Б а ё н н о м а с и № 2023 йил Андижон тумани


Download 34.5 Kb.
Sana11.05.2023
Hajmi34.5 Kb.
#1454664
Bog'liq
Ёшлар Баённомадан кўчирма (2)




Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти талабалар Кенгашининг йиғилиш


Б А Ё Н Н О М А С И № ___


«___» «_________» 2023 йил Андижон тумани


Раислик қилувчи: - О.Абдуллаев - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи институт талабалар Кенгаши раиси


Қатнашдилар: - Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти талабалар Кенгаши аъзолари


К У Н Т А Р Т И Б И Д А:


Давлат мукофотига тавсия этиш тўғрисида.
________________________________________________________
Кун тартибидаги масала юзасидан Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти талабалар Кенгаши раиси О.Абдуллаев очиб, наьмунали ва меҳнаткаш талаба сифатида ўрнак кўрсатиб келаётган, талабалик фаолияти давомида камтарлиги, изланувчанлиги, ўзига ва бошқаларга нисбатан талабчанлиги билан институт талабалари орасида иқтидорли талаба сифатида эътибор қозонган Ғуломов Бобурбек Бахромбек ўғлини номзодини давлат мукофотига тавсия этиш таклифини берди.
Ғуломов Бобурбек Бахромбек ўғли 1992 йил 21 июнь Ўзбекистон Республикаси, Андижон вилояти, Пахтаобод туманида туғилган. 2019 йилдан буён Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида агрономия мутахасислиги бўйича таҳсил олиб келмоқда.
Б.Ғуломов бугунги кунда нафақат олийгоҳимизда, балки вилоят ва республика миқиёсида ўтказилаётган барча маънавий-маърифий тадбирларда фаол иштирок этиб келади. Илмий анжуманларда ўзининг илмий ишланмалари ва мақолалари билан мунтазам қатнашиб бориши юртбошимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотларни ёшлар орасида тарғиб қилишга муносиб ҳисса қўшаётганининг яққол далилидир.


Б. Ғуломов “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи”нинг фаол аъзоси ҳамда институтнинг Агробиология факультети ёшлар етакчиси ҳисобланади. Шу ўринда 2021 йилги республика “Йил талабаси” танлови институт босқичи ғолиби, Қишлоқ хўжалик вазирлиги томонидан ўтказилган фан олимпиадаси ғолиби, “Беруний” номли давлат стипендияси соҳиби. 2022 йил бакалавр талабалар учун таъсис этилган Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендияси ғолиби
Кенгаш йиғилиш кун тартибидаги масалани атрофлича кўриб чиқиб ва муҳокама этиб


Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:


1. Агробиология факультети Агрономия таълим йўналиши 4-босқич талабаси Ғуломов Бобурбек Бахромбек ўғли номзодини давлат мукофоти билан тақдирлашга тавсия этилсин.

  1. Ушбу қарор тасдиғи Андижон туман ҳокимлигидан сўралсин.

3. Мазкур қарорни бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.


Йиғилиш раиси: О.Абдуллаев
Download 34.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling