Б а ё н и 2023 йил “ ” Сардоба тумани


Download 31.09 Kb.
Sana17.11.2023
Hajmi31.09 Kb.
#1782908
Bog'liq
баённома Сардоба тумани саёр қабул


Ўзбекистон Республикаси Сирдарё вилояти қурилиш уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси раҳбарияти томонидан 2023 йил май ойида жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиши
Б А Ё Н И ______


2023 йил “____”_______ Сардоба тумани
Раислик қилувчи: Сирдарё вилояти қуриилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси бошлиғи А.Худайназаров

Қатнашганлар: Сирдарё вилояти қуриилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси бўлим бошлиқлари,


Сардоба туман қурилиш бўлими ходими, Ровот
маҳалласи раиси, Ровот маҳалласи ҳоким ёрдамчиси
маҳалла фаоллари жамоатчилик аъзолари
12-нафарни ташкил этди

К У Н Т А Р Т И Б И:


Ровот маҳалласида фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказиш ҳамда улар томонидан кўтарилган масалаларнинг ечимини бартараф этиш тўғрисида.


(А.Худайназаров, Ж.Қайнаров, Ғ.Усаров, А.Холиқулов, О.Хайитқулов)

Кун тартибидаги масалалар юзасидан Сирдарё вилояти қуриилиш бош бошқармаси бошлиғи А.Худайназаров сўзга чиқиб, йиғилиш қатнашчилари билан очиқ мулоқот ўтказиш ҳақида Ровот маҳалласи яшовчи аҳолини ижтимоий ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ва камчиликлар тўғрисида қисқача гапириб, йиғилиш қатнашчиларига маҳаллаларда яшовчи аҳоли билан тўғридан-тўғри очиқ мулоқот ўтказиш ҳамда аҳоли томонидан дуч келаётган муаммоларни хал этиш тўғрисида гаприб ўтди. Сўнг йиғилиш қатнашчилари билан савол ва жавоблар юзасидан суҳбатлар олиб борилди, жумладан:


Савол: Ровот МФЙ ҳудудида тел. 97 565 61 63 фуқаро – Жўраев Рустам уй-жой қуриш учун ер майдони ажратилиши масаласи бўйича савол берди.
Жавоб: ижрочи масъул туман бўлими бошлиғи Ж.Қайнаров жавоб берди, ушбу масала аукцион орқали тадбиркорлик учун ер олиб, у жойда тадбиркорлик ва яшаш учун 2 қаватли бино қуриб, 1-қаватини тадбиркорлик учун 2-қаватини эса яшаш учун мўлжаллаб қуриши мумкинлиги тўғрисида тушунтириш берди.
Савол: Ровот МФЙ, фуқаро - Маманазаров Икром Ровот МФЙ худудидаги дренажлар ишламасалиги натижада ер юзасига сувлар тўпланиб захланиш кучлилиги бўйича савол берилди.
Жавоб: ижрочи масъуллар бошқарма бошлиғи А.Худайназаров, ушбу масала юзасидан ваколатли ташкилотларга маълумот ва таклифлар киритилишини билдирди.
Савол: Ровот МФЙ, Мададкор кўчаси 11-уйда яшовчи фуқаро - Бутунбоойова Марям яшаш уйининг кадастр хужжатларини тайёрлаш масаласи бўйича савол берилди.
Жавоб: ижрочи масъул туман бўлими бошлиғи Ж.Қайнаров жавоб берди, мазкур мурожаат бўйича фуқарога давлат хизматлари маркази орқали тегишли тартибда ариза билан мурожаат қилиши тўғрисида тушунтириб, белгиланган муддатларда кадастр хужжатлари расмийлаштирилиши тўғрисида фуқарога тушунчалар бериб ўтди.
Савол: Ровот МФЙ, Даштобод кўчаси 4-уй 1-хонадонда яшовчи фуқаро - Сотиболдиева Саломат яшаш уйининг кадастр хужжатларини тайёрлаш масаласи бўйича савол берилди.
Жавоб: ижрочи масъул туман бўлими бошлиғи Ж.Қайнаров жавоб берди, мазкур мурожаат бўйича фуқарога давлат хизматлари маркази орқали тегишли тартибда ариза билан мурожаат қилиши тўғрисида тушунтириб, белгиланган муддатларда кадастр хужжатлари расмийлаштирилиши тўғрисида фуқарога тушунчалар бериб ўтди.

Кун тартибидаги масалалар атрофлича муҳокама қилингандан сўнг Сирдарё вилояти қуриилиш бош бошқармаси бошлиғи йиғилиш қатнашчилари билан тўғридан-тўғри очиқ мулоқотлар ўтказилиб фуқаролар билан савол-жавоблар қилишди ва фуқароларга тушунтиришлар беришди ҳамда ушбу йиғилишдан келиб чиқиб




Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:

1. Сардоба тумани, Ровот МФЙда аҳоли билан очиқ мулоқат ўтказилди деб хисоблансин ва йиғилишда қўтарилган масалалар ижро учун қабул қилинсин.


2. Йиғилишда аҳоли томонидан кўтарилган масалалар ижроси таъминлаш тегишли кохоналар ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан алоҳида назоратга олиниб, амалга оширилган ишлар юзасидан Сирдарё вилояти қуриилиш бош бошқармасининг девонхонасига маълумот тақдим этилсин:
3. Аҳоли ўртасида янада фаолроқ тарғибот тушунтириш ишлари кучайтирилсин.
Ровот махалласи раиси Ғ.Усаров
Сирдарё вилояти қуриилиш
бошқармаси бошлиғи А.Худайназаров
Туман қурилиш бўлими
мутахассиси Ж.Қайнаров
Download 31.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling