Олтинкўл туман халқ таълими бўлимига қарашли 31-сонли умумий ўрта таълим мактабида навбатдан ташқари 2023 йил 10-апрель куни Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙХХБ катта инспектори капитан Э.О.Акбаров билан мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган йиғилиш
Б А Ё Н Н О М А
2023 йил 10-апрель Топтиқ МФЙ
Йиғилиш раиси: Д. Сотволдиев
Котибаси: Н. Одилова
Кўрилган масалалар:
Ўқувчиларни мактабга келиб кетишида йўл харакати қоидаларига амал қилиши тўғрисида.
Мактаб ўқувчиларини транспорт воситаларини ўзбошимчалик билан бошқармаслиги тўғрисида.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан Олтинкўл туман ИИБ ЖХХ ЙХХБ катта инспектори капитан Э.О.Акбаров сўзга чиқиб, Ўқувчиларни мактабга келиб кетишида йўл харакати қоидаларига амал қилиши ,йўлни кесиб ўтаётганда пиёдалар йўлагидан кесиб ўтиш кераклиги, ўзбошимчалик билан ўқувчиларини транспорт воситаларини бошқармаслиги Транспорт воситаларини бошқариш учун гувохнома олгандан сўнг бошқариш кераклиги акс холда жаримага тортилиши хакида ўқувчиларга тушунчалар бериб ўтди.тўғрисида йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини таминлаш юзасидан ўз фикрларини йиғилиш қатнашчиларига етказди. Йиғилишда сўзга чиққан ўқитувчилар И.Рахмонов, Н.Эргашевалар таълим тизимига қаратилаётган эътибор ва қўйилаётган талаблар тўғрисида гапириб ўтдилар.
Шундан сўнг Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙХХБ ЙППХ
2-сафарбарлик гурухи инспектори сафдор М. Мирзаолимов сўзга чиқиб ўқувчиларга ўз тушунчаларини бериб ўтди ва ўқувчиларни қизиқтирган саволларига жавоблар бериб ўтди .
Кун тартибидаги масалалар юзасидан йиғилиш қарор қилади:
Олтинкўл туман ИИБ ЖХХ ЙХХБ катта инспектори капитан Э.О.Акбаров марузаси сўзсиз ижро учун қабул қилинсин.
сўнг Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙХХБ ЙППХ
2-сафарбарлик гурухи инспектори сафдор М. Мирзаолимов Мактабнинг “Йўл ҳаритаси”да белгилаб олинган вазифалар хақидаги марузаси ижро учун қабул қилинсин.
Ушбу қарор ижроси назоратини ўз зиммамда қолдираман.
Педагогик кенгаш раиси: Д. Сотволдиев
Котибаси: Н.Одилова
Do'stlaringiz bilan baham: |