ_кўнгил_яқин
#ДАВОМИ

Бугун муҳим кун. Сарварнинг чет эллик ҳамкорлари Тошкентга учиб келади. Уларни кутиб олишга чиқиши керак. Сарвар шошиляпти, бўйинбоғини тўғрилаб, атирини олаётганда кўзгу олдидаги Нигоранинг сумкасига қўли тегиб, сумкаси пастга ағдарилди.


-Шу етмай турувди. Жин урсин. Сумкадаги нарсалар сочилиб кетди. Уларнинг орасидаги дори таблетка Сарварнинг эътиборини тортди. Шу пайт Нигора сайрдан қайтиб ётоқхонасига кирди. -Нигор, бу дорини қачондан бери ичяпсан?! Эрининг қўлидаги «регулон,» «ярина» дориларни кўргач, ҳавотирга тушди. -Генеколог ичишимни айтганди. -Нигор!!! Сен мени аҳмоқ деб ўйлаяпсанми?! Ҳозир бир жойга боришим керак. Сен билан кечқурун келганда гаплашаман....! У кетгач, Нигора ерга ўтириб қолди.
-Эй Худо, энди нима қилдим!!! Сарвар билди. Мендан бунинг ҳисобини ,албатта, сўрайди! Сабина мед коллежни битирган, фармасевт бўлгани учун университетдан сўнг, дорихонада ишларди. Дориларни Сабинадан сотиб олаётганди. Нигоранинг кун бўйи чеҳраси очилмади, томоғидан овқат ҳам ўтмади. Кеч тушган сари Нигоранинг кўнгли ғашланаверди. Қаро тун...... Қиз ўз хонасида китоб ўқиб, ҳотиржамликни сақлашга, диққатини жамлашга тиришарди. Сарварнинг бугунги зардали гапини эсласа, хаёлига ёмон ўйлар келаверарди. Сарвар чарчаб тунда ётоқхонасига кириб келди. Хотинини кўрмагач, шахсий хонасига жаҳл билан бордида, уни судрагудек бўлиб, ётоқхонага олиб кирди.
-Қани қушчам, гапирчи? Нима учун буларни ичяпсан?! Қиз индамади. Баттар жаҳли чиққанидан Нигоранинг юзига бир тарсаки туширди. Юзига келиб тушган зарбдан қиз ерга йиқилди. Сарварнинг ғазаби барибир босилмади. Сочларидан тортиб ўзига қаратди.
-Гапир! Мен сени тезроқ бола туғишингни кутаётган пайтда сен нимага ҳомиладан сақловчи таблетка ичяпсан!!! Айт! Юзлари бир аҳволдаги қиз тилга кирди. -Нимага дейсизми?! Унда эшитинг. Бўлажак фарзандим сиздек, дадангиздек, жиноятчи бўлмаслиги учун! Бегуноҳ инсонларнинг жонини азобламаслиги учун! Сизларнинг қилмишларинг учун товон тўламаслиги, ҳаёти зулматдан иборат бўлмаслиги учун...... шуларни ичдим. Фарзанд - улуғ неъмат! Болам золим бўлиб улғайишини истамайман! Ҳа, мен сезганингиздек, барчасидан хабардорман! Сарвар диванга бориб ўтирди. Чуқур ҳўрсинди. Нигора эрининг қаршисига келиб тиз чўкди.
-Сарвар ака, келинг, бу ишларга барҳам беринг! Сўз бераман, доим ёнингизда бўламан. Қинғир ишларингизни йиғиштиринг, илтимос! Қиз илк бор эрининг қўлларидан тутди. Сарвар хотинига қараб туриб кетди.
-Сен ҳаммасидан бохабар экансану, жиноят оламидан чиқиб кетолмаслигимни билмайсанми? Бу йўлда олдинга юриш бору, ортга қайтиш йўқ! Шундай экан, сафсата тўқишни бас қил! Фойдаси йўқ. Нигора тик туриб эрига юзланди:
-Афсус..... Сарвар машинасида кўчага чиқди. Йўл бўйи хотинининг сўзларини ўйлаб кетди. Ва Лайлонинг уйи ёнига қандай келиб қолганини билмай қолди. Нима учун Лайлонинг олдига келиб қолдим.... Менга ҳозир овунчоқ керак. Меҳрга, ғамхўрликка муҳтожман. Шуларни дилидан ўтказиб, уйини тақиллатди. Эшик очилиб Лайло кўринди. Лайло севган инсонини ярим кечаси остонасида кўриб, ҳаяжондан қучоқлаб олди. -Сарвар ака, сизни соғиндимммм!

Aziza G'aybullayeva, [20.01.2023 18:27]


#Манзил_узоқ_кўнгил_яқин
#ДАВОМИ

Нигора қачондан буён дилида асраб келган дардини Сарварга айтаркан, эрининг тўғри йўлни танлашидан умидвор эди. Агар Сарварнинг виждони уйғонганида, бутун умрини, юрагини бағишлашга тайёр эди. Аммо Сарвар қарорини ўзгартирмади. Сарвар ҳатто севгилиси Нигора учун ҳам эзгуликка интилмади. Нигора эндиликда бу саройдан узоқларга кетишни ўйларди. Залолатга ботган сарой борган сари кўзига қонхўр аждарҳога ўхшаб борарди. Кетиш керак! Қочиш керак! Токи уларга рўбарў бўлмасин. Сарвардан ҳам, унинг оиласидан ҳам йироқ бўлишни истамади. 🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸


Бир ҳафтадан сўнг. Жобир ва унинг одамлари хўжайиннинг олдига бошлари эгилиб хорғин аҳволда келди.
-Нима гап! Нигорни топдиларингми? Йигитлар жим..... -Жобир, сен айт.... хотиним қани?! -Хўжайин, ҳамма жойларни қарадик, тополмадик.
-Бугун 3-кун. Йўқолганига 3 кун бўляпти, сенлар эса олдимда безрайиб турибсанлар! Сарвар яна бошидан ўтган 3 кун олдинги воқеаларни бир-бирига боғлашга уринди.
-Жобир бир ҳафта ичидаги ҳамма тафсилотларни қайтадан айт. -Хоним йўқолмасидан 2 кун олдин адиблар ҳиёбонига бордик. У ерни бир соатларча сайр қилди. Бошқа кунларда фақат уйда бўлди. Телефонини текширдим. Ҳеч ким билан гаплашмаган. Фақат бир бор онасига қўнғироқ қилган. Йўқолган тунда сиз билан зиёфатда пайти одамлар билан мулоқотга киришмаган. Аёллар хонасига кирган ундан сўнг ғойиб бўлган.
-Хўш, сайрда биронтаси билан гапладими? Икир- чикиригача эсла!
- Йўқ, ҳиёбонда биздан бўлак одам йўқ эди. Машинада хоним ўзини ёмон ҳис қилаётганини, офтоб ўтди ,шекилли, бошим оғрияпти мана шу дорихонада тўхтаб ўт дедилар. Мен тўхтадим. Улар дорихонага кириб 5 минутда чиқди.
-Шу ерда тўхта. Ўша дорихонага

Aziza G'aybullayeva, [20.01.2023 18:27]


#Манзил_узоқ_кўнгил_яқин
#ДАВОМИ

Сарвар, унинг одамлари излаб- излаб ўша дорихонага киришди. Сарвар фармасевт қизга Нигоранинг расмини кўрсатди. -Бундан 5кун олдин шу ердан дори олган. Ва ҳозирда йўқолган. Менга кузатув камерани кўрсатсангиз.


-Кими бўласиз?
-Эриман!
-Ҳўп, ҳозир раҳбаримни чақираман. Раҳбари кузатув камерасидан 5 кун олдинги ёзувларни кўрсатди. Мана Нигора дори олди. Фармасевт қиз дорига қўшиб битта қоғозча ҳам берди. -Шу жойда тўхтатинг. Ахир, бу Сабинаку!
-Танийсизми?! Раҳбар Сарварга ажабланди. Сўнг давом этди. Сабина мактабга ишга киряпман деб 4 кун бурун ишдан бўшаганди. Сарвар тезда Сабинанинг манзилини сўраб, уйига етиб борди. Эшик қўнғироғини босди. Сабина Сарварни кўриб, юзи ташвишли тусга кирди.
-Нега келдингиз?!
-Салом Сабина уйингга таклиф қилмайсанми?! Йигитлар қизнинг уйига кирволиб таҳдид қилди. -Нигоранинг қаердалигини билмайман.
-Ёлғон.... Сабина, ростини айт, хотиним қаерда? дея бўғзига пичоқ тиради.
-Билмайман! Шу пайтда Сабинанинг онаси пайдо бўлди. Онасини ўлдириш билан қўрқитгач, қизнинг Қашқадарёдалигини айтишга мажбур бўлди.
-Сабина сен бизга йўл кўрсатиб борасан. Онанг маълум пайтгача, яъни хотинимни топмагунимча одамларим билан қолади. Қани, Сабинахон, кетдик. 🍀🍀🍀🍀🍀 Манзилга етгач, Нигорани машинага жойлаб Тошкентга қайтишяпти. Сайфи сен Сабинани уйига элтиб қўй ва онасини қўйворинглар.
-Сабина, кимгадир бўлиб ўтган воқеаларни айтсанг, бутун уруғингни ўлдираман. Бу гал осон қутулдинг, Сабина! Сарвар машинасида уйга эмас дала ҳовлига кетишди.
Сарвар дала ҳовлига келгач, Нигорани қўлидан тортқилаб, ўша таниш хонага итариб киритди.
-Бу жойни танияпсанми?! Қиз бир аҳволда қўрқув ичида эди.
-ҳа.......
-Демак эсладинг..... Нигор, ўша кеча мендан нафратланмаслигинг, менга нисбатан қўрқувни ҳис қилмаслигинг учунгина хушдан кетказиб ўзимники қилгандим.......кун келиб менга меҳринг тушиб қолади дегандим. Адашган эканман... Сен мендан қочдинг.....энди мендан қўрқ.....Менсиз яшашни кўрсатиб қўяман! Сарварнинг ҳозирги қиёфаси чинакам мафия сардорининг ўзгинаси эди. У аслида ҳам шафқатсиз «Қора шаҳзода», айнан Нигоранинг ёнида олижаноб бўлишга ҳаракат қиларди. Лекин ҳозир қизга ўзининг асл башарасини намоён қилди

#давоми_бор...

Aziza G'aybullayeva, [20.01.2023 18:27]
#МУТОЛАА_ЗАВКИ
#Манзил_узоқ_кўнгил_яқин
#ДАВОМИ

Сарвар Нигорани шу даражада уриб дўппосладики, охири қиз хушини йўқотди. Сарварнинг ғазаби босилгандай бўлди. Ярим соатча бехуш ётган аёлига қараб тинмай сигарет чекди. Сўнгра Нигоранинг оғриқдан инграган овози эшитилди. Сарвар унинг ёнига яқинлашди.


-Уйғондингми?Мендан қочишга уринганинг учун ҳали пушаймон бўласан! Сени жиннихонага топшираман. Тавбангга таяниб, кечирим сўрасанггина ёнимга қайтараман!
-Жобир!
-Эшитаман, хўжайин!
-Хонимни жиннихонага ташла! Менга қарши чиққанни аҳволини билсин!
-Ҳўп бўлади. Жобир йигитлари билан абгор, майиб қизни олиб кетишди. 🍀🍀🍀🍀🍀 Нигора. Қашқадарёга келиб, эркин нафас олгандим. Келажак ҳақида режалар туза бошладим. Бахтли, хурсанд эдим. Севинчим узоққа чўзилмади. 3 кундан сўнг, қайтиб яна унинг чангалига тушдим. Мени гўёки жазолади. Тўғри келган жойимга уриб, калтаклади. Ва жиннихонага «қайта тарбиялаш» учун жўнатиб юборди. Оппоқ хонада қўлларим боғланган қандайдир дорилар, осма уколлар қилишди. У ёғини эслолмайман.
Нигоранинг қочганидан кейинги 3 кун Сарварни чексиз ғам-аламга солди. Уни қанчалар севишига яна бир бор амин бўлди. Нигора қайта уни ташлаб кетмаслиги учун ҳам «огоҳлантириш» тарзида жазолашга қарор қилганди. Нигора 20 кун давомида руҳий касалларга мўлжалланган муолажаларни олди. Қабул қилган дорилар таъсирида у борган сари ҳолдан тойиб, ақлий фаолияти сустлаша бошлади. Қиз ҳеч ким билан гаплашмас, фақат бир нуқтага тикилиб ўтирарди. Сарвар аёлини ниҳоятда соғинсада, бир бор бўлса ҳам кўргани келмади. Соғинч аламини Лайло билан қондирди. Тез-тез уйига қадам ранжида қилар, бундай «илтифот» Лайлони беҳад бахтиёр қила бошлади.
🌸🌸🌸🌸
-Жобир, Нигорни олдига борамиз.... Тавбасига таянгандир......Уни соғиниб кетдим..... Сарвар шифокор ҳамрохлигида палатасига кирди. -Нигор, салом....сени кўргани келдим. Қиз ҳатто товуш эшитилган тарафга ҳам қарамади. У гўё ҳеч нарсани эшитмас ва кўрмасди. Паришон қиёфада деразага тикиларди. -Доктор, унга нима қилдинг?! -Гапиррр...! Доктор довдираб,
-ҳа ўзингиз уни танобини тортиб қўйиш керак дедингизку... шунга......
-Нима шунга, гапир, мараз! Хотинимга нима қилдинг!!! Докторнинг ёқасидан олди.
-Унга руҳий беморларга буюриладиган дорилар ичирдик, бироз кўпроқ дозада...... -Ифлоссс.... дея тумшуғига мушт туширди. Сарвар ҳавотирли кўзлари билан қараб, Нигоранинг ёнига ўтирди. Қизнинг юзларини силади, қўлларини ўпди. Нигоранинг юзига қараб, дардли овозда гапирди:
- Нигор, мени танидингми? Эрингман. Нигоррр...! Эшитяпсанми?! Қиздан садо чиқмади. Сарвар Нигорани қўлида кўтариб касалхонадан олиб чиқиб кетди. Уйда бир ҳафта давомида даволашди. У анча соғайиб, атрофдаги ҳодисаларни идрок қила бошлади. Бироқ барибир у олдинги Нигорага айланмади. Ҳар куни тушкун кайфиятда, ётоғидан турмас, касалманддек фақат ётар, ухларди. Аввалгидек кутубхонасида китоб ҳам ўқимасди.Бир неча бор қайниси Солиҳ гапга солиб кўрди, саломатлигидан шубҳаланиб юрди. Текширув, таҳлиллар соғлиги тикланганини кўрсатгач, ҳотиржам тортди.
-Янга, соғайганизни биламан. Туринг, ташқарига чиқинг! Ҳаётдан завқланинг! Аҳволингиз бизни ташвишга соляпти! Аввалги янгамни кўргим келяпти.....Қиз маъюс, сокин сўзлади:
- Солиҳ, ким учун, нима учун ҳаётдан завқланишим керак. Мен тамом бўлган одамман! Яшашимга сабаб бўлган интилиш, мазмун-маънони кўрмаяпман...! Мен бир бор истагим, эрким учун курашдим, бу саройдан кетишни хоҳладим. Аммо..... уддалай олмадим. Мен саройга, акангизга маҳкумаман! Солиҳ Нигоранинг ҳолатини акасига тушунтирди. -Ака, янгам тушкунликка тушиб қолган. Яшашга мақсади, қизиқиши қолмаган. Севимли машғулотлар билан банд бўлса, балки ўзига келармиди....
-Солиҳ, ўзим ҳал қиламан! Шу воқеалардан кейин Солиҳ Германияга кетишга қарор қилди. Кўра-била туриб, зулмга қарши чиқолмаганидан қийналди. Икки кундан сўнг учиб кетди.

Aziza G'aybullayeva, [20.01.2023 18:27]


#Манзил_узоқ_кўнгил_яқин
#ДАВОМИ

Нигора
Мен аввалига мактабга ишга кирмоқчи эдим. Она тили, адабиётидан болаларга дарс бериш менинг орзуим. Лекин ҳозирги ҳолатимда ўқувчилар билан ишлашга тайёр эмаслигимни тушундим. Ва магистратурага адабиётшунослик соҳасига ҳужжатларимни тўғриладим. Университетдаги билимларим имтиҳонда асқотди. Мен магистратурада ўқий бошлагандим. Ўқиш, илмий тадқиқотларда қатнашиш, мақола ёзиш буларнинг барчаси менга олам-олам завқ бағишларди. Шахсий ҳаётимга келсак, менда секин-асталикда кўникиш ҳисси пайдо бўлганди. Сарварга нисбатан туйғуларим ҳалиям ўша-ўша..... кўнглим исимади. Балки унинг ноқонуний ишлардан воз кечмагани учундир, яна билмадим...... Сарвар ва дадасининг жиноий ишларига кўз юмишга мажбур эдим. Совуқ ноябрь ойларининг бирида кечки дастурхон атрофида оилавий овқатланаёргандик. Саройимизга «янги меҳмон» ташриф буюрди.


Кечки овқат пайтида уй остонасига кимдир кирди. Қўриқчи йигит қайнотам, Санжар Мирзаевнинг қулоғига нимадир дея шипшиди. Оилавий дастурхондан ҳеч ким бемаврид туриб кетмасди. Ҳатто қайнотам ҳам. Аммо бу сафар қайнотам безовта ҳолатда остонага чиқдида, ўша нотаниш инсонни, (менимча у аёл киши эди. Чунки товуши ингичка ва йиғи аралаш қайнотамга гапирганди.) ўз хонасига олиб кирди. Биз ҳеч нарса бўлмагандек, таом танавул қилардик. Йигирма дақиқадан кейин қайнотам Санжар Мирзаев дастурхонимизга қайтди. Ортидан ўша остонадаги аёл, яъни Лайло- менинг дугонам, курсдошим ва эримга телбаларча ошиқ бўлган қиз кириб келди. Энг биринчи Сарвар столидан сапчиб турди. -Дада, буни ҳозироқ ҳайдайман! Олдимизга бошлаб кирганингиз нимаси?!
-Лайло!!! Уйимдан кетттт! Сарвар жаҳли чиқиб ўшқириб гапирди. Мен эса бўлаётган воқеага жимгина томошабин эдим. Ўзи бу хонадонда тилсиз қўғирчоқманку! Қайнотам эримга қарата босиқлик билан қарорини билдирди:
-Лайло бугундан шу ерда, менинг паноҳимда яшайди. Азиз, унинг бир тола сочига ҳам зиён етказмайсан. Зеро, боласини туққунича.... Охирги гапдан мен ва Муниса ойим таажжубландик. Қайнонам иккимиз уларга бир-бир қарардик. Қайнонам можарога аралашди:
-Бола....! қанақа бола?
-Лайло ўғлингдан ҳомиладор эмиш! Бола туғилгунича шу уйда ҳавфсиз бўлади. Мен ортиқ бу суҳбатларни эшитишни истамадим. Шартта ўрнидан туриб, хонамга чопиб кетдим.

#давоми_бор...

Aziza G'aybullayeva, [20.01.2023 18:27]
#ОКШОМ_МУТОЛААСИ
#Манзил_узоқ_кўнгил_яқин
#ДАВОМИ

Бироз вақт ўтиб Сарвар ёнимда пайдо бўлди. Кўриниши ҳорғин, кайфияти ҳам яхшимасди. Қаршимга келиб, тиззамга бош қўйганча бир муддат сўзсиз, сукут сақлади.


-Нигоррр..... сен....бойликларим, куч-қудратимга қарамай мени севолмаган, менга талпинмаган ягона аёлсан! Сенга қанчалар интилмай, мендан шунчалар йироқдасан....... Сени қанчалар севмай, сен ўшани севганингдек менга меҳр беролмадинг. Гарчи эринг бўлсам ҳам, сенда ҳаққим бўлса ҳам
- Ҳаммасига мен айбдорманми?! -Нигорррр.... гапимни бўлма.....юрагимдаги кечинмаларимни айтишим керак. Севилишни истадим! Мен сенга талпинганимдек, менга ҳам шайдо бўлишларини хоҳладим. Сендан кўрмаган муҳаббатни ўзганинг қучоғидан туйдим. Аммо ўзганинг муҳаббати қалбимга малҳам бўлолмади. Ховуримдан тушмадим. Сенинг ўрнингни ҳеч ким босолмади. Ҳатто Лайло ҳам....Мен сенинг ёнингдагина ўзимни бахтли ҳис қиламан..... Лайло вақтинчалик....хирсимни қондирган, холос! Сенсизликдан , соғинчимни босиш учун ундан фойдаландим.
-Қойилман. Ҳеч бўлмаса ундан фойдаланганизни тан олдиз.....Лайло билан қачон, қанча вақтдан буён яқинлигингиз мени қизиқтирмайди. Мени ўз ҳолимга қўйинглар! Бола керак эди, мана фарзандли ҳам бўласиз....! Ухламоқчиман...

Aziza G'aybullayeva, [20.01.2023 18:30]


#Манзил_узоқ_кўнгил_яқин
#ДАВОМИ

Эримни қизғонмасамда, Лайло менинг кундошимга айланди. Қизиқ, эшитган қулоқ бизнинг вазиятимизни кўрса кулармикан, ёки йиғлармикан. Лайло саройнинг эрка маликасига айланди қолди. Қайнонам атрофида гирдикапалак, ахир биринчи набираси. Ушбу набирани қайси аёл туғишининг унга нима фарқи бор, дейсиз. Эрим эса унинг эркалик, баъзан инжиқликларини кўтаришга мажбурлиги қайнотамнинг таъсиридан деб ўйлайман. Менга келсак, уйидан илон чиққан одамдек ҳар куни эрталаб кўпинча, нонуштасиз кўчага чиқиб кетадиган бўлдим. Бошқалар менга ачиниб қарашлари асабимга тегарди. Матншуносликдан дарс берувчи домлам, илмий раҳбарим Алишер Самадов қўлёзма, тошбосмаларни тўғри тушуниш учун араб, форс тилларини, эски ўзбек ёзувини ўрганишимни маслаҳат берди. Менда бўш вақт етарлича, албатта. Университетда дарсдан сўнг қўшимча дарс ола бошладим. Кейинчалик инглиз ва рус тилларини янада чуқурроқ ўқиб ўрганишга киришдим. Сабаби кўпгина маданий, маънавий бойликларимиз, китобларимиз Европа ва Рассия музей, кутубхоналарида сақланишини билардим. Асл нусхадан асарни ўқий олиш бу ҳақиқий мўъжиза.... Мен олдимга катта мақсад қўйдим. Магистратурани битиргач, Европа, Рассиядаги китобларимизни ўқиб ўрганаман, илмий мақолалар эълон қиламан! Эзгу ва ўта машаққатли мақсадга етишиш учун кун бўйи университетда қолиб ўқирдим. Уйга келиб, кутубхонамда китоб варақлардим. Фикру зикрим илм олишда бўлиб қолди.

Aziza G'aybullayeva, [20.01.2023 18:30]
#Манзил_узоқ_кўнгил_яқин
#ДАВОМИ

Кечаси уйқу тўла кўзларимни ишқалаб, кутубхонамда Навоий асарлари қўлёзмалари тўғрисида ўқиётгандим. Лайло хонамга кириб келди. Очиғи кутмагандим. Сарвар мени ёнимда ўралашмаслигини айтиб, қаттиқ огоҳлантирганди.


-Нима гап?!
-Ҳеч нарса ...шунчаки ..... гаплашгим келди! Ҳомиладорлик унга ярашибди. Қорни билиниб қолибди. Ўтмишдаги дугонам билан суҳбатлашиш айни вазиятда бироз ғалати. Гаплашгим келмади.
-Лайло, ишларим бор.... кейинги сафар, ҳўп!
-Мендан ўзингни олиб қочяпсан, дугоналар эдик....
-Тўғри айтдинг, «эдик» энди эса...... У сўзимни давом эттирди. -Кундошмиз! Шундайми?!
-Лайло, хонангга бора қол.....! -Сенчи, Сен Сарварнинг олдида ётасан! Мен шўрпешана эса ёлғиз хувиллаб, тонг оттирай. Зардали овози ғашимга тега бошлади. -Сарвар ҳам, оиласи ҳам, саройи ҳам сенга! Ана, эпласанг қўлингдан чиқарма! Мени ўз ҳолимга қўй! Лайло бироз тараддудланиб, диванга чўзилди. Стаканга сув қуйиб, ҳўплаб -ҳўплаб ичди. Сўзини давом эттирди:
-Нигора, Сарварни илк кўрган кунимдан ёқтириб қолганман. Бора-бора ошиқлигим шайдоликка айланди. Мени севмаслигини, мендан фойдаланаётганини билсамда, ичимдаги бир овоз вақти келганда, менга қайтишини, менинг қадримга етишини айтарди. Олти ойлар олдин эшигимга келганида умид, ишонч пайдо бўлди. Севиб қолди, севгим унинг кўнглини эритди деб ишондим. Кейин келиб кетишлари такрорланаверди. Ўртада бўйимда борлигини билиб қолдим. Унга бу янгиликни айтмай юргандим. Бу галги ташрифида таомга кўнглим айниганини кўриб, мендан шубҳаланди. Мени сиқувга олиб, ҳақиқатни билгач, қувонишни ўрнига, биласанми нима деди «Фарзандимнинг онаси фақат Нигора бўлади. Ундан бошқа аёл мендан бола орттиролмайди» деб таҳдид қилди. Ялиндим ёлвордим болам яшаши учун ҳаётидан чиқишга ҳам рози бўлдим. Лекин Сарварга бу камлик қиларкан. Ҳомилани олдириб ташлайсан деб туриб олди. Нигора, мени шу болаларимдан бошқа яқинларим йўқ!
-Болалар?
-ҳа, икта эгизак экан. Сарвардан қочиб, ҳаётимни кафолати Санжар Мирзаев деган тўхтамга келгач, бор гапни уларга гапирдим. Султон суягини хор қилмас дейишарди. Улар мени Сарвардан ҳимоя қиляпти..... Нигора, алам қилаётгани мен Сарварга муҳаббатимни, ўзимни бағишладим ва яқинда болларини дунёга келтираман. У бўлса сендан кўнгил узолмаяпти....... Лайлонинг сўзларидан таъсирландим.
-Лайло, ишон! Афсусдаман. Бу ерда сен билан шундай ҳолатда қолганимдан афсусдаман!

Aziza G'aybullayeva, [20.01.2023 18:30]


#Манзил_узоқ_кўнгил_яқин
#ДАВОМИ

Лайлонининг изтироблари меникидан кам эмасди, иккимиз ҳам гўёки, Сарварнинг асиралари эдик. Лайло Сарварга ошиқлигидан шу ерда яшаса, мен мажбурлигимдан, чорасизлигимдан унинг ёнида қолгандим. Апрель ойи. Лайлонинг ой куни яқинлашиб борарди Бир куни Сарвар ётоқхонада ўқишга кетгани тайёргарлик кўраётганимни кузатаркан магистратурам тўғрисида сўраб қолди.


-Нигор, ўқишинг қайси ой тугайди?
-Аниғини билмайман. Июнда якунланса керак.
-Кейин доим уйда бўласан, бўш вақтинг кўпаярканда! Кийимларимни тўғрилаб, сумкамга керакли нарсаларимни сола бошладим.
-Бутун ёз давомида домлам билан бирга Миллий Университетдаги қадимий қўлёзмаларни ўқиб ўрганмоқчиман. Илмий ишларим бор.
-Нигор, китоблардан бошингни кўтариб, балки дам олишга борармиз!.... фарзандимиз билан! Нигора ўгирилиб эрига қаради. -Тушунмадим?! Фарзандимиз билан.?....
-Ҳа. Лайло болани туғиб, бизга беради. Унга сен оналик қиласан! Шунда Оиламиз тўкис, бахтимиз бутун бўлади.
-Шошманг, шошманг....! Сиз, ҳали туғилажак болани онасидан айирмоқчимисизззз.....
-Барибир, ундан яхши она чиқмайди. Фарзандимга уни раво кўролмайман! Энди Нигоранинг аламлари тошиб, тилига кўчди: -Болага ҳеч ким ўз онаси берганчалик меҳр беролмайди. Сиззз..... золимсиз.... ҳатто ўз дилбандига зулм қилишданда, тоймайдиган даражада золим! Мен онани боласидан айиришизга йўл қўймайман. Лайлога бир гап бўлса, бугундан бошлаб сиздан гумон қиламан!

Aziza G'aybullayeva, [20.01.2023 18:30]


#Манзил_узоқ_кўнгил_яқин
#ДАВОМИ

Эгизакларга Имрон, Имона деб исм қўйдилар. Болаларга меҳрим тушиб улгурганди. Эгизакларни соғинганимдан ўқишдан келибоқ уларни ўйнатардим. Лайло фарзандларини мендан қизғанмасди. Аксинча, болаларни баъзан менга ташлаб, гўзаллик салонларига, бутикка бориб, ўзига оро беришга ҳаракат қиларди. Кимга чиройли кўринишга уринишини ,албатта, сиз ҳам фаҳмлагандирсиз. Бир қарашда Лайло Сарварга мендан кўра ҳар жиҳатдан мос деб ўйлайман. Сарвар ва Лайлони эндиликда ипсиз боғлаб турувчи Имрон, Иймоналар бор эди.Мен бу ерда кимман ўзи?! Ўзимга ўзим савол бераман. Агарда мен саройдан кетсам, эгизаклар тўлақонли ота-онаси бағрида, ардоғида катта бўлишармиди Ўзимни бу оиланинг кераксиз қисмидек ҳис қиламан. Сарварнинг ўзгаришига умид қилмайман. Лекин ўсиб келаётган эгизакларнинг тақдири олдиндан белгилаб қўйилганлигини билганимдан сўнг, бу ердан, Сарвардан узоқлашишим энг тўғри қарорлигини тушундим. Болалар бир ёшга тўлган куни дабдабали зиёфат ўтказилди. Казо-казолар, шубҳали шахслар, аслзода хонимлар..... Барчаси аъло, мукаммал даражада. Қайнотам Санжар Мирзаев қадаҳ олиб, сўзга чиқди. Қисқа лекин маъноси чуқур сўзлар...... -Дўстлар, қадрли меҳмонлар!..... Бугун невараларим Имрон, Иймонанинг туғилган куни!..... Бу нимани англатади, биласизми?! Бу менинг, ўғлим Сарварнинг давомчилари борлигини, «ишимиз»ни қўлга оладиган ворисларимиз борлигини англатади. Ушбу қадаҳни «ворис»ларимиз учун кўтарайлик!!! Меҳмонлар қадаҳ кўтардилар, қарсак чалдилар. Мен ўзимни ёмон ҳис қила бошладим. Хонамга чиқдим. Зиёфат тугагач, эрим кийимларини алмаштираётганди. Ичимни кемираётган саволга жавоб топишим лозим. -Сарвар ака, Имронжоннинг тақдири белгилаб қўйилганми?! У сиз қилган «ишларни» давом эттирадими?!


-Ётиб дам ол. Чарчагансан! -Сарвар ака....! У менга синчков назар ташлади. -Билмоқчимисан?! Ҳа шундай....... Жавобидан дилим оғриди. Кўрпага ўраниб, ўзимни ухлаганга солдим. Бефарзанд яшаш азоб! Бўлажак боланинг тақдирига жиноятчи бўлиш ёзилган бўлса, бу боланинг туғилмагани ҳам бир ҳисобдан яхшидир. Эримнинг тазйиқи остида фарзандли бўлишга даволанаяпман. Ҳозирча натижа, ўзгариш йўқ. Бундан ҳафа эмасман. Мафия оламига дахлдор эгизакларнинг ҳаёти мени ташвишлантиради. Келажаги қандай кечади. Отасидек жиноят дунёсига тегишли бўладими, ё бу тизимга қарши чиқиб азобларга учрайдими?! Тезроқ қочишим, ҳаётимни изга солишим керак! Бу сафар пухта режа тузаман. Паспортимни Сарвардан олиш йўлини изладим.

#давоми_бор...


ЯНГИ АСАР ХАКИДА ФИКР ВА МУЛОХАЗАЛАРИНГИЗНИ КАММЕНТДА КОЛДИРИНГ!
КАНАЛИМИЗНИ КУЗАТИШДА ДАВОМ ЭТИНГ КАДРЛИГИМ!😊

Aziza G'aybullayeva, [20.01.2023 18:30]


#ОКШОМ_МУТОЛААСИ
#Манзил_узоқ_кўнгил_яқин
#ДАВОМИ

Магистратурани битирдим. Магистрлик дипломимни олган кун эрим ресторанга олиб борди. Эр-хотин нишонладик. Кечки пайт ухлашдан олдин аёллик макримни ишга солиб, паспортимни қўлга киритишга аҳд қилдим. Университетга ишга кириш учун ҳужжатларимнинг асл нусхаси, паспортимни олиб боришим кераклигини айтдим. Мендан шубҳалана, кўзларимга тикилди.


-Алдаяпсан! Унинг гумонларини тарқатмасам бўлмасди.
-Асло! Шунча йиллик хотинингизга ишонмаяпсизми? Илк бор ўзим ундан бўса олдим. Ишонтирдим..... Эртаси куни зарур ҳужжатларимнинг барчасини, паспорт ва бироз йиғган пулларимни сумкамга жойлаб университетга бордим. Ҳайдовчим ва қўриқчим ҳисобланган Жобирни, Сарварнинг энг ишончли одамини чалғитиб, университетнинг орқа эшигидан ташқарига чиқдиму, таксичига аэропортга олиб боришини илтимос қилдим. Кучли қўрқув ва ҳаяжондаман. Аэропортга кирдим. Учиш учун билет сотиб олишим керак. -Салом, хоним! Қаерга учмоқчисиз?
-шу 15 дақиқада қайси шаҳарга учиш мумкин? Ходим менга ҳайратланди.
-Илтимос, жавоб беринг!!! дея тез -тез атрофга ҳавотир билан қараяпман.
-Хоним, яқин 10минутда Лондонга парвозимиз эълон қилинади. Хурсанд бўлдим.
-Наҳотки, Лондонга учаман. Мана ҳужжатим.... тезроқ расмийлаштиринг, шошиляпман. Гўё вақт секин ўтаётгандек бесаромжон самолётга чиқишни кутяпман. Кўзимга Жобир кўринди. У мен томонга яқинлашарди. Йўқ, йўқ...... у мени қандай топди....... илтомос....... мени ўша қафасга олиб кетма!..... Кўнглимдан қўрқув сира кетмасди. Мана Жобир қаршимда пайдо бўлди.
-Жобир, илтимос! Ёрдам бер..... -Хоним, эсингиздами бир гал мендан қачондир хўжайиннинг буйруғини эмас, ўз юрагингизга ҳам қулоқ соладиган вақт келармикан деб сўрагандингиз! Хоним оқ йўл!!! Мафия дунёси қалбингизни қорайтирмасин! Сиз ҳамиша шундай покиза, оқкўнгил бўлиб қолинг!
-Жобир, сизга раҳмат! Самолётимга кириш эълон қилинди. Самога кўтарилдик. Мен эркимни, ҳаётимни ўз измимга сола бошлагандим. Салом, Лондон!

Aziza G'aybullayeva, [20.01.2023 18:30]


#Манзил_узоқ_кўнгил_яқин
#ДАВОМИ

Ўзбекистон.


Сарвар Нигоранинг қочиб кетганидан сўнг, анча вақт излади. Аэропортга борганини, Лондонга учганидан хабар топди. Эндиликда эса одам ёллаб, уни бутун Британиядан ахтармоқда. Сарвар бошида жаҳл отига минди. Хотинига ишонган пайтида чув тушириб кетганини ҳазм қилолмасди. Ётоқхонада қўлига илинган, кўзи тушган ҳамма нарсани синдириб, яксон қилди. Ғазабини жиноий, ноқонуний ишлардан олиб, янада қаҳри қаттиқ мафия етакчисига айланди. Эгизакларини бағрига босганида, болалар дадасига кулиб, юзларидан ўпганидагина қалбидаги меҳри уйғонарди. Яхшиям шу болаларим бор, улар дардимни бироз бўлсада аритади дерди. Нигоранинг дом дараксиз кетганига мана 6 ойдан ошди. Сарвар севгилисини қўмсаб, кечалари Нигоранинг хонасига кириб оладиган одат чиқарганди. Жобир иш юзасидан хўжайиннинг ёнига кирди.
-Жобир ҳалиям Нигордан дарак йўқми?! Жобир ердан кўз узмай, бошини эгиб жавоб берди. Чунки хонимни қўйиб юбориб, хожасига азоб берганидан афсусланаётганди.
-Йўқ, излаяпмиз. Лондонга юборган агент хонимни топишига ишонаман. Умидни сўндирмайлик!
-Жобир, Нигор бир гал ҳаммасини ташлаб кетишни янги ҳаёт бошлашни таклиф қилганди. У менинг харом ишларимдан хазар қиларди. Мен эса бойликни устун кўрдим. Ўшанда уни танласам бўларкан!....Бахт, қувонч ўзгаларнинг кўзёшлари эвазига орттирилган бойликларда эмас, севган аёлинг билан ҳалол топилган ризққа қаноат қилишда, тинч ва ҳотиржамликда

Aziza G'aybullayeva, [20.01.2023 18:30]


#Манзил_узоқ_кўнгил_яқин
#ДАВОМИ

Нигора мендан узоқлашиш учун дунёнинг нариги чеккасига кетишгача борган экан, демак, мен унинг, ҳаётининг мазмунига айланолмабман. Мен фақатгина жисмигагина эгалик қилибман. Руҳини маҳв этолмадим. Агентга айт уни излашни тўхтатсин. Ўз билганича яшасин!


🍀🍀🍀🍀
2йилдан сўнг......... Сайфи ҳовлиққанча Сарвар Мирзаевнинг олдига борди. -Хўжайин! Эшик олдида полиция турибди. Сизни ва дадангиз Санжар Мирзаевни сўраяпти!.... Сарвар кўпдан буён полиция унинг изига тушганини сезиб юрарди. Эшигимгача келганга қараганда, қўлларида менга қарши етарлича исбот, далиллари бор. Қани чиқайликчи, буёғи пешанадан. Сарвар мағрур, киборларча уларнинг қаршисига чиқди.
-Фуқаро Сарвар ва Санжар Мирзаевлар биз билан юрсангиз. Сизлар бир қатор ноқонуний ишларда гумонланяпсиз! Терговга Ота-бола полиция билан кетишди. Муниса хоним келини Лайло ва набиралари билан саройда ҳавотирланиб, уларнинг мушкули осон бўлишини тилаб дуо қилиб ўтиришди. Сарвар ва отаси алоҳида камераларда терговчи билан юзлашдилар.
-Терговчи Азиз Асадовман. Қани терговни бошладик. Сарвар терговчига бошдан оёқ қараб чиқдида, уни таниди. Бу ўша!.... йиллар давомида аёлининг ҳаёлидан кетмаган, қанча уринмасин, Нигоранинг қалбидан чиқариб ташлолмаган аскар йигит эди.
-Сеннн..... сени танидим. Сен ўша аскарсан Азиззз!
-Ҳа. Ўша менман. Ўтмишдаги, Нигорага қилганларингга товон тўламадинг, лекин шу бугун давлат олдидаги содир этган жиноятларингга, албатта, жавоб берасан! Терговни бошладим..... (Тергов натижасига кўра, Сарвар ва отаси Санжар Мирзаевлар уюшган жиноятчилик, кантрабанда, одам савдоси каби бир қатор бандлар билан айбланяпти.) Далиллар, гувоҳлар уларга қарши ишлади. Судда Сарвар ва унинг ҳамтовоқлари узоқ йилга қамалди. Отаси Санжар Мирзаев тергов пайтида, чет элга қочиб кетаётган паллада, отишмада жиддий яраланиб ҳалок бўлди. Сарварнинг буйруғи билан онаси Муниса хоним, Лайло ва эгизаклари Германияга, Солиҳнинг ёнига кетишди. Сарвар укасининг ғамхўрлигида оиласи беҳавотир ва ҳавфсиз яшайди деб
Download 30.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling